close
close
Cатира
20 январ 2020

Янги авиакомпания – Humo Airни қабул қилиб олинг!

close

Бош вазир Абдулла Арипов 18 январь куни 2020 йилда Humo Air давлат авиакомпанияси ташкил этилишини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, фақат мамлакат ичида учадиган янги авиакомпания тарифлари «ҳозиргисидан анча арзон бўлиши керак».

Humo Air учоқларни қаердан олиши ва нима сабабдан янги авиакомпания тарифлари бошқа давлат авиакомпанияси –  «Ўзбекистон ҳаво йўллари»никидан арзон бўлиши ҳақида ҳозирча аниқ айтилмаган.

Эртаклардаги ҳумо қуши персонажини 1992 йили ëзувчи Пиримқул Қодиров таклиф қилган. Рассом Анвар Мамажонов бу афсонавий қушни график стилизация қилиб, герб марказига жойлаштирган эди.

Эрон мифологияси маҳсули бўлган ҳумо тасвирининг сийқа кўринишлари такрори ўзбек блогерлари аллергияси ва сарказмига нишон бўлди.

«​​Албатта, янги очиладиган авиакомпанияни номи Humo Air бўлиши мантиқан ҳам, рамзий маънода ҳам нормал. Чунки дунёда “Пегасус” (учар от) каби номли авиакомпаниялар ҳам бор. Аммо “Ҳумо” деган ном ҳозирда ҳар учта рестораннинг бирида, ҳар иккита тўйхонанинг бирида борлиги, ундан ташқари, янги қурилган муз саройи ва электрон тўлов тизимларидан кейин ҳам бундай ном берилиши ғалати саволларни келтириб чиқаради», дея ёзди блогер Нурбек Алимов.

Ҳаммаёқ «Ҳумо» бўлиб кетгани ҳақида бошқа бир таниқли блогер Элдор Асанов ҳам ёзди.

«Яхши-ку. Шарқ фольклорига ҳурмат. Таклифим, фақат ҳумо билан чекланмайлик – манбаларда бошқа афсонавий қушлар ҳам тилга олинади. “Ўзатом” – ҳудҳуд. Кўп гапирворяпти охирги пайтларда. Суд – семурғ, унинг адолатига етгунча тасаввуфнинг етти водийсидан ўтиш керак. Шуҳрат Ғаниев – қақнус, ёниб қайта тирилаверади. Ўзбек миллий валютаси – анқо, уруғини топиш қийин», дея киноя қилди блогер Асанов ўз саҳифасида.

Рассом Кирпи

Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 феврал 2017
Ўтган жума расман сўроққа тутиш учун Силвири қамоғига юборилган Ўзбекистон ватандоши Абдуқодир Машариповнинг Reina тунги клубига ҳужум олдидан камера ...
24 сентябр 2019
ИИВ раҳбари Пўлат Бобожонов билан учрашиш учун Гурландан Тошкентга қараб яёв йўлга чиққан Маҳмуд Ражаб ва бу ҳаракатни ёритган ...
24 сентябр 2019
Тошкент ахборот технологиялари университети мутасаддилари ташкил этган “троллар фабрикаси” ҳақидаги гап-сўзлар бир неча кундан буён интернетнинг ўзбек сегментида қизғин ...
11 октябр 2016
Мажбурий меҳнат мониторинги билан шуғулланаётган “Қўрқмаслар” гуруҳи фаоли Малохат Эшоқулованинг eltuz.com мухбирига берган интервьюсига кўра, уларни чўл зонасидаги “Қирлишон” ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...