close
close
Асосий мавзулар
29 июл 2019

Уйи бузилган урганчлик намойишчилар талаби қондирилди

close

Урганч шаҳрининг Ашхобод маҳалласидаги уйлари бузилган ва товон пули берилмаганидан ғазабга тўлган халқ ғалаён кўтарди.

Пойтахтдан зудлик билан етиб келган бош вазир Абдулла Арипов кўчага чиққан юзлаб фуқаролар билан учрашди ва белгиланган товон пуллари тўлиқ берилишини ваъда қилди.

“Элтуз” суҳбатлашган воқеа гувоҳларига кўра, бузилган уйлари учун товон пулини бир ярим ой кутган одамлар 27 июлга ўтар кечаси Урганч-Хонқа магистрал йўлини тўсиб қўйишган.

Ундан аввалроқ вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов уйи бузилганлар яшаётган чодирларни келиб кўрган ва ўзининг ташрифи учун тайёрлаб қўйилган намунали чодирнинг ичига кирган. Бундан ғазабланган халқ ичида ҳоким бўлган чодирни бузиб, ҳокимнинг устига ағдаришган.

Ҳоким у ердан қочиб кетгач, миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари норози фуқароларни қуршовга олган. Вилоят ҳокими Фарҳод Эрмонов уйи бузилганларга тўланадиган товон пулининг 50 фоизи уч кун ичида, колган 50 фоизи 10 августгача берилиши ҳақида ваъда бериб, уйи бузилганлар бепул қум ва шағал билан таъминланиши, қолган курилиш материаллари эса 10 фоиз арзонлаштирилган нархда сотилишини айтган эди.

Ҳокимнинг ваъдасида турмагани устига қурилиш материаллари нархларининг кескин ошиб кетиши шаҳар марказидаги уйлари бузиб ташланиб, ўзлари Урганч туманичеккасидаги Чондирқиёт қишлоғидан ажратилган ер майдонига қувилган одамларнинг норозилигини келтириб чиқарган.

27 июль куни Хоразмга етиб келган бош вазир Абдулла Орипов норозилар билан учрашиб, эрталабгача ҳамманинг ҳисоб рақамига товон пули 100 фоиз тушишини, бир фоиз ҳам ушлаб қолинмаслигини ваъда қилган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 октябр 2015
Эрталаб бир қўшнимникига ошга чиққандим. Бир катта жоме-масжидининг имом-хатиби хам келибди. 30-35 ёшлардаги йигит экан. Жуда чиройли гапларни гапириб ...
5 апрел 2019
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон-Германия форуми (UGF)нинг «Улар аввал пахтага чиқмаслигимизни айтишди, кейин эса далага жўнатишди» номли янги ҳисоботида қайд ...
21 феврал 2017
Бугун Ўзбекистонда барча банклар “халқ манфаати”ни ўйлаб қолган. Уларнинг вакиллари уйма-уй юриб, одамларга кредит тарқатиш билан овора. Янги президентнинг ...
28 сентябр 2015
Бу саволни қўйишимга сабаб, баъзи ўзбекдан чиққан “доно”ларнинг Россияга иш излаб бораётган ҳамюртларимизга сурбетларча шу тамғани ёпиштираётгани бўлди. Аслида ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...