close
close
Асосий мавзулар
16 июн 2024

Бувайда ҳокими ипак қурти боқмаган фермер ғалласини ўрдирмаяпти

close

Фазлиддин Мадалиев “Фазлиддин Мадалиев” фермер хўжалиги раҳбари. У 17 гектар ерга ғалла эккан эди.
Марказий Фарғона чўлларида жойлашган экин майдонларида унган буғдойлари деярли барча фермерларнинг ғалласидан эрта пишган бўлса ҳам, аммо туман ҳокими Беҳзод Иброҳимов “Нури Бахт” кластерига бу фермернинг ғалласини ўриб олишга рухсат бермаяпти.
Бу ҳақда фермер хўжалиги ҳуқуқшуноси Асқарали Файзуллаев бизга гапириб берди.
Асқарали Файзуллаевнинг айтишича, фермер гарчи мажбуриятига кирмаса ҳам пилла етиштиришга яъни ипак қурти боқишга мажбурланган. Аммо Фазлиддин ипак қурти боқмаган. Туман ҳокими эса пилла боқмаганлиги учун жазо тариқасида унинг буғдойлари увол бўлиши учун ўрдирмасдан турибди.
Ҳуқуқшунос туман ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ҳоким ўринбосари Суюндик Тусматов билан боғланган. Суюндик Тусматов ҳуқуқшуносга айнан шундай деб жавоб берган.
Мен телефон орқали Суюндик билан боғландим. Унинг (Фазлиддиннинг) ғалласи ўрилмайди. Ҳокимнинг топшириғи, деб айтди , дейди Асқарали Файзуллаев. Ҳуқуқшуноснинг айтишича, Суюндикдан кейин у туман “Агропилла” раҳбари Асрор исмли йигит билан ҳам телефон орқали боғланган. Агропилла раҳбари фермер хўжалиги билан Агропилланинг ҳеч қандай шартномаси йўқлигини, аммо қандайдир далолатномаларга қўл қўйиб, муҳр босилганлигини айтган. Ва агар фермер 250 кг. пилла учун пул тўласа ҳеч қандай муаммо бўлмаслигини билдирган.
Шунда етиштирилмаган 1 кг пилла фермерга 15 минг сўмдан тушишини айтган.
Ҳуқуқшунос саволларига жавоб олиш учун ғалла кластери ҳисобланган “Нури бахт” кластери раҳбарларига ҳам қайта қайта қўнғироқ қилган. Аммо улардан ҳам ижобий жавоб ололмаган.
“Нури Бахт” кластери ҳам қўнғироқларимизга жавоб бермайди. Мабодо телефонга жавоб бериб қолса ҳам “ҳоким хўжайин эмас, биз ўриб оламиз” ждеб ваъда беришдан ортмайди. Аммо буғдой қорайиб, ўз хусусиятини йўқотяпти. Туравериб, унинг вазни ҳам камайяпти, дейди ҳуқуқшунос Асқарали Файзуллаев.
Айни кунда, Фарғона вилоятининг фақат Бувайда туманида эмас, балки бошқа туманларида ҳам фермерлардан 1 кг пилла учун 10 минг сўмдан 25 минг сўмгача пул талаб қилинаётганлиги ҳақидаги маълумотлар бор.
Аммо фермерлар кейинги фаолиятига салбий таъсир қилиши мумкинлиги, ҳоким ва куч ишлатар тизимлар босими остида қолишдан қўрқиб, ўз исми шарифларини ошкор қилишни истамаяпдилар.

Тағин ўқинг
7 декабр 2015
Омадли бизнесмен ва Ўзбекистондаги илк хусусий банкни ташкил қилган Рустам Усмонов, ўша пайтларда ҳали Тошкентдаги энг олий кабинетларга кира ...
15 март 2019
Одамлар эски пайтда турлиликка тоқатли бўлган. Эски фотографияларда одамлар бошларидаги дўппилар ҳам ҳар ҳил эканлигини кўрамиз. Кейинчалик бир хиллик ...
21 август 2017
1961 йил Бухорода туғилган. Тошкент Давлат Университетининг журналистика факультетини битирган. 1995 йил февралда Ўзбекистондан чиқиб кетгач, аввал Би Би ...
18 июл 2018
Пойтахтнинг Юнусобод тумани ҳокими буйруғи билан 12 июл куни, туманнинг 11-даҳасидаги, 17-уй деворига ишланган мозаика усти оққа бўялди. Бу ...
Блоглар
28 май 2024
Мен миллатчи эмасман! Лекин қайтадан таъмирлатилган ва Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Ж. Ортиқхўжаев томонидан Пасхага ...
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...