close
close
Cатира
16 ноябр 2020

Дарс ўрнига Озодбекнинг қўшиғи

close

Ўзбекистон мактабларида дарсдан олдин мадҳия куйланиб, танаффусда махсус радиокарнайлардан ватан мавзусидаги шеър ва қўшиқлар эшиттирила бошланди.

Жорий қилинган бу қоидага ëзувчи ва собиқ мулозим Мурод Муҳаммад Дўст муносабат билдирди:

“Янги Ўзбекистонда ўқувчиларнинг 9 ой давомида дарс олдидан мадҳия куйлаши расм бўларкан. Албатта, бу – минг тасаддуқ айтишга арзийдиган гўзал ташаббус. Лекин, афсуски, таътил пайти негадир ташаббускорлар эътиборидан четда қолибди.

Айни долзарб масалани зудлик билан ҳал қилишни маҳалла вазирлигига юклашни талаб қилишимиз керак. Таътил янада мазмунли ўтиши учун қўшимча тадбир сифатида оммавий мадҳиябозликка ота-оналару бобою бувиларни ҳам жалб қилиш фойдадан холи бўлмайди. Ҳар тонгни безайдиган янги қутлуғ тадбирни ҳар шомга ҳам кўчириш тажрибасини бирор вилоят ёки каттароқ шаҳар миқёсида синаб кўриш мумкин”.

“Элтуз”да нусхаси бўлган ҳужжатда танаффусда махсус радиокарнайлардан Озодбек Назарбековнинг еттита қўшиғи навбатма-навбат куйланиши борасида кўрсатма берилган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 апрел 2020
Раҳматли отам Мадаминбег Бегжонбег ўғлининг Иккинчи жаҳон урушида олган беш-олтита нишони бор эди. Улардан иккитаси – катта кумуш танга ...
9 август 2016
8 август куни Eltuz.com cаҳифасига ўз филми ҳақидаги мақола юзасидан изоҳ қолдирган режиссер Зулфиқор Мусоқов, эфирга қайчилаб узатилган филми ...
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов “Халқ таълим ҳомийси” кўкрак ...
17 май 2019
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов 15 май куни фейсбук саҳифасида айрим сайтлардан тўсиқлар олингани иддаоси ортидан ...
Блоглар
1 декабр 2020
«Ошин» – 1983 йилда Японияда суратга олинган кўп қисмли фильм. Бош ролларда Нобуко Отова, Юко ...
25 ноябр 2020
Кузда кетиб кузда қайтдим Совет Армияси сафидан. Бизни армия сафига олий ўқув юртларининг кундузги бўлимидан ...
24 ноябр 2020
“Ҳумо” номли учоқ ширкати ҳақида гап чиқиши билан эронлик дўстларим ўзбекларни плагиатда айблади. Эронда “Ҳумо” ...