close
close
Cатира
8 апрел 2021

Сиëсатга кирган Жаҳонгирга онасини кўрсатишди

close

Собиқ қўшиқчи Жаҳонгир Отажонов 5 апрель куни aейсбукда жонли чиқиш қилиб, “Эрк” демократик партиясига аъзо бўлиб кирганини эълон қилди ва партия лидери Муҳаммад Солиҳ билан тушган суратини тармоққа жойлади.

6 апрель куни эса Жаҳонгир Отажоновнинг онаси Санамжон Гулманованинг “ўғлига мурожаати” тармоқда тарқатилди. Уч дақиқадан ошиқроқ видеода Санамжон Гулманова худди биров тутиб турган матнни ўқиган мисол гапиради:

“Бу нима дегани бўлди. Сен ватан хоини деб ҳисобланган бир ифлоснинг олдига борибсан. Муҳаммад Солиҳ деганни. Сен ундан нимани кутиб бординг? Сен унинг олдига нима мақсадда бординг?”

Бу гаплардан кейин касби адабиëт ўқитувчиси бўлган Санамжон опа “ўғлининг “Эрк“ партиясига кирганлигини бутун оила ҳазм қилолмай ўтирганлиги”ни айтиб, кўзига ëш олади:

“Бизлар сендан шуни тилаймиз. Ҳали ҳам вақт борида бу йўлдан қайт, болам. Бутун оила аъзоларимиз билан сендан ялиниб, ëлвориб сўраймиз. Бу йўлдан қайт, Жаҳонгир. Қайт!”

Сталин даврида “халқ душмани” дея қамалганларнинг ота-оналари ҳам ўша пайтда фарзандларини қарғаб “Қизил Ўзбекистон” газетасида чиқарилган. Ўзбекистондаги жорий ҳукумат қизил Ўзбекистон репрессия усулларни самарали қўлламоқда.

Рассом Элсевар

eltuz.com

Тағин ўқинг
1 май 2020
Ё рамазон айтиб келдик эшигингизга, Қўчқордай ўғил берсин бешигингизга, Қўчқордай ўғил берса бешигингизга, Ким келиб, ким кетмайди эшигингизга. Азиз ...
13 сентябр 2018
Тошкент шаҳрининг жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судида 12 cентябрь куни собиқ Ўзбекистон бош прокурори 66 яшар Рашид Қодиров ...
5 апрел 2015
Бизнинг ҳуқуқ ҳимоячиларимиз, мухолифатчилар ва оддий фуқаролар ҳам одатда ҳокимиятдан адолат ва ҳимоя издашади, – улар шунчаки ҳокимият йўқ ...
3 декабр 2019
Стокгольмнинг чекка ҳудудида жойлашган темир тўсиқ ортидаги кўримсиз уйда Швецияга келиб қурилишларда ишлаётган 11 нафар меҳнат мигранти яшайди. Уларнинг ...
Блоглар
25 апрел 2021
(Шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобининг давоми. Матннинг аудиоверсиясини муаллифнинг ўзи ўқиган. Боши “Элтуз” ...
21 апрел 2021
Шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китоби “Элтуз” мухлисларига муаллифнинг ўзи ўқиган аудиокитоб тарзида яхши ...
13 апрел 2021
Россия империяси Ўрта Осиёни босиб олгач, табийки, рус миллатига мансуб аҳоли ҳам Туркистон ҳудудларига кўчириб ...