close
close
Асосий мавзулар
27 апрел 2022

Хивада лазги фестивали бошланди

close

Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида 25 апрел куни Лазги халқаро рақс фестивали бошланди. Дунёнинг 30 дан зиёд мамлакатларидан келаётган меҳмонлар минган учоқ Урганч аэропортига қўнаркан, жозибадор лазги рақси билан кутиб олинди.

Урганч қўналғасидан Элтуз мухбири жўнатган дастлабки видеоларда ажнабий меҳмонларнинг ҳам хоразмлик раққосалар билан бирга лазгига тушаётганини кўриш мумкин.

“Учоқ трапидан тушишимиз билан рақсга туша бошладик. Бу жозибани сўз билан изоҳлаш қийин. Ёрқин миллий либослар ва жозибадор рақс кўзни қамаштиради. Ҳақиқатан ҳам байрам жонли ва самимий бошланди” деди бахтли тасодиф туфайли фестивалда қатнашиш шарафига муяссар бўлганини Элтузга билдирган чет эллик меҳмонлардан бири.

Кейин меҳмонлар шарафига Хиванинг Ичон қалъаси дарвозаси тантанали очилди. Қадимий Хоразм пойтахтига келган меҳмонларнинг алифбо тартибида қалъага киришига «изн берилди».

Бу йил Хоразмда илк бор ўтаказилаётган Лазги фестивали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 сентябрдаги ПҚ-4843-сон қарорига асосан ҳар икки йилда бир маротаба 25-30 апрел кунлари ўтказилиши режаланган.

Фестивал доирасида Халқаро илмий амалий конференцияси ва рақс танлови тадбирлари ўтказилади. Танловда 18 мамлакатдан 160 раққоса ва раққослар иштирок этади, санъаткорлар маҳоратини 6 давлатдан келган ҳакамлар ҳайъати баҳолайди. Танлов ғолиблари турли эсдалик ва пул мукофотлари билан тақдирланади.

Фестиваль доирасида фаол ижрочиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган «Энг яхши рақс», «Энг яхши хореограф», «Энг яхши ёш раққоса (раққос)» каби номинациялар бўйича иштирокчилар рағбатлантирувчи совға ва мукофотлар билан тақдирланади, дейди фестивални  кузатаётган Элтуз мухбири.

Формат¸ мафкура¸ тил ўзгарди аммо Лазги ўзгармай бизгача етиб келди. Лазги коди Да Винчи кодидан ҳам қадимий. Бу код тўрт рақам ва икки харфдан иборат. Бу кодни уйида минг йиллик карвучдан терилган қудуғи бўлган хоразмлик билади. Хивадаги Лазги фестивали эса 30 апрелга қадар давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 сентябр 2020
Ватанпарвар юртдошимиз Аминбой Қодиров 27 сентябрь куни Урганчнинг Ғойбу қишлоғида 81 ёшида оламдан ўтди. У ҳали СССР бор пайтда ...
20 декабр 2020
Биз аёлларда ўз «мен»ини эркак фикри, мавқеи билан тасдиқлатиб олиш инстинкти бор экан, буни ҳозир ўйлаб қолдим. Аслида бу ...
29 апрел 2020
Андижон вилоятининг Андижон туманида участка нозирлари ва маҳалла фаоллари янги тузилган «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобига аҳолидан уйма-уй юриб ...
3 октябр 2019
Россия Федерация Кенгаши спикери Валентина Матвиенко баёнотига кўра, Ўзбекистон президенти мамлакатнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши масаласини ўрганаётир. Матвиенконинг айтишича, ...
Блоглар
3 май 2022
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси президентнинг беш муҳим ташаббуси доирасида кутубхона қуриш учун ...
2 май 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 47-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми ...
24 апрел 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 46-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми ...