close
close
Асосий мавзулар
2 июн 2020

Янги қўмита МХХ қаматган маҳкумлар муаммосини ҳал қила оладими?

close

Ўзбекистонда қийноқларнинг олдини олиш бўйича мустақил қўмита тузиш режаланмоқда, дея баёнот берди Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова 29 май куни ўтган матбуот анжуманида. 

Янги лойиҳада қўмита қийноқлар бўйича мурожаатларни кўриб чиқиши, текширувлар олиб бориши, шунингдек, жиноят ишини юритиш чоғи ушланган шахсларнинг ягона электрон реестрини юритиши режаланаётгани билдирилган.

“Элтуз” етти йил бурун қамалган, МХХнинг Сурхондарё вилоятси бошқармаси ходимларининг  шафқатсиз қийноқлари остида Тожикистон фойдасига жосусликни бўйнига олган маҳкум  Абдуғани Эрдоновга қўнғироқ қилишга муваффақ бўлди. 

Эрдонов қийноқларга қарши қўмита фаолиятидан умид қилаётганини айтди:

“Қийноқларга қарши қўмита иш бошлаганини эшитиб севиндим. Мана, икки кун бўлди, Светлана Ортиқовага хат ёзиб, бизга ноҳақ қўйилган жазони қайта кўриб чиқилишини илтимос қилмоқчи бўлиб ўтирибман”, деди Абдуғани Эрдонов “Элтуз”га берган интервьюсида.

Етти йилдан буён қамоқда қолаётган 63 яшар сурхондарёлик Абдуғани Эрдонов ишини суд карантин боис номаълум муддатга қолдирди.

Ўғли билан бирга Шеробод туманидаги манзил колонияда ўтирган Абдуғани Эрдонов уларнинг ишини Сурхондарё вилояти жиноят ишлари суди кўриб чиқишини кутаётган эди.

Эрдоновнинг “Элтуз”га билдиришича, февраль ойида ўтиши керак бўлган суд 7 апрелга сурилган. Кейин эса коронавирус карантини боис, суд жараёни номаълум муддатга қолдирилган.

“Оиламиздан мендан ташқари 14 киши қамалиб ўтирибмиз. Ўғлим, сингимнинг ўғли, акамнинг ўғли, амакимиз, қудамиз… Олти йил Жаслиқда ўтирдик. Бундан аввал мени ўғирлаб кетиб, ноқонуний тарзда 4 ой 10 кун ҳибсда сақлашди. Ўша ерда мени энг оғир қийноқларга тутишди. Лекин бу суд ҳужжатларига киритилмаган ва жазо муддатимга қўшилмаган”.

Эрдонов “Элтуз”га уни Жаслиқ қамоқхонасида икки ярусли темир шконкага қўлидан осиб қўйиб қийнашганини гапириб берди.

“Энг даҳшатлиси – фарзандларинг, яқин қариндошларингнинг ҳам шундай азоб чекаётганини кўриш. Мана, шунча йилдан буён ўғлим билан ётибман, бундан ортиқ қийноқ борми одамга?” дейди Эрдонов.

Эрдонов, шунингдек, унинг ишига оид маҳкумалардан бўлган учта аёл оғир қийноқларга дош бера олмасдан ўлганини айтади:

“Биринчи аёл Қурбонова Гулчеҳра. 14 йил жазо муддати берилиб, Зангиота турмасига борганидан кейин берилган азобларга чидай олмасдан ўлди ўша ерда. Иккинчиси Муқимова Дилфуза, унгаям 14 йил беришган эди. Мана, учта боласи қолиб кетди. Бу ердан чиқиб бориб, ўша аёллар колониясида ўлди у ҳам. Учинчиси Эшбекова Муҳаббат. У реабилитация марказида азобларга бардош бера олмасдан ўлди”.

Эрдоновнинг сўзларига кўра, унга ва унинг оиласига қарши жиноят иши Миллий хавфсизлик хизмати полковниги, МХХнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси тергов бўлими собиқ бошлиғи Нодир Тўрақулов томонидан уйдирилган. 

Лекин Тўрақуловнинг ўзи 2018 йилда 16 йилга озодликдан маҳрум қилинди. У Жиноят кодексининг 11 та моддаси, жумладан, таъмагирлик, ўзлаштириш, порахўрлик, ҳужжатларни қалбакилаштириш, айбсизларни жавобгарликка тортиш, қийноқлар қўллаш, ҳокимият ваколатларини суиистеъмол қилиш каби жиноятларда айбдор деб топилди.

У ҳолда нега Эрдоновлар иши орқага сурилиб келаяпти? Бу саволга жавоб бераркан, Эрдонов бунинг бир сабабини уларнинг қўлига ҳеч қачон айблов хулосаси ва суд қарори берилмагани билан изоҳлайди. 

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 июн 2019
“Озодлик” радиосининг Москвадаги мухбири, Россия ватандоши ва таниқли тарихчи 45 яшар Умид Бобоматов Ўзбекистонга киритилмади. У 4 июнь куни ...
24 июн 2019
Ўзбек футболи тарихидаги “номи қоралар” рўйхатида биринчилар қаторида турадиган Самвел Бабаян мамлакатнинг бели энг бақувват футбол клубларидан бири – ...
4 март 2019
Тошкентдаги аҳолининг маиший чиқиндилари йиғиладиган шохобчаларга пластмасса ва макулатура топшириш мажбурияти юкланди. Пойтахтдаги чиқинди йиғиш шохобчасида ишлайдиган Аброр аканинг ...
9 декабр 2017
Конституциянинг 25 йиллигига бағишлаб 7 декабрь куни қилган чиқишида президент Мирзиёев 2700 одамни авф қилганини билдирди. “Ҳозир 57 минг ...
Блоглар
21 июн 2020
(бўлган воқеа) Таржимон сифатида Россиянинг милиция бўлимларидан бирига чақиришган эди. Бўлимда жиноятчи сифатида гумон қилинган ...
16 июн 2020
1947 йилда чоп этилган илк “Ўзбекистон халқлари тарихи” II жилдининг мундарижасидан бир парча. Бундан нима ...
10 июн 2020
Бундан роппа-роса ўн йил аввал Ўш ва Жалолободда ўзбек ва қирғизлар орасида қонли тўқнашувлар бошланган ...