close
close
Cатира
14 январ 2020

EOИИга қўшилиш – мамлакат мустақиллигига хиёнат

close

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг 15-16 январь кунлари Тошкентга ташрифи арафасида медиатармоқда Ўзбекистоннинг ЕОИИ (Евроосиё иқтисодий иттифоқи)га қўшилиши масаласидаги баҳслар авж олди.

Ўтган сайлов арафасида, хусусан, 18 декабрь куни хорижлик дипломатлар билан бўлган учрашувда Ўзбекистондаги тўртта сиёсий партия – ЎзЛиДеП, «Адолат», ХДП ҳамда Экологик партия вакиллари ЕОИИга кириш тарафдори эканликларини тасдиқлаган эдилар.

“Бир аср аввал маҳаллий бойлар Тошкент дарвозасини “Оренбург билан савдо осонлашади”, деб очиб берган эди. Сиёсий ташкилот бўлмиш ЕОИИга киришни иқтисод билан оқлаб бераётганлар оригиналроқ баҳона топса бўлар эди”, дея изоҳ ёзди бунга жавобан таниқли блогер ва журналист Сардор Салим фейсбук саҳифасида.

Бошқа бир блогер Баҳром Раҳмон эса кутилаётган хатарни 2015 йили ЕОИИга қўшилган қўшни Қирғизистон ва Беларусь мисолида кўрсатади.

“Мен олдинги мақолаларимда мазкур уюшма Қирғизистонга берган ваъдаларини бажармагани, Қирғизистон маҳсулотлари қозоқ чегарасидан ўта олмай қайтарилаётгани оддий ҳолга айлангани, қирғизистонлик мигрантларга патент бекор қилинган бўлса-да, уларнинг пул жўнатмаларида 5 йил ичида ижобий ўзгариш бўлмагани ҳақида ёзган эдим. Текин пишлоқ фақатгина қопқонда бўлади. Россиянинг энг яқин қўшниси бўлмиш Беларусь ҳам бу уюшмага аъзо бўлишига қарамай, Россия 2020 йил 1 январдан бошлаб Беларусга арзон нархда нефть етказиб беришни тўхтатди”.

Сиёсий таҳлилчи Алишер Илҳомов ҳам фейсбук саҳифасида ЕОИИнинг бир қопқон экани ҳақида ёзди.

“Ўзбек ва бошқа “истон”ларни қопқонга имлашяпти. Икки ватандошлик ғояси мамлакат суверенитетига таҳдид солмайдиган мамлакатлар ўртасидагина яхши бўлиши мумкин. Бизнинг ҳолатимизда эса РФ билан келажакда қандай зиддиятлар чиқишини тасаввур қилиш қийин эмас”, дея ёзди Алишер Илҳомов.

Собиқ дипломат Қодир Юсуповнинг 9 январь куни чет эл жосуслигида айбланиб 5 ярим йилга қамалиши юзасидан ёзган изоҳида эса Алишер Илҳомов аслида ЕОИИга қўшилиш ғояси ватан манфаатларига кўпроқ хиёнат эканини урғулади.

“Айни пайтда, АЭС қуриш шартномасини имзолаш, шунингдек, мамлакатни ЕОИИга тортиш орқали РФ ҳарбий авиациясига ҳаво йўлларини очиб бериш билан мамлакат манфаатларига хиёнат қилаётган шахслар эмин-эркин юришибди”, дея изоҳ ёзди Aлишер Илҳомов.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 март 2017
Ўн минг сўмлик купюра чиқиши ҳақидаги гаплар ортидан ўтган ҳафтада АҚШ доллари нархи рекорд 7500 га кўтарилди. Бу мавзу ...
26 май 2016
Мақолада ёзилишича, Андижон вилоятида фермерлар ғўзага ишлов беришда катта тажриба тўплаган бўлиб, бугун бу куздаги мўл ҳосил гарови бўлиб ...
14 июл 2016
“Миллий тикланиш” демократик партиясидан парламентга сайланган депутатлар ўн кунча ўз сайлов округларида бўлиб, сайловчилари билан учрашган. Бу учрашувларда улар ...
1 май 2016
Истанбулнинг Бошоқшаҳар (Başakşehir) мавзесида яшайдиган 55 яшар Азиз Чалишқон (Aziz Çalışkan) 29 апрел оқшомида ўз севгилисини ўлдирганига иқрорлигини айтиб ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...