close
close
Асосий мавзулар
14 апрел 2020

Ўзбекистонда “Троллар фабрикаси” қонунийлаштирилмоқчи

close

Ўзбекистон ҳукумати “Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини эълон қилди.

Ҳужжатдан, жумладан, “вояга етмаган ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш самарадорлигини ошириш бўйича” концепция ва йўл харитаси жой олган.

Унда ИИВда ёшлар билан ишлаш бўйича янги бошқарма тузиш, олий таълим муассасаларида вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш бўйича инспектор лавозимини жорий этиш кўзланган. Йўл харитасининг 9-бандида эса “ватанпарвар блогерлар виртуал гуруҳи”ни тузиш режалаштирилган.

«Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи аъзолари, Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари ва кўнгилли ёшлар иштирокида ватанпарвар блогерлар виртуал гуруҳини ташкил этиш, улар ёрдамида ижтимоий тармоқлардаги салбий фикрларни аниқлаш ҳамда тармоқ фойдаланувчиларининг улар таъсир доирасига тушиб қолишлари олдини олиш мақсадида билдирилаётган салбий фикрларга муросасизлик муҳитини яратиш» ҳақида айтилади йўл харитасида.

Жамоатчилик фикрини сунъий йўл билан ўзгартиришга қаратилган бу сингари “тролл фабрика”ларини яратиш ҳаракатлари авторитар мамлакатларда мавжуд. Аммо иш ҳақи эвазига ижтимоий тармоқларга ёзиладиган изоҳлар, ёшлар орасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасига қандай ёрдам бериши мумкин?

Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 феврал 2016
Рассом Туз Европадан туриб очиқ жамият фаолларига ҳуруж қилаётган ўзбек режими қўғирчоқларини ҳажв остига олади. «Мен Обидов воқеаси ўзбек ...
11 ноябр 2015
Рассом: Туз Eltuz.com
30 май 2019
Лотин алифбосига киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида нега жимсиз деб сўрашяпти. Умуман, охирги пайтлар тил мавзусини тўхтатиб тураман. Тилларга, шу жумладан, ...
11 апрел 2018
ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаевнинг исломий таҳдид ҳақидаги баёнотидан сўнг, мустақил манбаларнинг “Элтуз”га хабар беришича, Мусулмонлар идораси котибияти бўлими мудири ...
Блоглар
16 апрел 2020
Раҳматли отам Мадаминбег Бегжонбег ўғлининг Иккинчи жаҳон урушида олган беш-олтита нишони бор эди. Улардан иккитаси ...
16 апрел 2020
(Саволларга жавоблар) “Соф санъат” ҳақидаги “Фикрларнинг шиддатли умри” эссе-туркумини ёзиб битирганимда, ёзганларимга муносабат билдирилган бир ...
15 апрел 2020
Ҳаво бугун ҳам бузуқ. Кечаси яна ёмғир ёғди. Туни билан безовта ухладим. Нам ҳавога оёғим ...