close
close
Асосий мавзулар
7 ноябр 2019

Журналист Давлатназар Рўзметов автоаварияда ҳалок бўлди

close

Кескин танқидий чиқишлари ортидан таъқибу тазйиқда қолган 48 яшар таниқли журналист Давлатназар Рўзметов 7 ноябрга ўтар кечаси автоавария оқибатида вафот этди.

Бош прокуратура хабарига кўра, 6 ноябрь куни соат 23.55 ларда Урганч-Хива йўлини кесиб ўтаётганида С.У. исмли фуқаро ўзи ишлаётган корхонасига тегишли “Газель” русумли автомашинасида Рўзметовни уриб юборган ва у бошидан жароҳат олиб, воқеа жойида жони узилган.

Бош прокуратура хабарига кўра, 6 ноябрь куни соат 23.55 ларда Урганч-Хива йўлини кесиб ўтаётганида С.У. исмли фуқаро ўзи ишлаётган корхонасига тегишли “Газель” русумли автомашинасида Рўзметовни уриб юборган ва у бошидан жароҳат олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. Ўлимидан бир неча кун олдин Рўзметовга Хоразм вилояти ИИБдан чақирув қоғози келган ва унга чиқараётган мақолалари юзасидан огоҳлантириш билдирилган эди

Хоразмдаги “погонлилар” таъқибидан қутулиш учун журналист Рўзметов жорий йилнинг 13 октябрида Тўрткўлдан айланма йўллар орқали Тошкентга келган ва АҚШ элчихонасида қабул қилинган эди.

Журналист Тошкентда юрганида Олий Мажлиснинг фаол депутатларидан бири бўлган Расул Кушербоев билан учрашганди.

Сўнгги пайтларда “Жамият” газетасида, ундан аввал эса “Хоразм ёшлари” газетасида ишлаган Давлатназар Рўзметов ўзининг танқидий чиқишлари билан танилган, “Давлатназардан хабарлар” телеграм каналини юритаётган эди.

Давлатназар, шунингдек, хоразмлик ҳамкасблари Маҳмуд Ражаб ва Нафосат Оллошукурова тақдири билан боғлиқ воқеаларни ёритишда ҳам фаол бўлган.

Ўтган йилнинг октябрида Қўшкўпир тумани ҳокимлиги биносида пахта сафарбарлигига бағишланган мажлисни ёритмоқчи бўлган пайтида ҳибсга олингани ва калтаклангани ҳақида “Элтуз” хабар берган эди.

Хоразмда журналист ўлимини прокуратура текширмоқда.

Жаноза, журналист яқинларига кўра, Қўшкўпир туманидаги Рўзметовлар яшаётган (“Назокат” тўйхонаси орқасидаги) манзилда 7 ноябрь куни соат 15.00 да ўқилиши белгиланган.

“Элтуз” нашри Давлатназар Рўзметов яқинлари, дўстлари ва ҳамкасбларига таъзия билдиради.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 май 2019
Ҳақиқатга қайси томонидан қарасанг ҳам бир хил кўринади, дейишади. Маҳмуд Ражаб -шоир, ёзувчи, шу миллатнинг чин бир фидоийси, Матназар ...
10 феврал 2017
Президент Мирзиёев кунора ўтказаётган турли йиғилиш ва учрашувларида давлат амалдорларини аямай танқид қилмоқда. Мирзиёев 9 январ куни милиция ходимлари ...
26 апрел 2016
Банк масъулининг айтишича, айни пайтда “Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан берилган банк пластик карточкалари сони 1 миллиондан ошиб кетган. “Пластик карточкалар нақд ...
7 январ 2020
Кейинги бир ой ичида 68 яшар бизнесмен, жиноий дунёга яқин бўлган Ғафур Рахимов хакида интернетда негатив шаклда тилга олинган ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...