close
close
Асосий мавзулар
4 май 2020

Тўғон ўпирилиши юзасидан ДХХ тергов бошлади

close

Сардоба тўғони ўпирилиши юзасидан терговни Давлат хавфсизлик хизмати олиб бормоқда.

Фожеанинг эҳтимолий айбдорлари устидан Жиноят кодексининг 207-моддаси 1-қисми (Мансабга совуққонлик билан қараш) ва 258-моддаси 2-қисми “б” банди (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) айбловлари билан иш қўзғатилган.

Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборининг тўғони 1 май куни ўпирилиши оқибатида Ўзбекистон ва Қозоғистондаги минглаб одамларнинг уй-жойи сув остида қолди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Сардобадаги тошқин оқибатида жами 17300 кишига тиббий ёрдам кўрсатилган, улардан 56 нафари шифохонага жойлаштирилган.

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида 10 та қишлоқни сув босди, 22 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди.

Юмронқозиқ айбдор

Расмий хабарлар ортидан тармоқда “Столбани қамаган идора”нинг тергов услуби ҳақида латифалар тарқалди. Мана улардан баъзилари:

– Дадаси, сиз қурган Сардобадаги сув омбори ўпирилиб сув тошиб кетибди-ю. Бу сув бизнинг уйгача келиб, оқизиб кетмасмикин?
– Хавотир олма, онаси, бизнинг уйни оқизмайди. Ўша дамбанинг цементи полний шу уйга ишлатилган, қилт этмайди.
. . .

Сардобада Мирзиëев қурган тўғон қулаб тушди. Қурилиш материалларини судга беришибди.
Судда Тош дебди: Мен ўз ишимни қилдим. Мен айбдор эмасман.
Тупроқ дебди:

Мен ҳар доимги ишимни қилдим. Мен ҳам айбдор эмасман.
Цемент дебди:

– Ўлай агар, мен айбдор эмасман. Мен у ерда йўқ эдим…

– Тармоқ юзери Ширин Наврузова эса: “Юмронқозиқлар-чи? Улар ҳам айбини тан олсин”, дея таклиф билдирди.

Рассом Туз бу таклиф асосида “Элтуз” учун сурат чизди. Суратда юмронқозиқ бош айбдор сифатида гавдаланган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 январ 2020
Бош вазир Абдулла Арипов 28 январь куни коронавирус хатари бўйича йиғилиш ўтказди. Ҳар бир идора ва ташкилотлар, шу жумладан, ...
5 июл 2018
Муҳаммад Бекжон ўз китобининг навбатдаги бобида 2003 йилнинг 8 майидаги воқеаларни тилга олади. Ўша куни у “Франс пресс”, IWPR, ...
8 феврал 2019
Бургут тоғнинг тепасидаги чўққида қимирламай ўтирарди. Қуëн бўлса пастдаги адиру тепаликларда югургани югурган эди. Бир куни қуëн бургутга қараб: ...
5 ноябр 2018
Шу йил 2 ноябрга ўтар кечаси Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридан Чолиш посёлкасига ўтадиган кўприк қулади. Бу ҳақдаги хабар ва ...
Блоглар
3 май 2020
Жанубий Хоразм шевалари ва Хоразм қарлуқчаси ҳақидаги саволларга берган жавобларим комментларда баҳсларга сабаб бўлди. Шуларга ...
3 май 2020
Сардобадаги тўғоннинг уриб кетиши, пастдаги қишлоқларнинг сув олиши бу – иситма ёки таъбир жоиз бўлса, ...
27 апрел 2020
Тарих такрор саҳналардир. XVIII-XIX асрда Россия зодагон ва башанглари асосан француз тилида гаплашишган. Пушкиннинг тили ...