close
close
Асосий мавзулар
18 декабр 2023

Х факторни юксалтган қўшиқ ёки тўйчи ва ўйчи артистлар

close

Шундай қилиб X Factor нинг энг кучли учлиги маълум бўлди. 17 декабр куни финалистлар Ҳайринисо Акбарова, Жавлон Сафаев ва Шохруҳхон Ҳалимхоновлар ғолиблик учун беллашишди.

X factor шоуси финалига яқинлашаркан, Хайринисо Акбарова рус босқинчилари этиги остида эзилган Қирим ҳақидаги қўшиқни муҳташам ижро қилди.

Бу қўшиқни илк бора куйлаб, Евронигоҳда ғолиб бўлган Жамала тахаллусли Сусанна Жамолиддова Украина халқ артисти ва Украин ватанпарвари. Жамала устидан босқинчи Россияда жиноят иши очилган ва у қидирувга берилган.

Қримликлар аламини куйлагани ва босқинчи Россияга қарши бўлгани учун Путин россияси Евронигоҳ ғолибаси бўлган Жамаладан душман ясади. Жамала Ўшда туғилиб, Украинада шараф топган қўшиқчи. Бу қўшиқнинг Тошкентда ижро қилингани эса шоëн тахсинга лойиқ.

Артист бу фақат тўйда хизмат қиладиган хонанда эмас, балки миллат дардини куйлайдиган гражданин эканлигини Хайриниса тушунган кўринади.

“1944” деб номланган, сўзлари инглизча, нақорати эса қрим татарча бўлган композицияда 1944 йил майида 250 минг чоғли қрим татари юртидан бадарға этилгани ҳақида ҳикоя қилинади.

Совет ҳукумати уларни немис истилоси пайтида нацистлар билан ҳамкорлик қилганликда айблаган ҳамда Марказий Осиё ва Россиянинг чекка ҳудудларига депортация қилиш ҳақида буйруқ берган.

Дунëда ҳасратли қўшиқлар кўп, аммо бу қўшиқни ҳар гал эшитсам, кўзим намланади.

Бу қўшиқни илк бор 1981 йили Низомий номли институтда ўқийдиган Қрим татар талабалари қўлидаги магнитофондан эшитганман.

Мен «бу ерда яшолмадим¸ ëшлигимга тўëлмадим¸ ватанимга ҳасрат қолдим эй гўзал Қрим.

1944 йили Сталин буйруғига кўра уйларидан қувилган Қрим татарларинг дардлари қўшиққа кўчган эди.

Ҳайвонлар ташиладиган вагонларнинг туйнугидан бош чиқарган татарлар Алуштадан эсаëтган ватан ҳавосини сўнг карра симириб сургун сари йўл олишганида қон билан ëзилган ва кўп татарларнинг сўнг нафаси билан куйланган сатрлар бу.

Алуштадан эскан еллар юзимга урди.

Болаликдан ўсган уйга кўзëшим тушди.

Мен бу ерда яшолмадим

Ëшлигимга тўëлмадим,

Ватанимга ҳасрат бўлдим

Эй гўзал Қирим.

Боғчаларнинг мевалари бол билан шарбат

Сувларини ича ича тўëлмадим мен

Яшил тоғлар кулди менга

Қайтиб келди татар сенга

Қучоғингни оч сен менга

Эй гўзал Қирим

Мен бу ерда яшолмадим

Ëшлигимга тўëлмадим

Ватанимга ҳасрат бўлдим

Эй гўзал Қирим.

Бу қўшиқни кеча ўзбек санъатчи Хайринисо Акбарова ижросида эшитдим.

Эзилиб, кўзда ëш билан тингладим.

Бугун Қирим ўрис солдатининг кир этиклари остида яна топталган кунда бу қўшиқ яна ҳам қайғули туюлди.

Хайринисо ўзини халқа қилиб ўраган, юзлари қонли босқинчилар образидаги қотилларга савол беради.

Мен бу ерда яшолмадим. Ватанимга ҳасрат қолдим…

Сиз ҳам тингланг ва Қримнинг ўрислар тарафидан аннексия қилинганини қораланг.

