close
close
Асосий мавзулар
29 январ 2020

Хитойнинг Ухань шаҳридаги 30 ўзбек талаба карантин боис Ўзбекистонга қайта олмаяпти

close

Бош вазир Абдулла Арипов 28 январь куни коронавирус хатари бўйича йиғилиш ўтказди. Ҳар бир идора ва ташкилотлар, шу жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Чегара қўшинларига топшириқлар берилди.

Аммо “Элтуз” суҳбатлашган врачларга кўра, Ўзбекистонда коронавирусни аниқлайдиган проба ускуналари мавжуд эмас.

Айни пайтда бу хатарли вирус Хитой Халқ Республикасидан бошқа ҳудудларга ҳам ëйила бошлади.

29 январь куни Яқин Шарқда илк бора коронавирусга чалинган хаста қайд қилинди. БАА Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, Хитой Халқ Республикасининг Ухань шаҳрида қариндошлари бўлган оила аъзоси коронавирусга чалинган.

Шунингдек, Гонконг, Макао, Тайвань, Австралия, Вьетнам, Канада, Малайзия, Непал, Сингапур, АҚШ, Таиланд, Франция, Жанубий Корея ва Японияда ҳам коронавирусга чалинганлар аниқланди.

29 январга келиб, коронавируснинг 2019-nCoV шаклини юқтирганлар сони дунëда 6000 кишидан ошди. Бу касалдан ўлганлар сони, 29 январь кунги маълумотга кўра, 132 кишини ташкил қилган ва уларнинг ҳаммаси ХХР турғунлари.

Германияда ҳам Хитой вирусига уч киши чалингани маълум бўлди. Улардан бири – Германиянинг Мюнхен шаҳрида яшовчи 32 яшар немис Шанхайдан келган таниши билан кўришган чоғида касал юқтирибди. Ҳозир уни карантин боксга олишган.

Майли, Германия эпини қилади. Мабодо Хитойнинг Ухань шаҳридаги 30 нафар ўзбекистонлик талаба юртга қайтилса ва улар орасида касаллар бўлса, бунинг оқибатини Ўзбекистон тиббиëти эплай оладими? Хитой вируси инкубация муддати икки ҳафта.

Ҳозиргача фанга номаълум бўлган коронавирус шамоллаш ва йўтал симптомларини ўз ичига олган ўткир нафас йўли инфекциясини келтириб чиқаради.

Вирусдан муолажа усули ёки эмлаш воситаси ҳозирча мавжуд эмас.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 декабр 2017
Президент Мирзиёевнинг 4 декабрдаги қарорига кўра, хорижий сайёҳлар учун олдинги 7-15 кунлик қисқа виза муддати 30 кунлик қилиб белгиланди. ...
3 октябр 2019
“Тошкентга юриш” қилгани учун қамалган 56 яшар шоир Маҳмуд Ражаб ўн кунлик ҳибсдан сўнг 3 октябрь куни маҳаллий вақт ...
23 июл 2018
Пойтахтнинг Олмазор тумани судида 51 ёшли тадбиркор, “Интеграл Инвест” ширкати раҳбари Жаҳонгир Умаров устидан маҳкама 23 июль куни ҳам ...
28 июл 2017
Прокуратуранинг Ўзбекистон ҳукуматига қайтарилиши кераклиги иддао қилинган Гулнора Каримова мулклари рўйҳатида дунёнинг бир қанча йирик мамлакатларидаги кўчмас мулклари, пул ...
Блоглар
4 феврал 2020
Президент Мирзиёев 31 январь куни Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида ўтган учрашувда «бир кичкина ...
3 феврал 2020
Қашқадарё вилоятида 30 январь куни Чироқчи тумани ИИБ биносидаги гумондор ўлими юзасидан брифинг бўлди. Ички ...
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...