close
close
Асосий мавзулар
9 ноябр 2023

Избоскан ҳокими кимнинг изини босди

close

Избоскан тумани Андижон вилояти таркибида таъсис этилганига 97 йил бўлган. Аммо, Элтуз суҳбатлашган избосканликлар, туман тарихида бирон ҳоким Серобиддин Исмоилов каби омадли эмаслигини айтишади.

Ҳали элликка кирмаган Исбоскан ҳокими ҳозиргача элликта тегирмондан бутун чиқди.

Боши тошдан экан бу ҳокимнинг. Ён атрофида коррупцияда айбланиб қамалмаган мулозим деярли қолмади. Серобиддин Позилжонов бундан мустасно албатта. 

Келинг, статисикага назар ташлаймиз:

Серобиддин Позилжоновнинг биринчи ўринбосари Элёрбек Каримов, Иқтисодиёт бошқармаси ўринбосари, шунингдек қурилиш бўйича ўринбосари Жамшидбек, уй-жой коммунал хўжалиги бошлиғи ва инвестиция бўйича ўринбосар Элёрбек Абдуллаевлар пора билан қўлга тушиб қамалди;  

Инвестиция бўйича ўринбосар Азамат Каримов ҳам айни жиноятда айбланиб озодликдан маҳрум қилинган;

Қурилиш бўйича ўринбосар Илҳом Солиев қидирувда;

Биринчи ўринбосар Умиджон Тўхташев 6 миллион сўм пора билан қўлга тушиб қамалиб кетди; 

Иқтисодиёт бўлими бошлиғи Баҳодир Исмоилов ҳам пора устида ушланиб қамалди;

Хотин-қизлар бўйича ўринбосар Саида Маннаповна субсидия уй бўйича коррупцияда айбланиб судланган, лекин ҳозирам ўз жойида ишлаяпти;

Халқ таълими бўлими мудири Азизбек ҳам порахўрлиги учун қамалган;

Избоскан тумани Сув оқава раҳбари Улуғбек ҳам пора олгани учун қамалган;

Халқ таълими бўлимининг яна бир мудири Дилмурод растрата учун судланган, ҳозир тумандаги мактаблардан бирига директорлик қиляпти;

Қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосар Абдупаттоҳ – судланган, ишдан олинган, лекин хозир хам норасмий ўринбосар;    

Қурилиш бўйича ўринбосар Баҳодир 40 миллион пора олаётиб ушланган, ҳозир қамоқда;

Қурилиш бўйича ўринбосар Ҳайрулло Маматов судланган ишсиз….

Бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин! Афандининг гапи тўғри, Ўзбекистонда ҳамма ўғри.

 Лекин, бизни лол қолдиргани – ҳамма ўғри аммо Избоскан ҳокими тоза экан.

Элтуз Ўзбекистондаги ҳокимларнинг кирдикорларини ўрганишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг. Видеоларимизга лайк қолдиринг.

Тағин ўқинг
27 март 2017
Фарғона вилоятида шоқоллар тўдаси уч кун ичида 22 та қўйни бўғизлагани ортидан маҳаллий ҳукумат 20 мартдан бошлаб уларни йўқ ...
14 апрел 2018
Чех кинорежиссёри Милош Форман 87 ёшида 2018 йилнинг 14 апрелида ҳаётдан кўз юмди. Ўтган асрнинг 60-йилларда ўз ижоди билан ...
27 октябр 2016
Бугун ўзбек турмасида 23 йилу 4 ой қолган 72 ёшли Самандар Қўқонов озод этилгани ҳақида тарқалган хабар нотўғри бўлиб ...
16 май 2016
Озодлик берган хабарга кўра, «Ҳолид ибн Волид» масжидга тушган ҳайр-эҳсон эвазига солиқ қайдидан ўтказилмаган, шахсий бойлик орттириш ғарази билан ...
Блоглар
8 ноябр 2023
Ҳамзанинг “Бой ила хизматчи” драмасида бой отага нечанчидир хотин бўлган аëлнинг эмизикли боласини кундоши қайноқ ...
6 ноябр 2023
Гитлерга ошиқ бўлиш йигирманчи асрда қолиб кетган руҳий аномалия деб ўйлардим. Немис хотинлари Гитлер гапирганда ...
25 октябр 2023
МТРК бошловчиси Дилшода Матчонованинг Ўзбекистон конституциясида қораланган ирқчилик, қирғинни қўллаб-қувватлаб 70 миллон кишини ўчоқда ëққан ...