close
close
UzPoster
20 июн 2024

Махатма Ганди: Биз бу Замингга нима учун келганимизни унутдик!

close

Кейинги кунларда Элтуз томонидан қўйилган ҳар бир материалга, ўзини дин ҳимоячиси дея ҳисобловчилар номидан ҳақоратли коментлар қўйилиши авж олган. Улар Туркияда хотини ва икки қизини ўлдириб, ўликларини нимталаб музхонада сақлаган қотилни оқлашади. 

Шаръий никоҳ ниқоби остида ўнлаб вояга етмаган қизларнинг номусини бузган Рамзанни ҳимоя қилишади. Педофил жиноятчини оқлаш учун уларда диний аргументлар ҳамиша етарли, яъни «пайғамбаримиз ҳам 9 ёшлик қизга уйланган», «Сулаймон подшонинг ҳам юзлаб канизаклари бўлган» ва ҳоказо.

Бугун жума, агар рассом Туз ва унинг иниси Матчон Суқулиш таътилга чиқмаганида эди, бу ҳақда албатта бир аччиқ маъруза қилган бўларди. Биз эса бугунги ваъз ўрнида машҳур файласуф Махатма Гандининг қуйидаги сатрларини ўқиш билан чегараланамиз.  

“Тангрининг дини йўқ… Тағин Яратганнинг қонунлари, беш устуни ва қандай рангли кийимни кийиш киймаслик жоизлиги ҳақидаги қоидалари ҳам йўқ. Нажоткор олдида олма еймизми, сут ва гўштни турли ўчоқларда пиширамизми ёки Рамазонда кундузи овқатланамизми, унга барибир. У сиздан намоз ўқиш, суннат ёки дунё азоб-уқубатларга асосланганига ишонишингизни талаб ҳам қилмайди. У бизнинг икки ҳафталик рўзамиз, озиб тўзиган турқимиз ва ўликларга қайғу белгиси сифатида юрагимизни яралашимизга ҳам муҳтож эмас. Буларнинг барчасини одамларнинг ўзи ўйлаб топган:

Улар ўз худоларини лойдан ясадилар, санамларини чиздилар ва мармар тошларига ўйдилар. Асрлар оша улар дин йўлида урушлар олиб боришди, малласоч аёлларни ва ўзгача фикрда бўлганларни йўқ қилишди. Юзлаб китоблар ёзилди, минглаб қоидалар ва чекловлар ишлаб чиқилди. 

Улар протестант қавмидан бўлган, “Микве” таҳоратини олмайдиган, ўликлар учун ибодат қилмайдиган ва литургияни тан олмайдиган ҳар бир кишини қораладилар. 

Ва 2000 йил ичида ҳеч нарса ўзгармади. Биз тилларни ўргандик, телефондан фойдаландик, ақлли чўпстиклар ишлаб чиқдик, лекин биз Исо, Кришна, Муҳаммад ва Буддадан фарқли, одам ўлдиришда, талон-тарож қилишда, ёлғон гапиришда ва бир-биримиздан нафратланишда давом этмоқдамиз. 

Биз кўчаларда ва метро вагонларида жанжал чиқарамиз. Бизнинг юзлаб душманларимиз ва яна шунча дўстларимиз бор. Биз овозимизни ўзгартирамиз,  бекинмачоқ ўйнаймиз. Ниқоблар киямиз. Турқи тароватимизни ўзгартириб оламиз. Биз ҳатто нима учун яшаётганимиз, нима учун еб-ичиб, нафас олаётганимизни ҳам унутиб қўйдик. Биз бу Заминга фақат битта вазифа – бахт топиш учун келганимизни ҳам ҳатто англамаймиз!

Бу хинд файласуфи ва сиёсатчиси Маҳатма Ганди фикрлари эди. Каналимизга обуна бўлинг видеоларимизга лайк қолдиринг.

Қудрат Бобожон - Элтуз нашри муҳаррири
Тағин ўқинг
30 апрел 2019
Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг манзил колонияси жиноят қидирув бўлими катта тезкор ...
2 октябр 2015
Каримовнинг мухолифи бўлган Муҳаммад Солиҳнинг машҳур сатрлари бор, – “Озодлик – ҳаёлларнинг энг гўзалидир, орзуларнинг энг юксагидир” деган. Мен ...
3 декабр 2021
Уйларим исирмикин ўтин ёриб, Гўнг-тезак ёқсамми ё таппи қориб. Арзи-ҳол айтсам деди ҳоким бориб, Бор, ўчоғинг ёқ, мани ваъдам ...
22 июн 2020
Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида 15 июнь куни очилган “Оқ кема” болалар оромгоҳи Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси бюджети, яъни ишчи-хизматчилар касаба ...
Блоглар
28 май 2024
Мен миллатчи эмасман! Лекин қайтадан таъмирлатилган ва Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Ж. Ортиқхўжаев томонидан Пасхага ...
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...