close
close
Асосий мавзулар
15 май 2019

Маҳмуд Ражаб диний экстремизм контрабандасида гумонланмоқда

close

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси “Элтуз”да чоп этилган “Тинтув қилинган Маҳмуд Ражабнинг уйидан “Пайғамбарлар тарихи” китоби олиб кетилди” мақолага 14 май куни расмий муносабат билдирди.

Расмий билдиришга кўра, 2019 йилнинг 30 апрель куни “Тошкент-Аэро”ихтисослаштирилган божхона комплекси томонидан журналист Маҳмуд Ражабга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси 1-қисми (диний экстремизм, айирмачилик ва фундаментализмни тарғиб қилувчи материаллар контрабандаси) билан жиноят иши қўзғатилган. Бу моддаларда 5-10 йил қамоқ жазоси кўзланган.

Жиноят ишига 2019 йилнинг 26 март куни “Тошкент” аэропортида кўздан кечирилган Маҳмуд Ражабнинг қора рангли сумкасидан чиққан 26 дона китоб, бир дона “Mi 5+” русумли уяли телефон аппарати ва ундаги ёзувлар сабаб бўлган, дея билдирилади ИИВ сайтида.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2019 йил 8 майдаги кўрсатмасига асосан жиноят иши бўйича дастлабки терговни ўтказиш Хоразм вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасига юклатилган.

2019 йил 10 майда Маҳмуд Ражабнинг уйидаги тинтув тергов ҳаракати ҳақида ёзаркан, ИИВ тергов департамети томонидан унинг “туман ИИБ ходимлари, холислар, шунингдек, “Шанғи” маҳалла фуқаролари йиғини фаоллари иштирокида” ўтказилганини ёзади.

Тинтувдан кейин, 13 май куни Маҳмуд Ражаб касалхонага ётқизилган эди.

Расмий маълумотда билдирилишича, тинтув давомида “М.Раджаповнинг хонадонидан уяли телефон, ноутбук, дисклар, Туркия давлатида чоп қилинган диний мазмундаги 3 дона (шу жумладан, “Пайғамбарлар тарихи”) китоб ва бошқа ҳужжатлар ўрганиш учун олинган. Тинтув якунида гумон қилинувчи М.Раджапов баённомага имзо чекишдан бош тортган, бу ҳақда тинтув баённомасида кўрсатиб ўтилган”.

Расмий билдиришда тинтувда олинган ашёлар юзасидан тегишли (диншунослик, суд-сиёсатшунослик-лингвистик, компьютер-техник) экспертизалар тайинланган.

Маҳмуд Ражабни яқиндан танийдиган Ўзбекистон-Германия инсон ҳуқуқлари форуми (UGF) директори Умида Ниёзова унинг ҳалол ва тўғри инсон эканига кафил бўлишини “Элтуз”га билдирди.

“Унинг экстремизмга ҳеч бир алоқаси бўлиши мумкин эмас. Ўзбек ҳукумати яқинда айрим мустақил веб-сайтлардан тўсиқларни бекор қилди, бироқ, афтидан, улар ҳали ҳам ҳар қандай сиёсий ёки диний кўринишдаги танқидларга тоқатсизлигича қолишмоқда. Маҳмуд Ражабовга қарши жиноят иши тезликда тўхтатилиши лозим. Ўзбек ҳукуматига ўз шахсий фикрларини билдириш таҳдид эмаслиги, балки очиқ жамиятнинг нормал ва зарур жиҳати эканини эътироф этиш вақти келди. Журналист сифатида Ражабов ҳар қандай, айниқса, Интернетда очиқ бўлган ахборотлар билан танишиш ҳуқуқига эга”, деди Ниёзова.

Хоразмлик 56 яшар журналист ва шоир Маҳмуд Ражаб “Маърифат” газетаси мухбири бўлиб ишлайди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 март 2016
Меҳнаткашлар ҳуқуқи Халқаро Форуми (ILRF) 2016 йил Меҳнаткашлар ҳуқуқи ҳимоячиларини мукофотлар билан тақдирлаши ҳақида эълон қилди, улар орасида ўзбек ...
19 сентябр 2016
16 сентябр куни Ўзбекистондаги ЎзЛиДеп партиясидан мамлакат вақтли президенти Шавкат Мирзиёевнинг номзодини илгари сурилганди. Унинг ортидан расмиятчилик учунгина кўрсатиладиган, ...
7 январ 2018
Eltuz.com Документ рукни остида тарихий ҳужжатларни тақдим этишда давом этади. Қўлимизга тушган 1992 йилга мансуб “Эрк” газетаси парчасида, ўша ...
30 январ 2017
Давлат рахбари иқтисодий муаммолар ҳақида бот-бот гапирмоқда. Ҳукуматдаги вазирларни, катта амалдорларни халқ дардини эшитмасликда айблаб сўкмоқда. Мамлакатга чет-эл сармояси ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...