close
close
Асосий мавзулар
21 сентябр 2019

Сумкасидан М.Солиҳ китоби чиққан шоир терговга боришдан бош тортди

close

Сумкасидан Муҳаммад Солиҳ китоблари чиққани учун устидан жиноят иши очилиб, терговга чақирилган хоразмлик 56 яшар шоир Маҳмуд Ражаб 20 сентябрь куни терговга бормаслиги ҳақида баёнот берди.

“Элтуз”га етиб келган хабарларга кўра, Маҳмуд Ражабни олиб кетиш учун милиция капитани Бекчанов бошчилигида Хоразм вилояти ИИБ ходимлари келишган. Бироқ шоирнинг маҳалладошлари уни милиция олиб кетишига қаршилик кўрсатишган.

“Менинг халқ олдида ҳам, виждоним олдида ҳам, ҳукумат олдида ҳам, қонун олдида ҳам ҳеч қандай айбим йўқ. Йўқлигини исботлашга тиришдим, лекин фойдаси бўлмади. Президентга уч марта мурожаат ёздим. Республика бош прокурорига, ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга қайта-қайта мурожаатлар ёздим.

Булар ҳаммаси кўриб чиқилмади. Кўпчилигига жавоб ҳам берилмади. Ички ишлар ходимлари устма-уст ноқонуний ишлар қилмоқда, лекин мен ҳозиргача ноқонуний иш қилмадим. Бундан кейин қиладиган ишим ҳам ноқонуний бўлмайди. Виждонимга ҳам, давлатга ҳам қарши бўлмайди. Лекин ўз ҳуқуқларимни ҳимоя қилишга қаратилган бўлади.

Конституцион ҳуқуқларимдан фойдаланиб, харқаро ва республика қонунлари доирасида ўзимни ўзим ҳимоя қилишга мажбур бўламан. Энди мен ана шу “жиноят ишини” шу лаҳзадан бошлаб бутунлай рад қиламан. Ички ишлар ходимларининг шу масалада мен билан бўладиган ҳар қандай муомаласидан воз кечаман. Бу масалада уйга чақирув қоғози келса, қабул қилмайман. Биронта ходим келса, қабул қилмайман, гаплашмайман. Бундан кейин шу ишни олиб бораётган терговчи билан ҳам алоқани узаман.

Ўзимни ўзим инсонийлик принципларидан келиб чиқиб ҳимоя қиламан. Чунки бу мени 5 йил қамашга қаратилган, мени кўра олмайдиган бировларнинг иши”, деди маҳалладошлари ва видеокамера олдида Маҳмуд Ражаб.

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Ражаб шоир Муҳаммад Солиҳ асарларини Ўзбекистонга олиб кирганликда асоссиз айбланиб терговга тортилган. “Элтуз” нашри шоир Маҳмуд Ражаб тақдири билан боғлиқ воқеаларни кузатишда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 март 2016
Ўзбекистонда рекламада порнодан фойдаланиш тақиқланади. Лекин бу қоида сиëсий рекламаларга жорий қилинмайди. Кинода ўпишиш мумкин, ҳар икки холатда, – ...
1 январ 2018
Жорий президент Мирзиëев 22 декабрдаги нутқида, ўтган 25 йил қайтиб келмасин, дея феълан Каримов меросини ахлатга улоқтирди. Ижтимоий тармоқнинг ...
27 июн 2017
“Яна отаси бой иккичиларнинг омади кулди”, дейди рассом Туз бакалавриат ва магистратура босқичига қабулнинг 20 июн куни чиқарилган янги ...
31 октябр 2016
Бу йил ҳам Ўзбекистонда пахта теримига вояга етмаган болалар жалб этилгани қайд этилди. Бироқ ҳар сафаргидек ўзбек ҳукумати амалдорлари ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...