close
close
Асосий мавзулар
14 март 2022

Тошкент россияликлар паноҳгоҳига айланяпти

close

Тошкентдан келаётган хабарларга кўра, сўнгги кунларда минглаб россияликлар гала-гала бўлиб Россияга нисбатан қўлланилаётган санкциялардан қочиб, Ўзбекистон пойтахтига кўчиб кела бошлаганлар. 11 мартнинг ўзида Тошкент аэропортига Москвадан 6 та самолёт учиб келган. Россиянинг турли минтақаларидан Тошкент аэропортига кеча жаъми 12 парвоз бўлган. Кўчиб келаётган россияликларнинг аксари ўзига тўқ оилалардир. Уларнинг кўпи ҳарбий хизмат ёшидаги информацион технологиялар мутахассислари, ўртаҳол тадбиркорлар ва пенсия ёшидаги қариялардир.

Бундай кўча-кўчлар Тошкентда янги қурилган уйлар нархининг баъзи ҳолларда икки бараварга кўтарилишига сабаб бўлган. Тошкент Ситида қиматтлиги учун ҳувиллаб ётган квартиралар аллақачон сотиб бўлинган. Метр квадрати нисбатан арзон – 500 доллар бўлган квартиралар нархи бирдан 1000 долларгача қимматлаган. Шунда ҳам маклерларнинг қўли қўлига тегмаётир. Баъзи пулдор россияликлар биратўла бир неча квартира сотиб олмоқда.

Афтидан, санкцияларга юз тутган Россиядан ўз пулини олиб чиқишнинг йўли – бу Ўзбекистонга ўхшаган Россияга душман кайфиятда бўлмаган, Россия фуқароларидан виза талаб қилмайдиган мамлакатларга бўляпти, дейди ўзбекистонлик таҳлилчилардан бири.

Тошкент меҳмонхона ва ҳаттоки хостелларида ҳам жой йўқлиги айтилмоқда.

Кўплаб россияликлар биратўла йил охиригача кира ҳақи тўлаб аренда квартираларга жойлашмоқда.

Тунги Тошкентда жомадонини судраб бораётган русларни кўриш одатий ҳолга айланди, дейди пойтахтда таксистлик қилувчилардан бири.

Тошкентдаги ресторанлар ҳам муштарийларга тўлиб тошган. Уларнинг аксари россияликлардир.

Айни пайтда, Россиядан келган мутахассислар Ўзбекистон миграция органларида илиқ кутиб олинмоқда. Уларга кўп ҳолларда бир куннинг ўзида меҳнат визаси ва ишлаш учун рухсатномалар тайёрлаб берилмоқда.

Тағин ўқинг
29 октябр 2021
Кичикроқ даврада авж пичир-пичир:   “Воҳ, бечора”, дея учар овозлар   – “Айтганини қилмас ҳокиму вазир,   Ҳануз атрофида эски шоввозлар.   Шунча ...
15 июн 2019
Мана, ҳафта айланиб, сиз билан яна  юзлашдик. Бу ҳафта ҳам воқеаларга бой бўлди. Халқ банкининг Фарғона вилояти Ёзёвон тумани ...
3 январ 2020
Анимация (мультфильм) қилишнинг қимматлиги боис 3 январь куни Рассом Тузнинг «жума ваъзи» Элтуз ютуб каналида эфирга берилмади. Бу форматдаги ...
3 сентябр 2016
Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг жанозаcи унинг мулозимлари ва меҳмонлари иштирокида Cамарқанднинг Регистон майдонида ўқилди. Жанозадан сўнг унинг жасади сўнгги ...
Блоглар
3 март 2022
Россияни Украинага бостириб кришини оқлаятганлар миясини Россия ТВсини бир ёқлама пропагандаси ювган эканлигини кўришимиз мумкин. ...
28 феврал 2022
27-февралдан 28 февралга ўтар кечаси Вена шаҳар майдони намойишчилар билан тўлди. Улар Украинани қўллаб қувватлашмоқда. ...
26 феврал 2022
Нега ўзбеклар Путинни севади? Бу саволга нормал мантиқ булан жавоб бериш қийин. Ҳозиргина тақирбошлар калтаклаган, ...