close
close
Асосий мавзулар
29 май 2023

Руслан Давлетов ўз ходимининг порахўрлигидан бехабар бўлганми?

close

Руслан Давлетов Адлия вазири экан қўли остидаги ходимнинг пора олганини билатуриб, унинг ишишини прокуратурага оширмагани ҳақидаги пост Элтузда нашр қилингач, Адлия вазирлиги матбуот хизматининг собиқ ходими Зафар Раҳмонов собиқ вазир ҳимоясига чиқди.
Ҳозирда Вазирлик қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида ишлашини айтган Зафар Раҳмоновнинг иддао қилишича, собиқ Адлия вазири Руслан Давлетов ўз ходими, Навоий вилояти Давлат хизматлари агентлиги бошқарма бошлиғи Баҳодир Тошевнинг Ғиёс Нуритдиновдан пора олганидан бехабар бўлган.
Зафар Раҳмонов собиқ вазирнинг Ғиёс Нуритдинов билан учрашганини тасдиқлади, аммо ундан аудио ёки видео тасвирлар олмаганини айтди.
Қуйида Зафар Раҳмоновнинг Элтузга йўллаган мактубини ҳеч қандай таҳрирсиз тақдим этамиз:
Зафар Раҳимов:
«Телеграм Элтуз каналида шу материал чиқибди, лекин бу ҳақиқатга тўғри келмайдиган жойлари ҳам бор оға. Сизга қанақа маьлумотлар борганини билмадику асли воқеа бундай бўлган:
Собиқ Навоий давлат хизматлари бошлиғи Баҳодир Тошев ва Ғиес Нуриддин ўзар бизнес ҳамкорлик қилган (парник бизнеси).
Кейин ўртада ўзаро келишмовчилик келиб чиққан. Ўша вақтда Баҳодир Тошев давлат хизматлари ходимларини ўша парникда ишлатган.
Кейин Ғиес Нуриддинов бундан хабар топгач, ўша вақтда адлия вазири бўлган Русланбек Давлетов қабулига кирган.
Давлетов бу воқеани билгач, рост эканлиги тасдиқлангач, Баҳодир Тошевни лавозимидан озод қилган.
Ғиес Нуриддинов Давлетов қабулига кирганда коррупция ёки порахўрлик бўйича ҳеч нарса айтмаган ҳам, ҳеч қандай аудио ёки видеоезув ҳам тақдим қилмаган.
Ўзингиз жуда яхши биласиз Давлетов коррупцияни йўқотиш бўйича тизимда анча ишларни қилди.
Агар Баходир Тошев порахурлик қилган бўлганда бу иш аниқ тегишли органда тергов қилинарди.
Шу учун Давлетовга туҳмат қилинаетган маьлумотлар ўз тасдиғини топмаганлиги сабабли бир тўлиқ урганишингизни Сиздан илтимос қиламиз оға.
Ўзи берса ҳам бўларди прокуратурага, ҳеч ким тақиқламаган.»

@eltuz2022 Элтуз жамоаси суриштирувида қатнашган, бир-биридан мустақил бир неча манба Тошев Баҳодир бўйича постимизда келтирилган коррупциявий ҳолатни тасдиқлашди.
Рустам Давлетов собиқ ходимининг уни қўллаб-қувватлашини ҳам тушунамиз.
Кимам ўзи қилган хатони тан олгиси келади?
Бизнинг мақсадимиз: кимнидир ёмон отлиққа чиқариш, кимнидир мансабидан кетказиш ёки кимгадир шахсий адоватда бўлиш эмас, биз халқимизга ойнинг қоронғу томонини ёритмоқдамиз, холос. Хулоса қилиш ўзингиздан. Изоҳ сиздан. Каналимизга обуна бўлинг. Лайк босинг!

@eltuz

Тағин ўқинг
29 октябр 2018
Ўзбекистонда мажбурий меҳнатни ташкил этишнинг асосий ижрочилари кучишлатар тузилмалар, яъни асосий фаолияти қонунни ҳимоя қилиш бўлган идоралардир. Бу идораларни ...
4 феврал 2021
1 февраль куни Урганч шаҳри фуқаролик суди келинга бокира чиқмаганлик айбини қўйиб, уни видеога олиб, интернетда сазойи қилган бир ...
17 декабр 2019
10 декабрь куни тошкентлик 35 ёшли Амир Шарифуллин икки номаълум шахс томонидан машинада ўғирлаб кетилган ва қандайдир қўриқланадиган жойга ...
6 декабр 2018
2018 йилнинг 4 декабрь куни Тошкент шаҳри судида бўлиб ўтган апелляция маҳкамасида айбланувчи Шаҳноза Бойқунусова маҳкамага Ўзбекистон ички ишлар ...
Блоглар
23 май 2023
Дин ишлари қўмитаси “ҳажга юбораман” деган «апрслар» гапига ишонманглар, деб, “лўхлар”ни огохлантирди. Аммо лўх ва ...
22 май 2023
Ўзбекистоннинг ўрисқул ҳукумати яна бир санкцияга тушган Украинага қарши уруш айбдорини Тошкентга чақириб сийлади. Украинадаги ...
20 май 2023
Элтузнинг душман эмас балки дўст эканлигини энг биринчи англаб тушуниб етган илк расмий киши бу ...