close
close
Асосий мавзулар
18 май 2022

Косонлик ўқитувчи судга уйидан қатнаш шарти билан қамоқдан озод этилди

close

Қашқадарё вилояти Косон тумани жиноят ишлари суди 17 май кунги суд мажлисида қамоқ билан боғлиқ жазо тайинланган инглиз тили ўқитувчиси Дилдора Ҳакимовани суд залидан озод этди.

“Қамоқ билан боғлиқ жазо алмаштирилиб, бундан кейинги суд мажлисига уйидан қатнайдиган бўлди. Прокурор қамоқ жазоси қолишини қатъий сўраса-да, суд мустақиллигини сақлаб қолди”, деди суд жараёнларини яқиндан кузатаётган жамоатчилик фаоли Наргиза Келдиёрова “Элтуз” билан суҳбатда.

Унинг билдиришича, фирибгарлик жиноятида айбланаётган Дилдора Ҳакимованинг ҳибсга олинишига блогерлик фаолияти сабаб бўлган.  

Шу вақтга қадар Дилдора Ҳакимова ижтимоий тармоқда “Инсон ҳуқуқи ва қадри” каналини юргизиб келаётган эди. Айблов хулосасида айни каналда чоп этилган постлар ва фотосуратларни кўздан кечириш баённомалари жиноят иши учун ашёвий далил сифатида эътироф этилган.  

“Кейинги бир неча йиллар давомида Ҳакимова онкология касаллигига ҳам чалинган. Илоҳим унга шифо берсин. Нима бўлганда ҳам ҳақиқат қарор топишини истайман”, деди Наргиза Келдиёрова.

Ҳакимова жорий йилнинг 26 февралидан буён Қарши шаҳридаги 5-жазони ўташ колониясида сақланаётган эди.

Айблов хулосасига кўра, Ҳакимова жорий йилнинг 18 январида қўзғатилган жиноят ишига дастлаб гувоҳ сифатида жалб этилган.

26 февраль куни у Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик), 139-моддаси 3-қисми “г” банди (туҳмат) ва 140-моддаси 2-қисми (ҳақорат) билан ишга айбланувчи тариқасида жалб этилганди. Унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган эди. 

Тағин ўқинг
18 феврал 2022
Мана февралниям белини синдирдик. Яна 15 кун чидаб берсак баҳор келади. Балки кўклам келса президентга мақтов ëзадиган маддохлар баҳор ...
13 ноябр 2018
Ўзбекистонда шу йилнинг 16 ноябридан электр нархи 44,79 фоиз оширилди. Бу ҳақда хабар берган «Ўзбекэнерго» акционерлик жамияти расмий сайтига ...
3 август 2017
Қадрли вебсаҳифамиз ўқувчилари. Элтуз нашри жамоаси таътилга чиқишга қарор берди. Нашр ўз фаолиятини сентябрдан давом эттиради. Шу вақт ичида ...
3 май 2021
3 май куни таниқли ҳуқуқ фаоли Суръат Икромов 76 ёшида Тошкентда вафот этди. У умрининг 20 йилини сиёсий ва ...
Блоглар
26 май 2022
Яқинда таниқли адабиётшунос ва шоир Раҳимжон Раҳмат: “Абдувоҳид, турк-ўзбекча исмлар рўйхатини тузиш керак”, деб мурожаат ...
23 май 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 50-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган) «Соф ...
17 май 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 49-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми ...