close
close
Асосий мавзулар
26 сентябр 2023

Беморлар: Қашқадарёдаги болалар шифохонасидаги овқатлар сифатсиз

close

Элтузга Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасида озиқ овқат сифатининг ёмонлиги юзасидан кўплаб шикоятлар келиб тушди.

Шикоятлар аксарият вилоятнинг деярли барча туманларидан оғир холатларда келтирилган ёш болалари билан ётган ота оналардан келган.

Уларнинг ёзишича, ушбу даволаниш муассасасида давлат томонидан даволанувчиларга бепул бериладиган овқатнинг таркиби ва сифати жуда ёмон.

Ҳусусан боласи билан бирга даволанаётган аёлнинг ёзишича, улар берган бўтқа ва гречка шўрвадан фақат сувнинг таъми келади. Ҳатто туз солинмаган.

Бошқа бир аёл эса, касалхона овқатини ейишдан воз кечгани, уйидагилардан овқат буюртираётгани ҳақида ёзган. Лекин узоқ туманлардан келиб даволанаётганларда бундай шароит йўқ, дея ёзади у.

Урология бўлимида ўғли билан ётган аёл ҳам яқинлари узоқда яшаши боис ҳар куни ҳам уйидан овқат олдириш имкони йўқлиги, баъзан ейишга яроқсиз овқатни емасдан оч қолаётганини айтади.

“Тухум беришади қорайиб кетган. Ҳар куни таъмсиз бир хил карам шўрва ва оғизга олиб бўлмайдиган бўтқа” дея таърифлайди бемор боланинг онаси касалхонадаги овқатлар сифатини.

Маълум бўлишича, мазкур шифохонага Самарқанд вилоят Жомбой туманидаги «ЖОМБОЙ ПАРХЕЗ ТАОМ» МЧЖ хизмат кўрсатади.

Шу ошхонада ишловчи Элтуз манбасига кўра мазкур тиббиёт бирлашмаси бош шифокори ушбу ширкат билан келишиб молиявий таъминотни талон тарож килиб келмоқда, натижада болалар ва оналарга оддий сувда қайнатилган каша ва фақат қуруқ карамдан пиширилган шўрва берилмоқда.

Ҳатто ошхона ходимлари ҳам беморларга ушбу таомни беришга уялишини айтишмоқда. Элтузга жўнатилган суратларда касалларга берилаётга овқат сифати акс этган.

Элтуз бу мурожаатлар юзасидан тегишли мутасаддилар, Қашқадарёдаги тиббиёт бирлашмаси ва Жомбой пархез таом МЧЖ рахбарларининг жавобини кутади.

Тағин ўқинг
13 март 2018
Бундан 65 йил олдин, 1953 йилнинг 18 март куни Германиянинг Мюнхен шаҳридаги радиостанциядан ўзбек тилида илк бора мана бу ...
20 сентябр 2023
Кеча 19 cентябр куни Шайхонтоҳур тумани судида прокурор Human.uz сайти асосчиси ва раҳбари Хуршид Далиев ва “Ўзбекнефтгаз” ширкати матбуот ...
29 май 2023
Олий Суд қабулига борган Элтуз обуначиси Одилбек шикоят мактуби: “Жума, 26 май куни Олий суд раиси, Бош прокурор, Ички ...
5 ноябр 2019
«– Эээ, Фозилбек, узр, умуман танимабман-а, – дедим ва елкасига қоқиб қўйдим. Шу пайт Фозил бирданига инграб юборди. – Нима бўлди, Фозилбек? Яра бормиди елкангизда?  ...
Блоглар
27 сентябр 2023
Бугун Рауф Парфи номи эсланаркан, унинг асл шогирдлари билан бир қаторда устознинг номига суйканиб, «бир ...
25 сентябр 2023
Жонибек деган овқат элтувчининг АҚШда клиент хотинниг эмчагини эзғилагани учун қамалиб, 20 минг дўллар иштрап ...
13 сентябр 2023
Ислом Каримов одамлар орасида яшамагани учун ютуқларга эриша олмади. У ўзининг виртуал ёпиқ дунёсини яратди ...