Шоунинг иккинчи кучли ижрочиси, томошабинлар ва ҳакамлар эҳтиромини қозонган, ўзининг Чангак лазгиси билан ўтган сафар саҳнани онтариб ташлаган Жавлон Сапаев бу сафар ҳам жозибали чиқишлари билан ҳаммани ром қилди.

У ҳатто мағлуб бўлган рақиби свисток овоз соҳиби 16 яшар Шоҳруҳ Ҳалимхоновни видо қўшиғи сўнггида кўтариб олди.

Ва у X-Factor шоуси ғолиби бўлиш имконини қўлга киритди. Ҳар ҳолда Ўзбекистондаги тўйларни қиздириб қўшиқ айтадиган, кўплаб мухлисларга эга Жавлон Сапоевда бундай устунлик бор.

Бундан ташқари Элтузга етиб келган узунқулоқ гапларга кўра, шу кунларда пойтахтдан 1100 километр узоқда, мактабларда, университетларда директорлардан қатъий топшириқ бўлган,

«Бугун ҳамма Сапоевга овоз беради, Хоразмнинг фахри у. Ҳокимиятдан, дом културадан шундай топшириқ келди» дея хабар берди Элтуз манбаларидан бири.

Шоҳруҳ Ҳалимхоновга эса, гарчи у ўзининг ғолиб келишига ишора қилиб олтин тож кийиб саҳнага чиққан бўлсада ғолиблик насиб этмади. У шунингдек Майкл Жексонга ҳос гравитация фишкаларини қўллади, унинг ижроси шоу қатнашчиларининг бирин кетин шаҳмат доналари каби йиқилганини ифодаловчи саҳна кўринишлари билан қаршиланди.

Бироқ у барибир овоз бериш натижаларига кўра шоуни тарк этди. Жасминнинг кўзёшлари, яна бир бор унинг шоудан кетаманга тушгани ҳам ёрдам бермади. Шоҳруҳ ўзи акс эттирган шаҳмат тахтасидаги шоҳ каби қулади.

Шундай қилиб X Factorда икки нафар финалист қолди. Улар Меҳринисо Акбарова, Жавлон Сафаевдир.

Улар келаси якшанба 24 декабрда ўтадиган катта финал ва гала концертга йўл олишди.

Элтуз эса X Фaктор ва айнан Ўзбекистан маданияти ва санъатига оид муҳим янгиликларни ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлишни, видеоларимизга лайк босишни унутманг.

Тағин ўқинг
23 январ 2017
Ўзбекистон ватандоши 35 яшар Гулсанам Й. ва 28 ёшдаги Ҳакима К. Фатхия туманидаги автопаркда бир кеча учун 200 лира ...
16 январ 2018
GM Uzbekistan ўзи ишлаб чиқарган автомобилларга акциз солиғи 5 баробардан зиёдроққа камайтирилганига қарамай, бу нархлар пасайишига сабаб бўла олмаслигини ...
28 апрел 2020
Нацистлар Германияси иттифоқчиси, янги Рим империясини қуриш ғоясини илгари сурган Европанинг сўнгги диктаторларидан бири, дуче (доҳий) Бенито Муссолинининг ўлими ...
5 апрел 2016
3 апрел куни Ўктам Пардаев уйининг дарвозаси олдида, оқ рангдаги, номери 25 B 239 BA бўлган «Жигули» русумидаги автомобил ...
Блоглар
13 декабр 2023
“Биз томонларда “кўча болалари”ни “босслар” деб аташади. Улар эҳтиёжманд ўсмирлар ва йигитларни ёллаб ёки қўрқитиб, ...
12 декабр 2023
Юлдуз Усмонованинг собиқ фуқаровий эри, “Шайтон” ва “Гиф” лақаблари билан машҳур йирик тадбиркор Фарҳод Тўлаганов ...
28 ноябр 2023
СССРни алқашга қаратилган, коммунистик руҳда суратга олинган кинолар Ўзбекфильм архивида жуда кўп. Гўёки Россия босиб ...