close
close
Асосий мавзулар
19 октябр 2023

Юлий Юсупов: Ўзбекистонда иссиқхона хўжаликлари йўқ бўлиб кетиш арафасида

close

Ўзбекистонда иссиқхона хўжаликлари йўқ бўлиб кетиш арафасида, дея ҳисобламоқда ўзбекистонлик мустақил иқтисодчи Юлий Юсупов.

Унинг ижтимоий тармоқда чоп этган мақоласига кўра, Ўзбекистонда иссиқхоналар соҳасининг таназзулга юз тутишига айнан уларнинг газ тармоғидан узилиб, кўмир ёнилғисига ўтказилиши сабаб бўлиши мумкин.

Мева-сабзавот етиштирувчилар миллий ассоциацияси маълумотларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 5,2 минг гектар майдонда 6 мингдан ортиқ иссиқхона фаолият кўрсатиб, уларда 600 миллион долларлик маҳсулот, жумладан, 300 миллион долларлик экспортдан даромад олинган. Соҳада 35 мингдан ортиқ киши ишламоқда.

Соҳанинг асосий муаммоси бугунги кунда, расмийларнинг негадир иссиқхоналарни газдан кўмирга ўтказмоқчи бўлишаётганида кўзга ташланади, дея ёзади Юсупов.  

Биринчидан иссиқхона эгалари мамлакатда истеъмол қилинадиган газнинг атиги 1% ни ишлатади, бу газ исрофига олиб келмайди,

Иккинчидан эса улар мутлақоз газ ҳақини тўлаш салоҳиятига эга ва улар буни энг юқори тарифларда тўлашга тайёрдирлар. Бироқ айни пайтда, ҳисоб-китоблар шуни кўрсатадики, кўмирга ўтиш кўплаб ишлаб чиқариш объектларини рентабеллигининг пасайишига олиб келади ва уларни ёпишга тўғри келади. Кўмирда ишлайдиган ускуналарга сармоя киритилиши тармоқнинг қарз юкини янада оғирлаштиради. Шу билан бирга, саноат аллақачон қарийб 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида қарз олган. Мамлакатнинг йиллик ялпи ички маҳсулоти эса 80 миллиардга тенг.  Ишончим комилки, иссиқхоналарга берилган кредитлар ўша мансабдор шахсларнинг босими остида ва бизнес учун қулай шарт-шароитлар ваъдалари остида тақсимланган.

Президент Мирзиёев 11 август куни Бухорода бўлиб ўтган йиғилишда Энергетика вазирлиги, вилоятлар ҳокимлари ва иссиқхона хўжаликлари ўртасида уч томонлама битимлар тузишга топшириқ берди. Бунга кўра, иссиқхоналарни ёқилғи маҳсулотлари (кўмир ва газ) билан узлуксиз таъминлаш кафолатланиши керак. Давлат рахбарининг ушбу фармойишидан умидланган иссиқхоначилар кўчат экишни бошлаб юборишди.

Аммо шу кунгача уларга газ уланиши рад этиб келинмоқда. 12 октабр куни 50 дан ортиқ иссиқхоначилар Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси вакиллари билан учрашди, бироқ бу масала ҳалигача ҳал бўлгани йўқ.

Нимага мулозимларнинг бу соҳани йўқ қилиш даражасида оёқ тирашаётгани, тўланмаган кредитлар туфайли молиявий инқирозни қўзғатишда қатъийлик кўрсатишаётганини тушуниш қийин, дея ёзади иқтисодчи.

“Эслатиб ўтаман, бир неча йил аввал иссиқхоналарни газга улаш орқали ҳақиқий коррупция тўдаси яратилган эди, ҳар тугул уларни синдиришга муваффақ бўлинди. Бир йил олдин уларнинг газ таъминотини тўхтатмоқчи бўлишди, лекин улар бунга қарши туришди. Мана тағин бу ҳол…” дея ёзди Ўзбекистонлик иқтисодчи Юлий Юсупов.

Унинг айни мақоласи телерамда чоп этилишиши билан тез орада Қорақалпоғистон ва Навоий вилоятида иссиқхоначиларни газ билан таъминлай бошлашгани ҳақида хабар пайдо бўлди. Демак, иссиқхоналар билан боғлиқ ҳолат иқтисодчи олим ўйлаган миқёсда ваҳимали эмас. 

Эслатиб ўтамиз Юлий Юсупов, Тошкентда жойлашган “Иқтисодий ривожланишга кўмаклашиш” маркази директоридир. Элтуз иқтисодчи ўз мақоласида ёритган мамлакатдаги иссиқхоналар соҳаси ривожига тўсқинлик қилувчи муаммоларни сиз билан биргаликда ўрганишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг, видеоларимизга лайк босинг.

Тағин ўқинг
21 май 2018
Президент Мирзиёев 19-20 май кунлари Андижонда ўтган йиғилишда ДХХ ходимларига уй қуриш ва маошини кўтаришга ваъда берди. «Ҳозир қўл ...
3 октябр 2022
2022 йил 28 сентябрь куни Пайариқ тумани “Яккасарой” ММТП ҳудудидаги “Оққуш замин даласи” фермер хўжалигига тегишли пахта эгасининг розилигисиз ...
22 октябр 2021
Ҳафта ўтиб яна сиз билан кўришиш насиб этди. Мағрурсиз, масрурсиз ва орангизда ҳаётга мафтун, севгидан мажнун кишилар бор.   Бугун мен 24 ...
9 август 2022
Салом қадрли муҳлислар. Эътиборингизга Элтуз 600 секундни тақдим этади.+++Президент Администрацияси раҳбари Cардор Умурзақов Чилонзор ҳокими Мавлонов ва  туман прокурори ...
Блоглар
23 октябр 2023
Россия. Петрбург. 17 октябрга ўтар кечаси Достоевский кўчасидаги “Каттақўрғон” кафеси яқинида 11 нафар ўзбек бир ...
21 октябр 2023
Қадрли мухлислар, бугунги мавзуимиз мен учун айтиш ноқулай, аммо эҳтимол кўпчилик учун қизиқ бўлган Туркияга ...
9 октябр 2023
Журналист Ибрат Сафо ёзади: Ўзбекистонда 8 ой ичида 25 минг нафарга яқин бола ота ёки ...