close
close
Cатира
17 май 2019

Алламжоновнинг “севимли болалари”

close

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов 15 май куни фейсбук саҳифасида айрим сайтлардан тўсиқлар олингани иддаоси ортидан яна бир баёнот қолдирди.

“Ўзбекистон — ҳаққоний, холис, халқаро журналистик этика асосида иш олиб борадиган ҳар қандай хорижий оммавий ахборот воситаларига ишлаш учун зарур шароит яратиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди”, дея ёзди, жумладан, Алламжонов ўз баёнотида.

Бундан аввал, 10 май куни фейсбук саҳифасида у шу пайтгача блокланган айрим мустақил сайтларидан тўсиқ олинганини эълон қилган эди.

Аммо “Элтуз” ва “Озодлик” сайти бу рўйхатда йўқ.

Алламжонов ўз баёнотида чет эл матбуотини “тасдиқланмаган ва ёлғон ахборотлардан фойдаланмаслик, шунингдек, асосланмаган миш-миш ва гумонларни тарқатмасликка” чақирди, сайтларнинг тўсилишини “техник камчилик”ка йўйди.

Бу билан ҳукумат мулозими шу пайтгача мустақил сайтлар расман тўсиб келинганини эътироф этди. Айни пайтда айнан қайси сайтлардан тўсиқ олиб ташланмагани ҳам кўзга чалиниб қолди.

“Ўзбекистон ҳақида энг муҳим ахборотларни берувчи “Озодлик”, “Eltuz.com” сайтлари ва Ўзбекистон-Германия инсон ҳуқуқлари форуми сайтлари билан боғлиқ “техник” муаммолар ҳамон сақланиб қолмоқда”, дея ёзди бу ҳақда таҳлилчи Алишер Илҳомов.

“Шу йўсин журналистик жамоа иккига ажратилди. Агар омадлилар “омади келмаганлар” ҳақида ёзмаса ёки “омадсизлар” рўйхатга киришни истаб танқидни тўхтатишса, бу сиёсат 100 фоиз иш беради”, дея ёзди Илҳомов.

Шу билан бирга, таҳлилчи юқоридаги фаразни четга суриб, бу шартга кўниб ишлашдан наф йўқлиги, шусиз ҳам ўқувчилар керакли нашрларга VPN орқали бемалол кира олишлари мумкинлигини писанда қилади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 октябр 2018
Президент Мирзиёев 29 октябрь кунги фармойиши билан бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаевни ғалла экиш ва суғориш ишларини ташкил этиш ...
9 январ 2020
Евро-Осиё Иқтисодий Иттифоқига кириш-кирмаслик масаласи бўйича Ўзбекистонда бошланган қизғин муҳокамалардан четда тура олмаяпман. Виждоним йўл қўймаяпти. Ўзбекистон Евро-Осиё Иқтисодий ...
16 март 2017
Бугун, 2017-йил 16-мартда Ўзбекистонда “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонун кучга кирди. Мазкур Қонун муваққат президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2016 ...
4 июл 2016
Айни кунларда Низомий номидаги педуниверситетнинг 1940-йилларда машҳур архитектор Е.Жмуйда лойиҳаси асосида қурилган биноси таъмирлаш баҳонасида вайрон қилинмоқда. Бино маданий ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...