close
close
Асосий мавзулар
25 сентябр 2019

Урганч судьяси Маҳмуд Ражаб айбига иқрор бўлганини иддао қилди

close

Хоразм вилояти телевидениеси 25 сентябр куни Урганч шаҳри маъмурий суди раиси Дилмурод Очиловдан иқтибос келтириб, шоир Маҳмуд Ражабнинг айбига иқрор бўлганини иддао қилди.

“Ўтказилган суд мажлисида фуқаро Ражабов Маҳмуд ва унинг яқин қариндошлари ўзларининг содир қилган ҳуқуқбузарлигини тушуниб етган ҳолда, айбига иқрорлик билдириб, суддан кечирим сўраб, енгиллик қилишни сўрашди. Суд ишни кўриб чиқиб, бир неча ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топиб, Ражабов Маҳмуд ва Оллошукурова Нафосатларга нисбатан қонун санкциясида назарда тутилган 10 сутка қамоқ жазосини тайинлади. Қолган 15 нафар шахсга нисбатан жарима жазолари тайинланди”, дейди судья Дилмурод Очилов ўз интервьюсида.

Бироқ Хоразм вилояти телевидениеси кўрсатувида на суддан бирор лавҳа ва на 10 суткага қамалган шоир Маҳмуд Ражабнинг, на воқеаларни ёритган блогер Нафосат Оллошукурованинг изоҳини бермаган.

Шоир Маҳмуд Ражаб 21 сентябрь куни 6 ойдан буён ўзига бўлаётган босимларга норозилик билдириб, ўзининг мутлақо айби йўқлигини маълум қилган эди:

“Менинг халқ олдида ҳам, виждоним олдида ҳам, ҳукумат олдида ҳам, қонун олдида ҳам ҳеч қандай айбим йўқ. Йўқлигини исботлашга тиришдим, лекин фойдаси бўлмади. Президентга уч марта мурожаат ёздим. Республика бош прокурорига, ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга қайта-қайта мурожаатлар ёздим, лекин фойдаси бўлмади. Бугун мен ўз инсоний ҳуқуқларимдан фойдаланиб ўзимни ўзим ҳимоя қилишга мажбурман”, деган эди ҳимоясига чиққан қўшнилари олдида шоир Маҳмуд Ражаб.

Бундан ташқари, блогер Нафосат Оллошукурованинг суддаги адвокати Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 29- моддасига кўра, ёлғиз она бўлгани учун Оллошукуровага нисбатан маъмурий жазо қўлланиши мумкин эмаслигини “Элтуз”га билдирди.

Нафосат Оллошукурова 24 сентябр куни тунда уни уришгани, аҳволи оғир экани тўғрисида қамоқдан бир СМС чиқаришга ҳам улгурган эди.

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Ражаб шоир Муҳаммад Солиҳ асарларини Ўзбекистонга олиб кирганликда асоссиз айбланиб терговга тортилган. “Элтуз” нашри шоир Маҳмуд Ражаб тақдири билан боғлиқ воқеаларни кузатишда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 июн 2017
15 июн кунги селектор йиғилишида Президент Мирзиёев қўш хотинлик муаммосини тилга олди. “ЗАГС ҳужжати бўлмаган шахсларга никоҳ ўқиган ҳар ...
7 март 2019
Эски чангаклар Ўзбекистондаги ислоҳотларга қандай тўсқинлик қилмоқда? Февралдаги бир янгилик Ўзбекистонни ларзага келтирди: бор-йўғи бир йил муқаддам Давлат хавфсизлик ...
12 сентябр 2016
Бош Вазир Шавкат Мирзиёев ўзининг муштумзўрлиги билан, шунингдек, Тошкентдаги аҳоли уй-жойларини, гаражларини бузиш, пойтахт аҳолисини оммавий тарзда шаҳар чеккасидаги ...
9 январ 2018
Мирзиёевнинг масжидларда кино кўрсатиш ташаббуси имомлар томонидан қўллаб-қувватланаётганини “Элтуз” манбалари тасдиқлади. “Масжидларда ҳам буни қўйса бўлади. Раҳмат, шу ерга ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...