close
close
Асосий мавзулар
28 апрел 2020

Тил тўғрисида гапирганнинг тилини суғуришмоқчи

close

Давлат тили ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этмаган мансабдор шахсларга жарима солишни кўзда тутган қонун лойиҳаси Ўзбекистонда яшовчи рус тилли аҳолининг камситилиши сифатида талқин қилинмоқда. 

Россиянинг Regnum нашри «Ўзбекистонда давлат органларида рус тилидан фойдаланганлик учун жарима белгиланади», деб ёзди.

Ўзбекистонда қайд этилган рус тилидаги “Вести.уз” cайти эса «Ўзбекистонда Пушкин тили учун жарима қўллашмоқчи», деган мақолани чоп қилди.

Рус тилидаги сайтларда чоп этилган шу ҳилдаги мақолалар атай ёки тушунмасликдан янги қонун лойиҳаси мазмунини бузиб кўрсатмоқда.

Адлия вазирлиги сайтида муҳокама учун чоп этилган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 42-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси мутлақо давлат муассасалари ва ташкилотларига тааллуқлидир.

Яъни агар давлат ташкилотининг мансабдори ўзбек тилида иш юрита олмаса, унга жарима қўлланиши мумкинлиги таъкидланган.

Давлат амалдоридан давлат тилини билишни талаб қилиш дунёдаги барча мамлакатлар учун табиий ҳолатдир ва агар янги қонун лойиҳаси қабул қилинса, жорий қилинадиган жарималар Ўзбекистонда давлат амалдорларининг ўзбек тилини ўрганишларини тезлаштиради.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 феврал 2018
Ўзбекистонда оғир касаллар учун ишлатиладиган оғриқни қолдирувчи наркотик ва психотроп дорилар етишмаяпти. Мамлакат дорихоналарига наркотик дориларнинг кам миқдорда етказиб ...
9 март 2020
Коронавирус: Мен ҳам кирсам майлими? Эшикбон: Президентимиз коронавирусни киритманглар, деб буюрган! Рассом Кирпи Eltuz.com
5 феврал 2018
МХХ раиси Рустам Иноятов ўз дахлсизлигини Москва орқали олгани ҳақида “Эрк” партияси раиси Муҳаммад Солиҳ ўз манбаларига таяниб билдирди. ...
4 сентябр 2019
Менинг узоқ йиллар аввал ёзган бир шеърим бор эди. Унда Шарқнинг шоири гул бутоғига боғлаб қўйилган девга қиёсланарди. Бу ...
Блоглар
27 апрел 2020
Тарих такрор саҳналардир. XVIII-XIX асрда Россия зодагон ва башанглари асосан француз тилида гаплашишган. Пушкиннинг тили ...
24 апрел 2020
Қадрли “Элтуз” кўрармонлари, мен сизнинг ҳар жума рассом Туз ваъзларини кутаётганингизни биламан ва сизнинг эътиборингизни ...
24 апрел 2020
Яқинда бир киши ЎзбекТВ дан чиқиб, “Аллоҳни зикр қилаётганингни биров эшитиб қолса, бу риё бўлади, ...