close
close
Асосий мавзулар
22 октябр 2019

Нафосат Оллошукурова очлик эълон қилгани учун руҳий шифохонага ташланган

close

Хоразмлик блогер ва фаол Нафосат Оллошукурова 30 сентябрдан буён Урганч шаҳридаги психиатрик диспансерда мажбурий даволанишда қолмоқда.

Фуқаролик суди қарорига кўра, Нафосат маъмурий ҳибсдалигидаёқ овқатланишдан бош тортган, юраётган пайтида ҳушидан кетган ва унга шифокор чақирилган.

Тиббий-маслаҳат комиссияси раиси Қувондиқ Дурдиев судда берган кўрсатмасида: “Нафосат Оллошукурова даволанишга муҳтож, чунки “овқатдан бош тортиш”, “ўлиш истаги”, “ўзининг салбий томонларини яширишга уриниш” каби белгилар унинг руҳий ҳолати бузилиши аломатларидир”, дея билдирган.

20 октябр куни интернетда Нафосатнинг қандайдир эркак сўроғига жавоб бераётгани акс этган видео пайдо бўлди. Видеода у тушкун бир овозда эркакнинг саволларига жавоб бериб, ўзининг очлик эълон қилганини тасдиқлайди. Видеонинг қачон ва ким томонидан олингани номаълум.

Блогер Нафосат Оллошукурова 22-23 cентябрь кунлари хоразмлик журналист Маҳмуд Ражабнинг Тошкент томон пиёда юришини кузатиб борган ҳамда ИИБ ходимлари Маҳмуд Ражаб ва бошқаларни ҳибсга олишда қандай куч ишлатганини видеотасвирга тушириб, Интернет орқали узатган эди.

Ушбу видео турли каналларда қарийб икки миллион марта кўрилди. Оллошукурова 10 кунлик маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Кейин суднинг 30 сентябрдаги қарорига кўра, оиласига хабар берилмасдан руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди.

Норозилик юришини ёритган блогер мажбуран руҳий касалликлар шифохонасида қолдирилмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
8 июл 2019
Навбатдаги карикатурада 2015 йилнинг октябридаги воқеа акс этган. Ўшанда “Элтуз” нашри Бухорода илгари фоҳишалик қилгани боис жаримага тортилган аëлларни ...
15 май 2016
“Панама ҳужжатлари” дея ном олган маълумотларда ўз маблағларини ҳориждаги офшорларга яширган 100 дан ошиқ ўзбекистонликларнинг ҳам исм фамилиялари, манзилларигача ...
6 сентябр 2019
“Орамиздан чиқса гар миллатни яхши севгувчи, биз они душмон билиб, таффонча бирлан отамиз”. Бу мисраларни буюк миллатсевар ëзувчи Абдулла ...
27 феврал 2019
“Ўзбекконцерт” “Браво” ва Ҳалиманинг лицензияларини бекор қилибди. Ҳечқиси йўқ, “Ўзбекконцерт”нинг 3-4 та тадбирида бепул қатнашиб беришса, секингина ҳеч кимга ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...