close
close
Cатира
5 июл 2019

Қўл-оёғи боғлиқ судьядан нимани кутиш мумкин?

close

Президент Мирзиёев 2017 йилнинг  13 июнидаги чиқишида ўзбек судьяларини одамларни ҳимоя қилмасликда, порахўрликда, ноҳақ қарорлар чиқаришда айблаган эди.

Каримов бошқарган икки ўн йиллик давр ичида Ўзбекистондаги суд тизими мутлақо кучишлатар тизимларга тобе бўлган идора даражасига келтирилди.

Судьялар мамлакат раҳбариятига қулоқ солмаганларни ишдан ҳайдаб жазолайдиган оддий мансабдорлардан ҳечам фарқ қилишмайди.

Бугун биз президент Каримов, шунингдек, Мирзиёев ва мамлакатни шу давргача бошқариб келган амалдорлар кўришни истаган, ҳокимият раҳбарига тобе, коррупцияга ботган ва қонун ҳамда ҳуқуқларга лоқайд суд тизимига эгамиз.

Судьяларни сўкиш қўл оёғи боғланган, оғзига латта тиқилган одам устидан кулишнинг айни ўзидир.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 январ 2017
Ҳокимият алмашинуви масалаларини ҳал этиш ва ички сиёсатни белгилашда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатини таъминлашга ...
13 январ 2016
Тошкентда машҳур ўзбек хонандаси Каниза (Aҳмeдoвa Шaҳризoдa Фaрҳoдoвнa)нинг Porsche Cayenne автомобили орқа ойнасини синдириб, қимматбаҳо сумкаси, ундаги қимматбаҳо буюмлар, ...
9 апрел 2016
Ўзбекистонда битирувчилардан иш билан таъминлангани, кўплари эса уй ишларига бандлиги юзасидан қўшиб ёзишлар бўлаётгани, иш ҳақи эса ниҳоятда пастлиги ...
19 январ 2016
Чойхона оши Майхона оши Тўйхона оши Наҳор оши Таъзия оши Пайшанбаю якшанба оши Шундай ўтар рўзу рўзгорим Нарироқда ҳўв ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...