close
close
Асосий мавзулар
22 октябр 2020

Ҳоким “погромчилар” шарафига 10 та қўй сўйишга ваъда берди

close

Пайшанба куни Қашқадарё вилоятида Enter Engineering компаниясининг ғалаён кўтарган ходимлари билан суҳбатлашган Ғузор тумани ҳокими Беҳзод Суюнов катта концерт ўтказилишини маълум қилди. У, шунингдек, “погромчилар” шарафига 10 та қўй сўйишга ҳам ваъда берди.

Айни куни эрталабдан Enter Engineering компанияси раҳбарияти ишчиларига бир неча ойдан буён тўпланиб қолган маошларини тўлай бошлади.

“Элтуз” билан суҳбатлашган завод ишчиларидан бири бир неча ойдан буён қолиб кетган маошларни тўлаш учун заводга икки юк машина лиқ тўлиқ пул етиб келганини айтди.

Uzbekistan GTL заводини қураëтган Enter Engineering компаниясининг минглаб ишчиси маошлар тўланмаётгани ва овқатлар вақтида берилмаётганига эътирозан чоршанба куни ғалаён кўтаришган эди.

Оммавий тартибсизликлар стихияли равишда ошхонада тирбандлик сабаб юзага чиққанди.

Юзлаб ишчилар дастлаб ошхонани ағдар-тўнтар қилишган, сўнгра завод маъмурияти биносига ҳужум қилиб, у ердаги оргтехника ва мебелларни бузиб ташлашган эди.

“Элтуз” билан суҳбатлашган гувоҳлардан бирининг айтишича, тартибсизликлар ишчилар сонининг ортиши баробарида кучайган. Дарғазаб оломон заводнинг масъул ходимларини дўппослаган.

Ишчилар билан музокара қилишга ва уларни тинчлантиришга келган завод ва маҳаллий мулозимлар ҳам қувиб солинган.

Гувоҳларнинг “Элтуз”га билдиришича, тартибсизликлар бир неча соат ўтиб, миллий гвардия ва милиция кучлари томонидан куч билан бостирилган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматининг маълум қилишича, Ғузордаги воқеа прокуратура ходимлари томонидан ўрганилмоқда.

“Элтуз” суҳбатлашган ишчилардан бирининг айтишича, айни куни кечга бориб, кечки овқат ва пайшанба тонгида нонушта сифати яхшиланган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 июн 2020
​​Халқаро пресс-клубда матбуот анжумани бўлиб ўтибди, унда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов бундай гапларни айтиб ўтибди: ...
5 октябр 2020
XIX аср ўрталарига келиб Туркистондаги уч мамлакат – Қўқон, Хива ва Бухоро хонликларини уч йирик империя – Буюк Британия, ...
4 октябр 2018
Дубайдаги қимматбаҳо меҳмонхонага 2 октябрда келиб жойлашган Гулнора Каримова аслида россиялик миллиардер Сулаймон Каримовнинг қизи қизи экани билдирилмоқда. Бундан ...
20 июн 2019
Президент матбуот хизмати 20 июнь куни бош прокурор Отабек Муродовнинг ишдан олингани, унинг ўрнига илгари Сенат раиси бўлган Ниғматулла ...
Блоглар
11 ноябр 2020
Пост деб ёзишга арзигулик фикр ва кечинмаларим ҳам қолмабди, чамаси. Мумтоз шоира Нодиранинг: Сен на ...
27 октябр 2020
Тўқсонинчи йилларда талаба эдим. Данғаралик таниқли журналист Шокирали Нуралиев: “Капитализм ҳуқуқсиз, ёлланма ишчиларни эзиб ишлатишдир. ...
26 октябр 2020
Ижтимоий тармоқларда популистлар томонидан Франция маҳсулотларига бойкот эълон қилиш ҳақида чақириқлар пайдо бўлмоқда. Келинглар, бу ...