close
close
Асосий мавзулар
13 январ 2020

Бош прокуратура Гулнора Каримова вилласидан топилган санъат асарлари хатланганини билдирди

close

11 январь куни Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳибсда сақланаётган Гулнора Каримованинг Швейцариядаги уйидан топилган санъат ашёлари ҳақида баёнот берди.

Прокуратуранинг баён қилишича, Швейцария федерал прокуратураси билан ҳамкорликда Гулнора Каримованинг Женева шаҳрида жойлашган вилласида ўтказилган тинтув вақтида аниқланган ва хатланган 70 турдаги санъат ашёлари миллий бойликка тааллуқли ҳамда уларнинг Ўзбекистонга қайтарилиши бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Аввал Гулнора Каримованинг Ўзбекистондаги яшаш манзилларида тарихий, маданий ва бадиий аҳамиятга эга деб топилган, умумий қиймати 12,7 млрд. сўмдан ортиқ бўлган 985 турдаги санъат асари (рангтасвир, сўзана, миллий тақинчоқлар, сопол, ёғочдан ишланган миллий ҳунармандлик буюмлари ва ҳоказолар) аниқланган ва хатланган.

– Қайд этилган рангтасвир ва санъат асарлари, суд ҳукмига кўра, давлат эгалигига ўтказилиб, Ўзбекистон амалий санъати ва ҳунармандлик тарихи давлат музейи, Фарғона вилояти тарих ва маданият давлат музейи, Андижон вилояти тарих ва маданият давлат музейи, Чирчиқ шаҳри тарих музейларига топширилди, – дейилади Бош прокуратура баёнотида.

Шу куни Гулнора Каримованинг фарзандлари томонидан юритилаётган Инстаграм саҳифасида раддия пайдо бўлди, унда Бош прокуратуранинг баёноти “ёлғон” дейилади.

Имон ва кичик Ислом Каримовлар ўзбек прокуратураси баёнотида онасига тегишли бўлмаган уй сурати тақдим этилганини билдирган.

«Шу боис, биз синглим билан ҳақиқий уй фотосурати ва манзилини тақдим этамиз», дейилади Каримова фарзандлари баёнотида. 

Бироқ Гулнора Каримованинг Швейцариядаги уйида илгари Ўзбекистон музейларида бўлган санъат асарларининг борлиги 2013 йилда тасдиқланган. Швейцарияда яшовчи сиёсий қочқин Сафар Бекжонов Каримованинг бўш ётган уйига кириб, у ердаги мулкларни видеотасвирга олган эди. У ўз акцияси билан ўшанда жамоатчилик эътиборини “дипломат” Каримованинг ҳашаматли уйига сарфланган пулларга қаратмоқчи бўлган эди.

Ғарб матбуотига кўра, Каримова Женева кўли соҳилидаги бу уйни 2009 йили 18 миллион швейцария франкига харид қилган. 

Жорий йилнинг 8 январь куни Тошкент шаҳри судида Гулнора Каримовага қарши қўзғатилган тўртинчи жиноят иши бўйича ёпиқ суд бошланди. Каримова давлат маблағларини ўзлаштириш ва Ўзбекистон манфаатларига зид битимлар тузишда айбланмоқда.

Аниқланишича, Гулнора Каримова «бошқа шахслар билан тил бириктириб, давлатга тегишли «Қувасойцемент» ва «Бекободцемент» пакет акцияларини пасайтирилган нархларда сотиб олган, дейилади Бош прокуратура баёнотида.

2019 йил март ойидан бошлаб Гулнора Каримова Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги 21-умумий режимдаги колонияда сақланмоқда. 

Тағин ўқинг
1 апрел 2019
Бугун хоҳ смартфон, компьютер ёки планшет бўлсин, уларнинг энг мукаммали ва ишончлиси саналган Apple соҳиблари 40 йил муқаддам унга ...
7 май 2019
7 май Радио куни сифатида нишонланишини ҳали совет даврлариданоқ билар эдим. Аммо 7 май оталар куни эканлигини Германияга ҳижрат ...
16 август 2018
Дунёда энг узоқ муддат қамоқда ўтириб чиққан 64 ёшли журналист Муҳаммад Бекжон “Алвидо, Жаслиқ!” китобининг навбатдаги бобида бир кишилик ...
26 феврал 2019
“Пойтахт: Абдулҳамид” сериалининг намойиши тўхтатилиши кўп эътирозларга сабаб бўляпти. Қизиқ, бир-икки ой олдин бир турк сериалининг тақиқланишини талаб қилганлар ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...