Парижда «ўғирланган ўзбек» банкири
L’EXPRESSВА THE INSIDERСУРИШТИРУВИГА КЎРА,ВОҚЕА ИНСЦЕНИРОВКА БЎЛГАН
Бугун Ўзбекистонда «тадбиркор ва банкир» деб ардоқланаëтган Қаҳрамонжон Олимовнинг шу йил ëзда Францияда ўғрилангани ва қийноққа солингани шунчаки театр, бўлибам кўти билан боши келишмаган ҳаваскор театр экани ҳақида The Insider нашрларидаги суриштирув
мақолага таяниб хабар ëзувдим тўрт кунча олдин.
Қаҳрамонжон Олимов Шундан кейин ўзбек матбуоти ва социал медиада ҳам бу ҳақда ëзилди. Аммо бирин кетин L’Express ва The Insider нашрларидаги суриштирув мақоланинг ўзбекча таржималари ғойиб бўла бошлади.
Негалигини навбат менга келганда тушундим. Кимдир менинг ҳатто онам ҳам билмайдиган телефонимга қўнғироқ қилиб «муомала» билан «ўша мақолани обташанг, тадбиркор Қаҳрамонжон Олимов обрўсига соя совотти. Катталарга етмасин бу гап» дейишди.
«Мен обташаганим билан L’Express ва The Insider обташмайди, бундан нима самара» десам, «Катталар французча ўқимайди, аммо сиз пашшадан фил ясаб мақолани лаганга солиб бервоссиз. Қменг шу ишни» дейишди.
Журналистга палон мақолани обташа ëки ëзма дейишнинг ўзи бир мақола бўлади. Юриб турган тутум шу. Бўлибам эл оғзига элак тутиб бўлмайди, жувлодизни кандир қоп ичида сақлаб бўлмайди — барибир тешиб чиқади.
Хуллас, ўша мақолани яна бир марта сизларга тақдим қиламан. Ўқимаган катталар ўқиб «Анорбанкда шундай артистимиз бор экан, билмаган эканмиза» десин. Қани, мутоалага
ëпирилдик.
Ўзбек банкири Парижда «спектакл» қўйиб Ботир Раҳимовни лол қолдирмоқчи бўлди аммо…
Ер юзидаги профессионал журнализмнинг яхши ўрнаги, факт чекинг ва суриштирув жанрида тенги йўқ THE INSIDER нашри ўзбек миллионери Қаҳрамонжон Олимовнинг «спектакл инцинировкасини» фош қилиб ташлади.

Голливуд киноларида ўзига ўзи суиқасд уюштирганлaр ҳақида сюжет кўрардик. Қаҳрамонжон ёшлигида горшокда ўтириб шу киноларни кўпроқ кўрворган шекилли. Ëнгсилаб, тақлид қилиб «Мени ўлдиришмоқчи бўлди» деган театрга французларни ишонтирди. Аммо кўти билан боши келишмаган бу театрни журналистлар фош қилди. Яшасин профессионал журналистлар дея таъзим қилган ҳолда мақолани ўқиймиз.
Парижда ўзбекистонлик банкирнинг ўғирланиши — тортиб олинган бизнесни «легаллаштириш» ва қарзларни ёпиш учун саҳналаштирилган бўлиши мумкин — (Журналистик суриштирув.)
2025 йил ёзида ўзбек банкир Қаҳрамонжон Олимов Францияда ўғрилангани ва қийноққа
солингани ҳақида баёнот берди. Олимовнинг таъкидлашича, жиноятчиларнинг мақсади ва талаби 10 млн доллар ундириш бўлган.
Бу воқеани — Олимов ва унинг вакили сўзларига таяниб — француз нашри Le Monde ёзиб чиқди, шундан сўнг бу хабар бутун дунё ОАВида, айниқса, Ўзбекистонда фаол тарқатилди. Дазмолни ëқсак ҳам шу хабар чиқаверди.
L’Express ва The Insider’нинг қўшма суриштируви эса ушбу ҳикояда кўплаб
зиддиятларни аниқлади. Олимов жиноятни «Б. Р. га яқин инсоннинг ишончли вакили М.» содир этганини айтди.
Газета Олимовдан ташқари ҳеч қандай исмни очиқламаган. The Insider Олимов айблаётган шахсларнинг кимлигини аниқлади, шунингдек, ҳодисада инсценировка аломатларини топди. Б. Р. — бу ўтмишда машҳур ўзбек олигархи Ботир Раҳимов. (Пахтакор эгаси — Ботир Алюмин.)
