close
close
Cатира
15 апрел 2020

БТРлардан янграган қўшиқ мунозарага сабаб бўлди

close

Жорий йилнинг апрели бошидан Тошкент кўчаларида БТРларда юриб, карантин боис карнайлар орқали аҳолини уйда қолишга даъват этиш бошланди.

Бироқ тармоқда БТРлардан ҳам кўра, карнайдан янграётган хонанда Рашид Холиқовнинг “Эй, азиз юртим!” қўшиғидан норозилик кўзга ташланди.

Фейсбукдаги “Халқ билан мулоқот” гуруҳидаги айни мавзу остига қисқа вақт ичида 500 дан зиёд ёзилди.

Кимдир БТРлардан умуман қўшиқ қўймасликни, кимдир ҳарбий вертолётларга карнайлар ўрнатиб, бу ишни ривожлантиришни таклиф қилди.

“Пойтахт кўчаларида ҳарбий техникалар б-н халқни карантин тартибига риоя қилишга чорлаб юрганларга минг раҳмат. Аммо БТР ичидан янграётган Рашид Холиқовнинг ” Эй, азиз юртим” қўшиғи кўпчилик қаторида маниям энсамни қотиряётганини яширмайман. Ундан кўра Севара Назархоннинг карантиндаги жасорати намунаси ўлароқ, ” Улуғимсан, Ватаним” қўшиғи яхши эмасми?” деб ёзди фейсбук юзери Гулшода Қурбонова.

Унинг тағин ёзишича, “Юлдуз Усмонованинг “Ҳеч кимга бермаймиз сени Ўзбекистон!” қўшиғиниям не в тема”.

Улуғбек исмли юзер “Настарин гули майда…”ни қўйишни таклиф қилди.

Бир зумда Рашид Холиқов ва Севара Назархон ишқибозлари тарафма-тараф бўлишди. Кимгадир Рашид Холиқовнинг пиширган қозон кабоби ёқмади, кимгадир Севаранинг овози…

Мунозара гуруҳ маъмурининг изоҳларни тўхтатиш талабигача давом этди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 январ 2017
Давлат рахбари иқтисодий муаммолар ҳақида бот-бот гапирмоқда. Ҳукуматдаги вазирларни, катта амалдорларни халқ дардини эшитмасликда айблаб сўкмоқда. Мамлакатга чет-эл сармояси ...
19 март 2016
“Миллий тикланиш” газетаси “Миллий тикланиш” демократик партиясидан президентликка номзод бу сайловда иштирок этишга рағбат кўрсатмаганини ёки унга фаол бўлишга ...
16 январ 2017
Ҳар нарсадан ҳикмат излайдиган халқмиз. Аввалги президентнинг ҳар бир гапидан ҳикмат излайвериб чарчамаган эканмиз шекилли, Тошкент давлат ўзбек тили ...
6 июл 2016
30 яшар Ўзбекистон ватандоши Муниса Ойхўжаева Туркияга келгунига қадар 128 кило тош босган эди. Семизликни ҳасталик деб билган Муниса ...
Блоглар
27 апрел 2020
Тарих такрор саҳналардир. XVIII-XIX асрда Россия зодагон ва башанглари асосан француз тилида гаплашишган. Пушкиннинг тили ...
24 апрел 2020
Қадрли “Элтуз” кўрармонлари, мен сизнинг ҳар жума рассом Туз ваъзларини кутаётганингизни биламан ва сизнинг эътиборингизни ...
24 апрел 2020
Яқинда бир киши ЎзбекТВ дан чиқиб, “Аллоҳни зикр қилаётганингни биров эшитиб қолса, бу риё бўлади, ...