close
close
Вақт машинаси
17 май 2023

17 май – Газли зилзиласи

close

1976 йилнинг 8-17 апрелида Ўзбекистоннинг табиий газ олинадиган ҳудудида жойлашган Газли шаҳрида бирин-кетин туркум ер қимирлашлари юз берди.

Даҳшатли воқеа гувоҳлари биринчи бўлиб шаҳарни ҳайвонлар, итлар, мушуклар, эшаклар тарк этиб қочишга урина бошлаганини эслашади.

Илк зилзила 8 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 8:41 да 8-9 балл атрофида юз берди ва шаҳарнинг ярми яксон бўлди.

Иккинчиси, дастлабкисидан анча кучли зилзила ўша йилнинг 17 майида 12 баллик шкалада 9-10 балл даражасида юз бергани қайд этилди.

Воқеа гувоҳлари ер аввалига вертикал, кейин горизонтал тарзда бориб-келиб силкина бошлаганини эслашади.

Зилзила натижасида Газли шаҳри ер билан яксон бўлгани, бино ва иншоотларнинг 90 фоизи вайрон бўлгани, 20 мингдан зиёд аҳоли жабр кўргани айтилади.

Сейсмологларнинг огоҳлантириши туфайлигина бу сафар қурбонлар кам бўлгани айтилади, гарчи бу юзадан шаҳарда илмий иш олиб бораётган москвалик аспирант қизнинг гапини кўпчилик жиддий қабул қилмаган.

Газли зилзиласи бўлган даврда шаҳарга ёндош аҳоли масканларида ҳам турли даражада ер қимирлаши кузатилган.

Жумладан, Бухоро ва Ромитонда 7 балл, Зарафшон, Томдибулоқ, Қоракўл ва Чоржўйда 6, Беруний, Урганч, Хива, Навоий, Каттақўрғон, Самарқанд ва Жиззахда 5, Тошкент, Олмалиқ, Ангрен, Чирчиқ, Қарши, Денов ва Термизда 4, Нукус, Андижон ва Фарғонада 3 балл ер қимирлашлари қайд этилган.

1984 йили шаҳарни тиклаш учун қурилишлар бошланган айни зилзила ўчоғида 7.2 магнитудадан зиёд даражадаги ер қимирлаши ҳали ўзини ўнглашга ургурмаган шаҳарни тағин вайрон қилди.

8 йил ичида битта жойда 7 магнитудадан зиёд даражадаги зилзилаларнинг такрорланиши дунё сейсмология тарихида камдан-кам кузатилган ҳолатдир.

Газли зилзиласи техноген характерга эга бўлгани, яъни экспертлар фалокатнинг ҳудуддаги конлардан назоратсиз тарзда табиий газ олиниши натижасида юз бераётганини айтишади.

То бугунгача Газлида ҳар йили 5-8 бор турли даражадаги ер қимирлашлари муттасил қайд этиб келинади…

Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 январ 2019
(бу бор-йўғи ҳажвия, фақат қайсидир ҳоким ўз аксини кўрса, хафа бўлиш йўқ) Туманга кимсан вилоят ҳокими келиб халқни қабул ...
10 феврал 2022
Улуғбек Турсунов яна аввалги курсиси – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига қайтди. Ходимлар орасида ...
20 декабр 2022
«Элтуз» порталига келган навбатдаги бешта шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Дастлабки шикоят Самарқанддан. Янги трансформатор ўрнатилганига қарамай, айрим ҳудудларда ҳануз чироқ ...
30 ноябр 2016
Наманган шаҳридаги бюджет идоралари ва мактаб ходимларига Артел дўконларида сотилаëтган лампочкалардан камида икки донадан сотиб олишга мажбур этилаётгани ҳақида ...
Блоглар
17 май 2023
Бундан 10 йилча олдин Прагада дарë тошиб, уйларни ғарқ қилади деган гапни офатдан бир кун ...
12 май 2023
Кеча Элтуз бош редактори Қудрат Бобожон билан гаплашсам¸ «культур-мултур мавзуларга авом қизиқмайди. просмотри оз бўлади,” ...
11 май 2023
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...