Олимов эса унинг собиқ ходими. The Insider манбаларига кўра, Олимов айнан 2016 йилда Ўзбекистондан Туркияга чиқиб кетган Раҳимовнинг активлари ҳисобига «молиявий магнат»га айланиб жить қилган.
М. — Россия фуқароси, Туркияда Раҳимовнинг бизнес шериги. У ҳақдаги тўлиқ маълумот таҳририятда мавжуд, аммо шартлар туфайли жамоатчиликка очиқланмаган. The Insider «банкир ўғриси» М.нинг адвокати орқали унга саволлар йўллади, Ботир Раҳимовга эса унинг қабулхонаси орқали. L’Express журналистлари Олимовга яқин манба билан суҳбатлашдилар. The Insider қўлида Олимов ва М. ўртасидаги ёзишмалар, сафар ҳужжатлари, молиявий маълумотлар ва бошқа процессуал ҳужжатлар мавжуд.
Олимовнинг версияси
2025 йил 22 июнда туш пайтида уни Париж марказида мажбуран микроавтобусга ўтқазиб, номаълум жойга олиб кетишган. У ерда М. уни қийнаган ва 10 млн доллар талаб қилган. Кейин Олимовни Ницца атрофидаги виллага олиб кетишган, у ерда ҳам қийноқ ва пул талаб қилиш давом этган. M. гўёки Олимовни отиб ташлашни имитация қилган ва уни Ўзбекистон ҳукуматини
ҳақоратлашга мажбур қилган. Олимов 5 млн доллар бераман деб тилхат ёзишга ва 200 минг долларни дарҳол тўлашга рози бўлганидан кейин, гўё «қўйиб юборишган». У шундан кейин полицияга мурожаат қилган.

The Insider ва L’Express аниқлаган фактлар Олимов ва М. ўртасидаги ёзишмаларда жиноятчи-жабрланувчига хос нафрат ёки кескинлик йўқ. Аксинча, улар ўзаро ҳурмат билан, ҳатто дўстона мулоқот қилишган. Худди севишганлар каби.
ВИЛЛА ҲАҚИДА
Ницца яқинидаги, аниқроғи Рокфор-ле-Пан коммунасидаги вилла криптовалюта орқали арендаторнинг «анонимлик» талаби билан ижарага олинган. Илк бор гувоҳнома сифатида арендаторга Олимовнинг яқин одамларидан бири — Шухрат Зиёвиддиновнинг француз паспорти юборилган.

Сафар ҳужжатлари
Олимов 23 июнь куни «озод қилингач», унинг Парижга биринчи класс чиптаси М.нинг шахсий ҳайдовчиси картаси билан тўланган. М. бу чиптани ўз расмий рақами орқали Telegram’да Олимовга юборган.
Полициядаги тергов пайтида ҳам улар телеграмда ёзишиб ўтиришган. 24 июнь куни Олимов полицияда 15:00 дан 22:30 гача сўроқ қилинган. Худди шу пайтда у Telegram орқали М. билан дўстона ёзишган ва «200 минг доллар қарз»ни топширишни муҳокама қилган.
Пул 19:00 ларда берилган — яъни сўроқ жараёнида. Ёзишмалар 26 июнгача давом этган. Олимовнинг охирги хабари:
«Мени шошилинч полицияга олиб кетишяпти. Алоқани ўчиряпман.»
М. жавоб берган:
«Нима учун? Улар инсценировка эканини билиб қолишдими?»
26 июнда ёзишма тўхтаган, 28 июнда М. янги рақамдан яна ёзган:
«Бир томондан сен ариза ёздинг, иккинчи томондан мени огоҳлантирдинг. Мен тушунмайман: сен ҳали ҳам дўстмисан ёки йўқми?»
Олимов жавоб қилган:
«Орамизда душманлик йўқ… Ситуация ўз йўли билан кетяпти. Мен назорат қилмаяпман.»
ТИББИЙ КЎРИК
Қийноқлар гўё 22–23 июнда бўлган. Аммо Олимов 8 кун ўтиб, 30 июнда кўрикдан ўтган. Фақат озроқ кўкарган ва тирналгани аниқланган — келиб чиқиши номаълум. Ўйнашига тимдалатган деган тахмин бор.
ФОН: ОЛИМОВ–РАҲИМОВ МУНОСАБАТЛАРИ
2016 йилда Ботир Раҳимов Эгей денгизи бўйидаги меҳмонхонани сотиб олиб, Туркияга кўчган. Kapitalbank ва унинг ўнлаб компаниялари эса Олимов бошқарувида қолган.
