close
close
Анонс
24 ноябр 2025

Драматург Исфандиёр оламдан ўтди

close

Ўзбек драматурги Исфандиëр 79 ëшида ўлди. Исфандиëр Хива хонлари авлодидан эди. 

Исфандиёр Кимсан ўғли Маткаримов 1946 йилда Марғилон шаҳрида туғилиб, 1969 йили Фарғона Давлат педагогика институтини битирди.

1971 йили эса Фарғонадаги мусиқа ўқув юртини, 1978 йили Москвадаги М. Горький номли Адабиёт институтининг наср бўлимини, 1981 йили Москвадаги «Давлаткино» қошидаги Олий сценаристлар курсини, 1997 йили Тошкент юридик институтини тамомлаган. 

1996 йилдан адвокатлик лавозимида ишлаб келаëтган эди.

Унинг «Саратон», «Мени тонгда уйғотинг», «Қасам», «Қасоскор», «Хун», «Қайтиш», «Ўғри», «Инқироз ёхуд генераллар ўйини» каби ўнга яқин қисса ва романлари чоп этилган. 

Адиб асосан рус тилида ижод қиларди. 

У драматург—комедиограф сифатида эса «Отасининг қизи», «Ишонмасанг ўламан, хотин», «Ғаройиб дори», «Сенинг тақдиринг» каби саҳна асарларини яратади.

Исфандиёр сценарист сифатида «XX аср динозаврлари», «Қон ила йўғрилган муҳаббат» ва «Лоқайдлик мезони» фильмлари матнини ëзган.

Элтуз драматург яқинларига таъзия билдиради.

Тағин ўқинг
4 август 2023
МС: Ина дамни олиб, енгни чизғаб яна иша тушди. Пулинг бўса қанорда, дам оласан канарда. РТ: Қаерда дам олиш эмас, ...
30 октябр 2019
31 октябрь куни Жиззах шаҳри апелляция суди 35 яшар Ўғилой Қулжонованинг ўз уйидан мажбурий чиқарилиши юзасидан шикоят аризасини кўриб ...
3 ноябр 2015
Улуғбек Ашур Eltuz.com 2 ноябр куни Наманган вилоят радиосининг «Радиомақола» дастурида Озодлик радиоси хақида гап борди. деб хабар берди ...
1 май 2015
Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг Сурияда ҳалок бўлган норасида бола тақдири таъсирида яратилган “Айтиб бераман” қўшиғи плагиаторлик можаросига сабаб ...
Блоглар
24 ноябр 2025
Мен ўзбек сегментидаги Facebook’ни жуда яхши кўраман — ҳақиқий янгиликлар портали: цензурасиз, тўсиқсиз, ҳеч қачон ...
24 ноябр 2025
37 йил олдин — 1988 йил 20 ноябрда —СССР  Марказий телевидениесининг биринчи программасида Михаил Афанасьевич ...
23 ноябр 2025
Журналист Навбаҳор Имомова ёзади: Итни ҳам, битни ҳам меҳмонга чақириб, текин боқиб, яна қўлига бебаҳо ...