close
close
Асосий мавзулар
27 октябр 2020

Сенатор МХХ жосусликда айблаган маҳкум билан учрашди

close

Сурхондарё вилоятидаги 41-манзил колонияда қолаётган асли тожикистонлик Абдуғани Эрдонов сенатор Иминов билан учрашувдан сўнг яна озодликка чиқишига умид уйғонгани ҳақида билдирди.

Тожикистон фойдасига жосусликда айбланиб, 8 йилдан буён қамоқда қолаётган 62 яшар маҳкум Абдуғани Эрдоновнинг “Элтуз”га маълум қилишича, у Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш қўмитаси раиси Одилжон Иминов билан 21 октябрь куни учрашган.

“Менинг етти йиллик орзуим амалга ошди. Шу пайтгача (ҳукуматдан) бир инсон мен билан гаплашмаган эди. Бир соатча гаплашдик. Енгил бир суҳбат ўтказишди. Юрагимдаги ҳамма гапларимни айтдим”, деди Эрдонов “Элтуз”га берган интервьюсида.

Эрдоновнинг “Элтуз”га билдиришича, сенатор Иминов унга Эрдоновлар масаласи Сенат раиси Танзила Норбоева назоратига олингани, айни масалани кўриш мақсадида у билан суҳбат қилгани келганини айтган.  

Қамоқ жазосининг 5 йилини машъум Жаслиқ зонасида ўтаган, манзил колониясига ўтказилганидан буён ўзига нисбатан қийноқлар бўлмаётганини билдирган Эрдонов ўтган давр мобайнида анча соғлиғини йўқотганини қайд этди.

Эрдонов узоқ давом этган тергов ва ҳибслар чоғида унинг иши бўйича айбланганлардан учта аёл оғир қийноқларга дош бера олмасдан ўлгани, ҳозир у билан бирга бир ўғли ҳам қамоқда қолаётганини айтди.

Абдуғани Эрдонов 2013 йили ўнлаб қариндошлари билан бирга МХХ подполковниги Нодир Тўрақулов гуруҳи томонидан уйдирилган айбловлар бўйича қамоққа олинган эди.

2014 йил Сурхондарё вилояти жиноят ишлари суди гуруҳнинг барча аъзоларини 5 йилдан 20 йилгача бўлган муддатларга қамоқ жазосига ҳукм қилди. Эркаклар жазони ўтагани Жаслиққа жўнатилди.

2018 йили МХХнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси тергов бўлими собиқ бошлиғи Нодир Тўрақулов ЖКнинг 11 моддаси, жумладан, тамагирлик, ўзлаштириш, порахўрлик, ҳужжатларни қалбакилаштириш, айбсизларни жавобгарликка тортиш, қийноқлар қўллаш, ҳокимият ваколатларини суиистеъмол қилиш каби жиноятларда айбланиб 16 йилга қамалди.

Бироқ Тўрақулов уйдирган жиноят иши ўзгаришсиз қолди. “Элтуз” олдин хабар берганидек, жорий йилнинг февралида ўтиши керак бўлган суд 7 апрелга сурилди. Кейин эса коронавирус карантини боис номаълум муддатга қолдирилган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 июн 2020
Андижонлик 44 яшар Алижон Абдукаримов ички ишлар ходимлари тарафидан уриб ўлдирилди. Алижоннинг ортида ҳомиладор хотини ва уч фарзанди қолди. ...
3 май 2020
Ҳеч қачон рус халқига кин ва нафрат туймадим. Аксинча, ёшлигимда Русия билан боғлиқ ишларимда (адабиётда каби сиёсатда ҳам) жуда ...
6 май 2019
Россиянинг сиёсий малайлари иштирокида ташкил этилган ташаббусга Ўзбекистондаги сиёсий ҳукумат бирор сиёсий баҳо бераётгани йўқ. “Озодлик”нинг ёзишича, рус тилига ...
4 октябр 2017
Ҳамкасбим Бобомурод Абдуллаевни Ўзбекистон конституциясини фитна (заговор) воситасида ағдаришга уринишда айблаб чиқишди. Бобомурод Абдуллаевнинг 2003 йилдан бери Усмон Ҳақназаров ...
Блоглар
16 ноябр 2020
Майли, нонкўрга чиқаринг, майли, душманга ва майли, провокаторга. Лекин мен ҳозир шунчаки фактларни констатация қилмоқчиман. ...
11 ноябр 2020
Пост деб ёзишга арзигулик фикр ва кечинмаларим ҳам қолмабди, чамаси. Мумтоз шоира Нодиранинг: Сен на ...
27 октябр 2020
Тўқсонинчи йилларда талаба эдим. Данғаралик таниқли журналист Шокирали Нуралиев: “Капитализм ҳуқуқсиз, ёлланма ишчиларни эзиб ишлатишдир. ...