close
close
Cатира
6 апрел 2023

Яна педофилия ҳақида

close

Нега бугун? Нега ҳозир педофиллик ҳақида гапирилмоқда? Табиатан фитна назариясига мойил одамлар педофил мулозимлар қораланиши ортида ҳам ëмонлик кўришмоқда. 

Ҳолбуки, Рассом Туз ва Элтуз бу муаммо яъни педофиллик (баччабозлик) қилмишини доимо мунтазам фош қилиб келган. Мана бу матнни февраль бошида ëзгандим. Ҳали адлия вазирлиги мулозими етим қизларни зўрлагани ҳақидаги воқеа ифшо бўлмаган¸ етим қиз асраган Урганч ва Чироқчидагилар бу қизларни кирага бериладиган ëки қизларнинг ўз таъбирига кўра¸ меҳмон тагига «тўшаладиган» тўшакка айлангани элга маълум бўлмаган пайтда: 

«А.Р исмли шахс СССР даврида Хоразмдаги интернатга тарбиячи қилиб тайинланди. Кунлардан бир кун интернат ходимлари уни ëш ўғил болани зўрлаëтганини кўришди. Интернат директори чақирилди. Айбдор айбини бўйнига олиб турибди. Директор опа СССРдаги фавқуллода қудратли шахс эди. Истаса нафақат ўзбек ССР балки СССР ички ишлар вазири вертушкасига учта рақамни териб боғлана оларди. Негадир бу опа ўз интернатининг педофил скандали билан боғланишини истамади. Мажлис қилишди. Барча ходимлар ўша педофилни юзига туфлашди. Сазойи мажлиси тугагандан кейин бу педофилга қарата «сен энди йўқол¸ маориф соҳасига қайтиб қадамингни босма» дейишди. Педофил халқ ижодиëти билан боғлиқ давлат идорасига ишга кириб олди. Унинг педофил эканини интернатдаги болалар ва педколлективдаги юзлаб одам биларди. Аммо у жазосиз қолди. Хозир у балки ўлгандир. Ўзбекистон мустақил бўлган тўқсонлар бошида у вилоят ҳокимлигида янги тузилган «маънавият» конторасида ишлар ва ҳаж ҳамда умрага кетаëтган будушший хожака ва хожоналарларга «маслаҳат бериш» группасида эди…

Айтмоқчи бўлган гапим мана бу: Ўзбекистонда педофиллик жинояти билан қамалганларнинг рўйхати тузилсин. Махсус рееестрга ўхшаш. Бу педофилларнинг қамоқда муддат ўтагандан кейин халқ таълими ва бошқарув тизимига ишга олинмаслиги таъминлансин!»

Рассом Туз

Тағин ўқинг
10 октябр 2016
Бош вазир ва вақтинчалик президент Шавкат Мирзиёевнинг келиши олдидан унинг йўлларига янги асфальт солиниб, гуллар ўтқазилишидан ташқари бозордаги нархлар ...
7 ноябр 2022
Бугун 7 ноябрь, бу кун СССРнинг энг асосий байрами сифатида нишонланган. Бугун Ўзбекистонда бу тантана мутлақо унутилган, баъзи қари-қартангларгина ...
17 апрел 2019
Рассом Кирпи Eltuz.com
18 ноябр 2015
Бугун Тошкентда Олий мажлис ва Оқсарой биносига ИШИДнинг қора байроғи осиб кетилгани ҳабари тарқалди. Бундан олдин Тошкентда ИШИДга аъзолик ...
Блоглар
8 апрел 2023
Олти йилча олдин бир азиз дўстим Саудияга зарурият юзасидан бориб келди. Сафар тафсилотларини айтар экан ...
8 апрел 2023
2010 йил 7 апрель куни ўз қарорлари билан озиқ-овқат ва коммунал хизматлар учун нарх-навони мислсиз ...
28 март 2023
Тошкент марказидаги музейда Рауф Парфи ҳайкали тантанали очилгани ва Каримов даврида хор зор бўлган Чўлпон ...