close
close
Асосий мавзулар
15 декабр 2020

Тузилажак партиянинг иккинчи йиғилишига ҳам тўсқинлик қилинди

close

1 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда янги ташкил этилаётган “Ҳақиқат ва тараққиёт” партияси лидери Хидирназар Аллақуловнинг омма олдида чиқиши акс этган видео пайдо бўлди.

“Элтуз”га маълум бўлишича, воқеа Юнусободдаги ҳовлилардан бирида бўлиб ўтган. Аллақуловга кўра, у ерда партиянинг режаланган йиғилиши кимлигини очиқламаган расмий шахслар томонидан тўхтатилган.  

“Навбатдаги йиғилишимиз субъектив омиллар, ташқи кучлар томонидан барбод қилинди, уйда ўтказилган дастлабки йиғилишимизнинг барбод этилгани, ҳовлига белгиланган иккинчи йиғилишимизнинг ҳам барбод қилингани учун мен сизлардан узр сўрайман”, деди маҳаллий блогер ва журналистлар қаршисида чиқиш қилган Аллақулов.  

Аллақуловнинг билдиришича, шу куни ички ишлар ходимлари партия ташаббус гуруҳи вакилларига, хусусан, хонанда Дадахон Ҳасан ва журналист Бахтиёр Каримнинг ҳам партия йиғилишида қатнашишига тўсқинлик қилишган.

Журналист Бахтиёр Каримнинг машинасини йўл-патруль хизмати ходимлари 2017 йилги қандайдир қоидабузарликни баҳона қилиб тўхтатишган, Дадахон Ҳасан эса Аллақуловга уни участка нозири ташқарига чиқмаслигини айтиб ушлаб ўтирганини айтган.

Жорий йилнинг 17 октябрида Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан бир гуруҳ зиёлилар Тошкентда йиғилган. Бу йиғин “Ҳақиқат ва тараққиёт” социал демократик партияси таъсис мажлиси олдидан бўлиб ўтган эди.

Янги тузилиши режалаштирилаётган партия ташаббускорлари орасида журналист, ҳуқуқшунос, иқтисодчи, файласуф, генерал-майор, инсон ҳуқуқлари фаоллари бор.

Партиянинг таъсис мажлисини ўтказиш учун партия фаоллари сентябрь охирида президент номига ариза йўллади. Унда карантин шароитида санитария талаблари сақланган ҳолда партия йиғилишини ўтказиш учун рухсат сўралган.

Ташаббускорлар раҳбари сифатида кўрилаётган иқтисод фанлари доктори, профессор Хидирназар Аллақулов партия тузишда мамлакатда мавжуд қонунлар асосида ҳаракат қилаётганини таъкидлаб келади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 феврал 2018
“Улар маҳаллий тадбиркорларни адолатсиз равишда турмага тиққанини биламан. Менда ҳатто қийноқлар қўлланилганига оид фотосуратлар ҳам бор. Мен бу ёвузликни ...
20 апрел 2020
Ўзбекистонда коронавирус карантини 10 майгача узайтирилди. 19 апрель кунги ҳолатга кўра, Ўзбекистонда камида 1565 кишида вирус аниқланган. 225 бемор ...
5 феврал 2016
Арамаис ва унинг шериклари устидан суд тугади. Ҳукмни кутиш қолди. Прокурор унга 18 йил сўради. 2015 йилнинг 4 сентябрида, ...
10 октябр 2018
“Cуҳбатимиз ғайритабиий тус олаётганга ўхшаб кетяпти менинг назаримда, яъни мелиса ходими ва маҳкум ўртаси­даги савол‑жавоб журналист билан сиёсий шарҳловчи ...
Блоглар
28 декабр 2020
Ўзбекистонда маҳкумлар меҳнати шарафига қўйилган ёдгорликни бузишди. Таассуфки, у фақат бир неча кунгина турди, “оқ ...
20 декабр 2020
Биз аёлларда ўз «мен»ини эркак фикри, мавқеи билан тасдиқлатиб олиш инстинкти бор экан, буни ҳозир ...
14 декабр 2020
Тошкентдаги COVID-19га чалинганлар учун махсус қурилган Зангиота-2 шифохонасидаги касаллар ярмига қисқаргани айтилмоқда. “Беморлар камайгани” сабабидан ...