close
close
Cатира
7 октябр 2020

Ўзбекистон осмонида иккинчи Гулнора порлади. Унинг исми Саида!!!

close

Ўзбекистон президентининг илм-фан масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидовнинг Тошкентдаги тадбирда давлат раҳбарининг катта қизи Саида Мирзиëевга таъзим қилгани социал медианинг ўзбек сегментида танқидий қаршиланди.

Бировлар бу ҳолатга Гулнора Каримова билан боғлиқ ўтмишни параллел қилса, бошқа бировлар Ўзбекистоннинг Туркманистон моделига ўхшаб бораëтанидан афсус билдиришди.

Тошкентлик меъмор ва санъатшунос Абдумалик Турдиев “Озодлик” радиосига берган суҳбатида таъзим бажо келтириш сингари манзара гувоҳи бўлганидан таассуф билдирди.

“Ўзбекистон президентининг илм-фан масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов каби ëши катта кишининг қўлини кўксига қўйиб¸ невараси тенги қиз – Саида олдида эгилиб турганини кўриб, жуда ғалати бўлдим. Бундай аянчли манзарани биз Туркманистон ҳақидаги лавҳаларда кўрардик. Ҳатто Гулнора Каримованинг сон-саноқсиз кино тадбирларида ҳам бирор мулозимнинг қаддини букиб, таъзим қилганини эслолмайман”.

Ўзбекистонда президент қизига сиғиниб, уни кўкларга кўтариш амалиëти Каримов даврида бўй кўрсатган эди. Ўша пайтда олигарх Алишер Усмоновдан тортиб, ҳозирги президент Мирзиëевнинг хотини Зироат Ҳошимовагача “малика Гулнора” атрофида ошиғич муҳаббат билан ирғишлагани акс этган видеолавҳа “Элтуз”да бор.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 сентябр 2018
Рассом КирпиEltuz.com
30 май 2016
Фарғона шаҳрида ўтган “Универсиада” спорт мусобақаларининг энг қизиқ воқеаси албатта, ёшгина милиционернинг мамлакат бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг йўлини тўсгани ...
16 май 2018
Мирзиёевнинг АҚШга сафари бошланган 16 майда Россия нашрлари ИШИДнинг 5000 жангариси Ўзбекистонга ҳужум қилишга тайёрлиги ҳақида фейк хабарларни тарқатди. ...
Блоглар
27 октябр 2020
Тўқсонинчи йилларда талаба эдим. Данғаралик таниқли журналист Шокирали Нуралиев: “Капитализм ҳуқуқсиз, ёлланма ишчиларни эзиб ишлатишдир. ...
26 октябр 2020
Ижтимоий тармоқларда популистлар томонидан Франция маҳсулотларига бойкот эълон қилиш ҳақида чақириқлар пайдо бўлмоқда. Келинглар, бу ...
22 октябр 2020
Миллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш деган баҳона, ниқоб ёрдамида монополларимиз қонимизни сўриб ётибди. Ташқаридан истеъмол моллари ...