2017 йилда Олимов Раҳимовга: «Бизнесингиз хавф остида, таъсири қудратли одамлар тортиб олади. Ҳаммасини арзонга сотиб, сақлаб қолиш мумкин», — деб ишонтирган. Шу тарзда у Раҳимовни ўз активларини Олимовнинг ўзига 13,5 млн долларга расмийлаштиришга кўндирган. Раҳимов бу битимни жуда ноқонуний ва оғир шартлар дея қабул қилган. Олимов кейинчалик қўшимча 10 млн доллар ваъда қилган. Бу пул М.га тўланиши керак эди — чунки Раҳимовнинг у билан ҳисоб-китоблари бор эди.
Бироқ Олимов М.га бир доллар ҳам тўламаган. М. 2019 йилдан бери Европа ва Москвада Олимовдан қарзни талаб қилиб юрган. Раҳимов Ўзбекистонга қайтгач, тергов ўтказиб, Олимов активларни фақат “посредник” сифатида эмас, балки ўзининг асосий манфаати учун олиб қолганини аниқлаган.
Олимов эса катта сармоялар қилиб, Германияда меҳмонхона, ўз банки, энергия консорциумида улуш сотиб олган. У француз журналистларига ҳозир 1 млрд доллардан ортиқ активларни бошқараётганини айтган.
Раҳимов ҳемирисиз қолган ва 200 млн доллардан ортиқ товон талаб қила бошлаган. Шунинг ортидан «Париждаги ўғирланиш» ҳақидаги хабар пайдо бўлган.
Инсценировка қилинган ушбу «ўғирлаш» натижасида Олимовнинг рақиби Раҳимов зарба остида қолди, чунки агар гўёки жиноятни Раҳимовнинг ҳамкори М. содир этган бўлса, унинг асосий ташаббускори сифатида Раҳимовнинг ўзи кўрсатилиши мумкин эди.
М.га келсак, у Олимовнинг «ўғирланиши» учун ундан 200 минг доллар олган, шунингдек, Олимов унга эски қарзини тўлашини тасдиқловчи тилхат ҳам берган.
Олимов бу ҳужжатни мажбурлаб имзолатилганини даъво қилади, аммо тилхат мазмуни бунга зид: Олимов М.дaн 50% чегирма олган (тилхат 10 миллион эмас, 5 миллион долларга расмийлаштирилган) ва 2 йиллик муддатли тўлов имкониятига эга бўлган.
Аммо кўриниб турибдики, Олимов бу шартларда ҳам М.га ҳисоб-китоб қилиш ниятида эмас эди. Чунки инсценировка қилинган «ўғирлаш» М. учун ҳақиқий жиноят ишига айланди: у «ўғирлаш ва товламачилик» бўйича айбланиб, халқаро қидирувга берилган.
«Ўғирлаш»дан ягона фойда кўрувчи — Олимовнинг ўзи бўлди: у шу тариқа бир вақтнинг ўзида икки қарз берувчисини нейтраллаштирди ва ўзини француз ва ўзбек ҳокимиятларидан ҳимоя талаб қиладиган «жабрланувчи» сифатида кўрсатиш имконига эга бўлди.
Францияда Олимов Ботир Раҳимов билан бўлган мутлақо иқтисодий низони сиёсийлаштиришга уринмоқда. Олимов Ботор Раҳимовни «Ўзбекистон ҳокимиятига яқин шахс» деб атайди.
(Умуман бу гап тўғри.) Агар Олимов Раҳимовни бутунлай четга суролмаса ва Раҳимов 2018 йилги келишувнинг ноқонунийлигини исботласа, Олимов учун «сиёсий таъқиб қурбони» образи жуда
фойдали бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, Олимовга тегишли Anorbank оғир аҳволга тушган: юзлаб мижозлар ҳисоблари бўшатилганини аниқлаб, ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилишган, жиноят иши қўзғатилган. Тергов жараёнида банк маблағларни онлайн-казиноларга ўтказгани маълум бўлди, бу эса Ўзбекистон қонунлари билан тақиқланган.
Шу билан бир вақтда, Олимовнинг асосий ҳамкорларидан бири ва унинг тузилмалардаги муҳим шахс — Бахтиёр Амзаев улушли қурилиш қатнашчиларининг миллиардлаб пулларини талон-торож қилиш бўйича жиноят иши доирасида қўлга олинди.
Шундай шароитда Олимов учун ўзини «Ўзбекистон ҳокимиятига яқин шахсдан жабр кўрган» қилиб кўрсатиш ва шу асосда Европадан сиёсий бошпана олиш имконияти алоҳида аҳамият касб этиши мумкин.
THE INSIDER мақоласини Рассом Туз
қисқартириб таржима қилди.
