close
close
Асосий мавзулар
28 декабр 2020

“Маънавияти” қўзиганлар талаби ортидан “Калиш” ҳайкали олиб ташланди

close

Ўзбекистонда маҳкумлар меҳнати шарафига қўйилган ёдгорликни бузишди. Таассуфки, у фақат бир неча кунгина турди, “оқ пальтоли” зиёлилар ва “маънавиятли” оломон ғазаби туфайли бузилди ва мен унинг фотосуратини ҳам топа олмадим, бироқ бахтимга расмини менга етказишди.

***

Маҳкумларга ёдгорлик Қамчиқ довонида, айнан Поп шаҳри пастида, ёки Поп рўпарасидаги тепаликда ўрнатилганди. Бу қайси томондан кўришга боғлиқ.

Ёдгорликнинг кўриниши оддий, бироқ экспрессив ифодали – улкан калишдан иборат эди. Айнан шу ерда, Попнинг пастида жазо ижро этиладиган зона, қисқаси, маҳбуслар калиш ишлаб чиқарадиган турма жойлашган.

***

Бу каби ёдгорликларни бутун Ўзбекистон бўйлаб ўрнатиш мумкин:

– ғишт кўринишида, чунки айрим шахсларга тегишли заводларда ғишт, асосан, маҳбусларнинг кучи билан ишлаб чиқарилади (менга ёзишларича: “Катта корхоналарига эга зоналар бор, масалан, Навоий Қизилтепасида, у ерда 30 ортиқ турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилади, суткасига 150-200 минг дона ғишт етказиб берилади, тасаввур қилаяпсизми бунинг қанча катта пул эканини?”);

– у бир қоп цемент шаклида бўлиши мумкин, чунки цемент заводларида маҳкумлар ишлайди;

– ҳарсанг оҳактош шаклида, чунки жами оҳакни маҳкумлар ишлаб чиқаради.

Хуллас, бизнинг қамоқхоналарда маҳбусларнинг қулларча меҳнати билан жуда кўп маҳсулотлар етиштирилади.

***

Сиз ўйлаб кўрганмисиз қурилишлар нега фойдали эканини? Чунки қурилиш материалларининг таннархи жуда паст.

Ўйлаганмисиз ҳеч нега асосан ёш йигитларни арзимаган айб ёки мутлақо айби бўлмаса ҳам қамашади, бунинг устига, диний моддаларда бирваракайига гуруҳ-гуруҳ қилиб? Чунки улар бақувват ва соғлом, бунинг устига, деярли текин ва итоаткор қуллар кучи.

Маслократларни эса коррупция учун қамашмайди ва уларнинг оғир жиноят қилган фарзандларини ҳам, агар қамашса, узоқ муддат беришмайди. Чунки улар меҳнат қилишни билишмайди ва бу ГУИН учун фойдасиз.

Бу ГУЛАГ иқтисодиёти.

***

Калишга ёдгорликнинг иккинчи талқини эса – бу бизнинг қишлоқ жойларимиздаги энг биринчи ва энг керакли пойабзал.

***

Гарчи ҳўв анов гипсдан ясалиб, сариққа бўялган бадбашара қари кампир она ватан рамзини акс эттирувчи ёдгорлик сифатида ҳар бир аҳоли пунктида ўрнатилган, у маданий мерос объекти саналади ва унга доимий таъзим бажо келтирилади.

***

Поплик машҳур “Калиш”га ўрнатилган ёдгорлик талқини учун Амир Странникка раҳмат!

Фарида Шариф. Тошкент

Тағин ўқинг
26 сентябр 2018
Бир гуруҳ ўзбек зиёлилари 25 сентябрь куни марҳум ўзбек шоири Рауф Парфининг 75 йиллик юбилейини ўтказиш учун Тошкентдаги “Шош” ...
24 май 2016
Ўқув машғулотларидан эндигина қутилган, бироқ чопиқ деган даҳмазага тутилган фарғоналик муаллималарни, тағин яқиндагина Универсиада спорт тадбирлари ўтган майдонларни тозалашга ...
10 сентябр 2019
“Азизбек тепки зарбидан ва оғриқдан полга қулайди. Қутурган Тошпўлатов унинг устига чиқиб сакрай бошлайди. 3-4 марта товони билан унинг ...
17 май 2019
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов 15 май куни фейсбук саҳифасида айрим сайтлардан тўсиқлар олингани иддаоси ортидан ...
Блоглар
11 январ 2021
Таниқли шоир Баҳром Рўзимуҳаммад 60 ёшда Баҳром ака индамайгина олтмишга кирибди. Ботинан қаралганда, ундай эмас. ...
6 январ 2021
Тинч турурми бу кўҳна дунё, Тинч турурми доғули замон… А.Орипов. Коронавируснинг янги штампи дейиляпти. Бу ...
28 декабр 2020
Ўзбекистонда маҳкумлар меҳнати шарафига қўйилган ёдгорликни бузишди. Таассуфки, у фақат бир неча кунгина турди, “оқ ...