close
close
Асосий мавзулар
3 октябр 2024

Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ортида ким турибди?

close

Асқар Баҳронов ушбу тизимни коррупцияга ботирган. У ҳар ойлик “шапка”ни бермаган қўл остидаги раҳбарларни ноқонуний равишда ишдан бўшатмоқда. У раҳбарликка келганидан буён вилоят болалар стоматология поликлиникаси бош шифокори Воҳидов, Шофиркон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Тоҳиров, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош ҳисобчиси Ягудина, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Қурбонов ва бошқа ходимлар унинг ҳар ой талаб қилган «соққа»ни бермаганлари учун ишдан бўшатилган.

Бироқ суд адолатни тиклади ва мазкур ходимларни ўз лавозимларига қайта тиклаб, умумий миқдорда 179 миллион сўмлик моддий ва маънавий зарар давлат бюджети ҳисобидан қопланди. Демак Асқар Баҳроновнинг шахсий зиддиятлари боис одамларга етказилган моддий зарар давлат бюджети ва сизу биз тўлаётган солиқлар орқали қопланмоқда.

Асқар Баҳроновнинг яна бир ноқонуний ҳаракати шундаки, у ўзининг курсдоши А. Холиқовни қонунга хилоф равишда бошқарманинг бош иқтисодчиси лавозимига тайинлади. Гап шундаки, А. Холиқов Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган 2021-2022 йилларда мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб, давлат бюджети маблағларини толон-торож қилгани учун 2023 йилнинг 6 март куни Бухоро шаҳар жиноят ишлари суди томонидан айбли деб топилган ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 45-моддаси асосида 2 йил муддатга моддий ва мансабдорлик ишларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган эди.

Шунга қарамай, Асқар Бахронов ўз яқини бўлган Холиқовни Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 28-моддаси 3-қисми талабларига зид равишда 2023 йилнинг январ ойида давлат фуқаролик хизматчиси ҳисобланган бош иқтисодчи лавозимига тайинлаган. Бу ҳам етарли бўлмагандай, бугунги кунда Аскар Бахронов Холиқовни қонунга зид равишда қайтадан ўзига ўринбосар қилиб тайинлаган.

Қолаверса, Асқар Бахронов 2015 йилда Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимида ишлаб турган вақтда ҳам коррупцияга оид жиноят содир этиб, бюджет маблағларини ўзлаштиргани учун Вобкент туман прокуратураси томонидан жиноий жавобгарликка тортилган.

Асқар Бахронов қонунларга амал қилмасдан, ўз ҳуқуқларини талаб қилган ходимларга «орқасида» соғлиқни сақлаш вазири ва вилоят ҳокими турганлигини айтиб, ҳеч нарсадан қўрқмаслигини доимий равишда эслатиб туради.

Ҳа, айтгандай, яқинда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов илгари коррупция жиноятларини содир этган 500 нафардан ортиқ шахсларни қайтадан мансабдор лавозимларга тайинлагани ва шу каби шахслар яна коррупция жиноятларини содир этганликлари ҳақида маълум қилинган эди.

Элтуз Ўзбекистонда коррупция жиноятларига оид воқеаларни ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг. Видеоларимизга лайк ва изоҳлар қолдиринг. 

Тағин ўқинг
16 ноябр 2016
Туркиянинг Мерсин шаҳар маҳкамаси ўз фарзандини калтаклаган Гулчеҳра Исоқулова устидан очилган жиноят ишини кўриб чиқиб уни айбли деб топди ...
1 апрел 2022
«НАТО деган аждар, тилидан оқар захар» Тошкентдаги 150 сон мактаб ўқувчиларига НАТОнинг ëвуз ташкилот экани ҳақида «дарсда уқтирилган» Халқ ...
1 июл 2022
Нукусдаги норози гуруҳ кўчага одам олиб чиқишга муваффақ бўлди. Буни 1 июль куни телеграм саҳифасида бир қадар ëритдик. Элтуз ...
26 октябр 2017
Октябрь ойида жинсий зўравонликлар Ғарб мамлакатлари оммавий ахборот воситаларида энг кўп муҳокама этилаётган мавзулардан бирига айланди. Ўзбекистонда эса аксинча, ...
Блоглар
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...
10 август 2024
Ўзбекистонда бир арвоҳ кезиб юрибди. Бу Каримов арвоҳи. Ўзбекистон Каримов давридаги паранояга қайтиб матбуотдаги «арвох» ...