close
close
Асосий мавзулар
29 апрел 2023

Ироқ қамоқхонасидаги ИШИДчи аёллар Ўзбекистонга қайтарилмайди

close

27 апрель куни Ироқдаги “Росафа” қамоқхонасида сақланаётган 44 нафар ўзбекистонлик маҳкума аёллар Ўзбекитон Президенти Шавкат Мирзиёевга уларни юртига қайтариш мақсадида кўмак сўраб видеомурожаат қилишган. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати маълумот берди.

Кеча Элтуз тарқатган видеодан маълум бўлишича, 44 нафар ўзбекистонлик маҳкума аёллар президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилиб, 6 йилдан буён Бағдоддаги қамоқхона қолишаётгани 4 йил бурун уларнинг фарзандлари Ўзбекистонга жўнатилганини билдиришган, бугунги кунда улар қамоқда очлик эълон қилиб, Ўзбекистонга қайтаришларини талаб қилишмоқда.

Ўзбекистон Бош прокуратураси маълумотига кўра, Ишид жангарилари сифатида 2017 йилда Ироқ ҳукумати томонидан қўлга олинган аёлларнинг 4 нафари умрбод ва қолганлари 15 йилдан 20 йилгача қамоққа ҳукм қилинган. Қамоқхонадаги шароитлар қониқарли бўлмагани боис 2019 йил Ироқ ҳукумати билан келишувга асосан маҳкума аёлларнинг 64 нафар фарзанди Ўзбекистонга олиб келиниб, яшаш манзилидаги қариндошлари қарамоғига ҳамда меҳрибонлик уйларига топширилган. 

“Мазкур маҳкума аёлларнинг жазо муддатлари ниҳоясига етганидан сўнг, халқаро ҳуқуқ нормаларига асосан уларни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилади”, дейилган хабарда.

Шу тариқа Бош Прокуратура тарқатган хабар Ўзбекистон ҳукуматининг ўзбек аёлларини ватанларига қайтариш нияти йўқлини англатади. Элтуз воқеалар жараёнини кузатишда давом этади. Каналларимизга обуна бўлишни унутманг.

Тағин ўқинг
27 феврал 2017
Олдинги дайжестларимизда бир неча бор Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтган электрон оммавий ахборот воситаларида уйғониш эпкини эсаётгани, улар аввал умуман ...
11 сентябр 2020
Яхши эркаклар қандай кўпаяди? Сарлавҳани эшитиб юзингизга табассум югурди ҳар ҳолда. Табассум ҳақида гапирсам.  Табассум артиллериядан ҳам, отлиқ аскарлар ...
4 август 2022
Қўлимизга тушган бир даста ҳужжатлар Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги кимларнинг қўлида қолгани-ю, нималар бўлаётганини рўй-рост кўрсатиб қўйди. Агар Гиннеснинг фирибгарлик, ...
5 июн 2020
Оҳ ëз, қандай соз! Мана, ўлмаган қул сиз билан яна бир ëзнинг бошида гаплашиб турибмиз. Ëзни яхши кўраман. Шу ...
Блоглар
2 май 2023
Хаж ва умра зиëратига борган камида икки ўзбек келиннинг ўғирлаб кетилгани ва қизи хамрохлигида борган ...
30 апрел 2023
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
20 апрел 2023
Олий судда совет даврида қатағон қилинган яна 208 нафар шахс оқланди. 30 йил кечиккан бўлса ...