close
close
Cатира
12 июн 2024

Ўзбекка «смотрящий» керакми?

close

Ўзбек жамиятида ўғрипарварлик кайфияти бор. Масалан, “ҳақиқий ўғри мард бўлади” жумласида икки бир-бирига зид тушунча “ўғри” ва “мардлик” бир қаторда туриши – аянчли ҳолат. Жума куни масжидга кириб чиқиб, кейин машинасида “воровской кўча” қўшиқларни эшитиб юргич ёшлар китоб тутган олимларни эмас, ўғриларни ва  кўча болаларини ўзига кумир қилади.

Элтуз ўтказган сўровномада 14 фоиз жавоб берганлар ўғриларсиз яшолмаймиз, кўчада смотрящий бўлиши шарт, деган. Хўш, бу нимадан далолат?

Биринчидан, «Шайтанат» типидаги “кинолар” ўғри сиймосини идеаллаштириб кўрсатди. Собиқ Совет тузумида ҳам мард ўғрилар ҳақида афсоналар бўларди. Бошқа томондан ўғри қаршисида бош эгиш унинг зўравон қудрати ва ўғирлаган давлатига тан бериш билан баробар.

Реаллик эса мутлақо бошқа. Бир ўғри қўлга тушиб “ИИБдаги тоғаларим кўчага қараб юришни буюрди” деб сотса, бошқа ўғри қамоққа кириши билан изидан бир пайтлар “туриб бераман” деган акахонлари уни сотади.

“Биродарим учун охиригача туриб бераман” деган блогер-муллабачча эса 15 суткада биродарларидан тортиб, имому воизларнинг уруғу аймоғигача сотди.

Агар мамлакатда қонун устуворлиги таъминланганида бугун одамлар Бахти Ташкентскийни қаҳрамон деб билмасди. Халқ ҳақиқий ўғрилар очиқда юрганини яхши билади.

Сўровномага кўра ҳам 65 фоиз иштирокчининг жавоби айнан шундай – кўчаларга смотрящий керак эмас, ҳуқуқий давлат тузиш муҳим.

Яна бир масала – кўча болалари, ўғриларни ким идеаллаштиради?

Одамлар билан олди-берди муносабатларида муаммоси борлар, қимор, лирика ва бошқа иллатларга “иши тушадиганлар” бора-бора ўғрилар билан муносабатга киришади.

Бундай ғалвалардан узоқ юрадиганларга эса кўчада смотряший ўғри борми, йўқми – фарқ қилмайди.

Зотан 21 фоиз иштирокчилар умуман смотрящий ва ўғриларга иши тушмаганини айтган. Демак, аксарият юртдошларимизга ўғри ёки смотрящий билан дўстлашиш ёт тушунча.

Лекин мамлакатда мутлақ қонун устуворлиги таъминланмаса қолган 14 фоиз “смотрящий керак” деган фикр тоши қолганларни босиб кетади. Элтуз ўғрилар оламига оид янгиликларни ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг, видеоларимизга лайк босинг.

Тағин ўқинг
25 феврал 2020
Cotton Campaign халқаро коалиция делегацияси 2020 йил 28 январдан 5 февралгача Ўзбекистонда бўлиб, ҳукумат аъзолари ва ҳуқуқ ҳимоячилари билан ...
30 март 2016
«Бута ва ярим буталарнинг турли эҳтиёжлар учун чопиб олиниши туфайли ўсимликларнинг уруғдан кўпайиш хусусияти анча чекланиб қоляпти. Бугунги кунда ...
30 сентябр 2022
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман.МС. Туз оға, сизам шу тармоқда дим кўп ...
Блоглар
28 май 2024
Мен миллатчи эмасман! Лекин қайтадан таъмирлатилган ва Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Ж. Ортиқхўжаев томонидан Пасхага ...
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...