close
close
Асосий мавзулар
3 январ 2020

“Қодирий тирик бўлганида бугун албатта қамаларди”

close

Ёзувчи Набижон Боқий ошкоралик сиёсати шарофати билан 80 йилларда Ўзбекистондаги КГБ архивларига киришга муваффақ бўлган эди. Айни ҳужжатлар асосида у Қодирий ва Чўлпонларнинг қатл этилишига Ғафур Ғулом, Ғайратий, Олим Шарофутдинов каби ёзувчилар чақуви сабаб бўлганига оид ҳужжатларни очиқлаган эди.

“Элтуз” нашрига берган интервьюсида 63 яшар адиб Набижон Боқий ўзининг “Қатлнома” китобига асос бўлган айни ҳужжатларни эслайди. Ўша пайтда “Муштум” журналида ишлаган Набижон Боқий Туркистон ойдинлари қисматига оид НКВД/КГБ ҳужжатларини ошкор қилиш ташаббусини таҳририят олдига қўяди.

“Мана Москва матбуотини ўқияпсиз. Нега улар ёзаяпти биз ёзмаяпмиз. Бизда ҳали ҳам “Муштум” колхоз раиси билан, отарчиларни танқид қилишдан нарига ўтмаяпти” дейди.

Шу тариқа журнал КГБ идорасига расмий хат билан мурожаат қилади. Сатирик журнал ходими саккиз ой давомида 1937-38 йиллар қатағонига оид архив ҳужжатларини ўрганади.

“Элтуз” мухбири шу ўринда, “Қодирийлар Шавкат Мирзиёевнинг туғилишини орзу қилган” дея президентни мақтаган ёзувчи Ибоҳим Ғафуров фикрига баҳо беришни сўради.

“Агар Қодирий тирик бўлганида эди ҳукуматни танқид қилгани учун қамаларди. У албатта фаол блогерлар тарафида бўларди. Шабнам Оллошукурова каби жиннихонага ташлашарди. Чунки у ўша пайтда тузумни танқид қилгани, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Йўлдош Охунбобоевни, мамлакатнинг иккинчи рахбари Акмал Икромовларни ҳажв қилгани учун қамалганди”, деди Набижон Боқий.

Набижон Боқий билан бўлиб ўтган суҳбатни “Элтуз”нинг ютуб каналида тингланг: https://youtu.be/qHWkazcIx7o

Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 март 2017
Ўтган ҳафта Киев суди Ислом Каримовнинг беваси Татъяна Каримованинг жияни Акбарали Абдуллаевни Ўзбекистон Бош прокуратурасининг экстрадиция талаби билан бир ...
14 май 2019
1938 йил 9 май куни 34 ëшида Москвада халқ душмани дея отиб ўлдирилган Боту (Маҳмуд Ҳодиев) Туркистон модерн шеъриятининг ...
25 ноябр 2017
Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев 20 ноябрь куни таълим тизими ходимлари билан ўтказган мажлисида ўқитувчиларга “ойлик беришнинг янги шарти”ни ...
29 сентябр 2016
“Ҳуррият” газетаси (28.09) яна ахборот хуружи мавзусига эътибор қаратди. Бу сафар эркин кузатувчилар ва мустақил нашрларнинг амалдаги бош вазир ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...