close
close
Асосий мавзулар
20 август 2023

Zo’rTV журналистларини урган зўровон ким?

close

Cалом қадрли мухлислар, Элтуз ўзининг кундалик кўрсатувларини давом эттиради.

Элтуз илгари хабар берганидек, 15 август куни Zо‘r TV журналисти ва операторини калтаклаган «Кўприкқурилиш» трести унитар корхонаси 67-кўприкқурилиш отряди иш бошқарувчиси Нодир Эшниязовга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Нодир Эшниязов ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми билан жиноятни қасддан содир қилганликда айбланмоқда. Бу юзадан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу материаллар эълон қилингани ортидан Нодир Эшниёзовни яқиндан биладиган шахс Элтузга алоқага чиқди. Унинг билдиришича, Нодир Эшниёзов Сергелида «учар» лақаби билан танилган тадбиркор Шерали Эшниёзовнинг жиянидир.

«Уни яхши танийман, дадаси оламдан ўтган. Дадасининг укаси Шерали Нодирни қўллаб келади. Шералининг лақаби «учар».  Тошкентда етарлича бизнеси бор. Яна казо-казолар билан куда анда. Унинг яна битта ўғли ИИВ да катта лавозимда ишлайди».

Унинг билдиришича, Нодир Эшниёзов ўзининг ишларини Ички ишлар вазирлигидаги амакиси орқали бости-бости қилиб келади. Ўзи Сурхондарё вилоятининг Узун туманидаги Б. Очилдиев номидаги жамоа хўжалигида яшаган ва ўша ердаги мактабни тугатган. 

Сергелидаги Спутник 16 мавзейида  жойлашган «Сумбула» ресторани ҳам Эшниёзовларга тегишли.

Элтуз манбаси 67-кўприкқурилиш отряди иш бошқарувчиси Нодир Эшниёзовнинг Яккасарой туманидаги кўприкнинг бешта тўсини қулашига олиб келган йирик ўғирликларга ҳам алоқаси борлигини ҳам иддао қилади.

Элтуз эса зўр тв журналистларини калтаклаган зўровон ва яккасаройда балкалари қулаган кўприк қурилиши атрофида кечаётган воқеаларни ёритишда давом этади. Видеоларимизга лайк босинг, обуна бўлинг.  

Тағин ўқинг
31 декабр 2018
Президент Мирзиёевнинг товуқ, эчки боқиб, лимон экиб даромад топиш популистик иқтисодий-сиёсати 2019 йил арафасига келиб бутунлай йўққа чиқди. Охирги ...
31 август 2016
1995 йилнинг 26 июнидан бери Ўзбекистон МХХ раиси лавозимини эгаллаб келаётган 72 яшар Рустам Иноятов Каримов ўртадан кетиши билан ...
1 август 2018
«Талқончи» нон ушатишда давом этади… Ўзбек маҳбуслари учун чақимчи камерадош билан яшаш қандай ёқимсиз… Собиқ сиёсий маҳбус Муҳаммад Бекжон ...
25 ноябр 2016
Сўнгги кунларда Ўзбекистон президентлигига номзодлар вилоятларга сайр қилиб, сайловчилар билан учрашувларни авж олдириб юборди. Бу учрашувларда эса улар қўлидан ...
Блоглар
20 август 2023
Файзулла Убайдулло Хўжа ўғли, яъни Файзулла Хўжаев 1896 йил 15 мартда Бухоро амирлигида туғилади. Отаси ...
9 август 2023
Бир хил алкашлар ароққа тўйгач, ҳовлидаги сўри ёки айвонда келини, қизи кўзи ўнгида битта юпқа ...
23 май 2023
Дин ишлари қўмитаси “ҳажга юбораман” деган «апрслар» гапига ишонманглар, деб, “лўхлар”ни огохлантирди. Аммо лўх ва ...