close
close
  • Фото: AP/Марк Шифельбейн
Асосий мавзулар
3 июн 2020

Associated Press: Хитой коронавирус ҳақидаги маълумотларни атай яширган

close

Ўтган йилнинг январида ЖССТ (Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти) Пекиннинг коронавирус тарқалишига бўлган тезкор муносабатини олқишлаётган пайтда Хитой расмийларининг хатти-ҳаракатлари ҳеч бир мақтовга лойиқ эмас эди.

Пекин томонидан коронавирусга қарши ҳеч қандай  “ўз вақтида тезкор муносабат” билдирмаганди. Январь ойида ЖССТ ёзганидек, Хитой очиқлик мажбуриятларини ёқламаган эди. Аслида айнан Хитой ҳукумати дунё ва, аввало, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти учун зарур бўлган маълумотларнинг тарқалишига тўсқинлик қилди. Бу ҳақда бугун “Ассошиэйтед пресс” (AP) агентлиги ёзмоқда.

Хитой вируснинг хусусиятлари ҳақида лаборатория маълумотларини тарқатишни истамасдан, ўсиб бораётган хавфни яшираётган бир пайтда турли мамлакатлардаги учта лабораторияда коронавирус тўлиқ декодланган.

“Хитой давлат соғлиқни сақлаш ички тизимида рақобат йўқлиги, маълумот тарқалиши устидан қаттиқ назорат ўрнатилганлиги ўнлаб интервьюлар ҳамда ҳужжатли манбаларга асосланган ва бу давр қораланишга лойиқдир”, дея таъкидлайди AP.

Хитойдаги давлат лабораториялари геном тўғрисидаги маълумотни ундан олдин бошқа бир лаборатория вирусологияга ихтисослашган веб-сайтда 11 январь куни чоп этганидан кейингина эълон қилган эди.

Аммо шундан кейин ҳам Хитой расмийлари ушбу вирус ҳақида икки ҳафта давомида маълумотлар эълон қилишга журъат эта олишмади.

“Айнан шу даврда (ЖССТнинг ёпиқ йиғилишлари баённомасига асосан) беморлар ва инфекция ҳолатлари тўғрисида батафсил маълумот кўпроқ зарур эди. Бу, эҳтимол, коронавируснинг ҳалокатли таъсирини камайтиришга ёки унинг тарқалишини секинлаштиришга ёрдам берган бўлар эди”, дея хабар беради AP веб-сайти.

ЖССТ расмий вакиллари Хитойни ошкора олқишлашди, эҳтимол бу Пекинни рағбатлантириб, ўзларига керакли маълумотларни олиш учун қилингандир. Ҳар ҳолда AP агентлиги бу тахминни ўз манбаларидан олинган маълумотларга асосланиб илгари суради.

Аммо шахсий суҳбатларда ЖССТнинг юқори лавозимли амалдорлари Хитой томони вируснинг одамдан одамга юқиши ҳақида етарли маълумотлар бермаганидан шикоят қилишган. Хитойлик мутахассислар ЖССТ билан янги коронавирус дунёнинг бошқа ҳудудларига тарқалиши мумкинлиги ҳақидаги хулосаларини ҳам баҳам кўришмаган.

Америкалик эпидемиолог Мария ван Керкхове (Maria van Kerkhove) ёпиқ йиғилишларнинг бирида маълумотлар етишмаслигидан шикоят қилди. У бундай маълумотларсиз коронавирусга қарши чора-тадбирларни режалаштириш мумкин эмаслигини таъкидлади.

Мақола “Элтуз” томонидан “Ассошиэйтед пресс” нашридан олиниб ўзбекчага ўгирилди. Cуратда: (Фото: AP/Марк Шифельбейн) Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Хитойдаги вакили Гауден Галеа (Gauden Galea) Пекиндаги анжуманда гапирмоқда.

Тағин ўқинг
25 май 2017
20 май куни Ўзбекистон телеканалининг Таҳлилнома дастурида совет даври афсонасига айлантирилган аёл – Турсуной Оҳунова ҳаётига бағишланган лавҳани нимойиш ...
9 май 2019
“Ишдаги ишқ”, “Иван Васильевич касбини ўзгартиради”, “Санников ери” каби киноларни ўзбек тилида гапиртирган дубляж режиссёри Мирғиёс Соатов 9 май ...
1 октябр 2018
Сўнгги кунларда Ўзбекистоннинг молиявий ҳаётида иккита диққатга сазовор воқеа содир бўлди. Биринчиси Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 14 фоиздан ...
14 апрел 2020
Британия кемасозлик ширкатига тегишли “Титаник” 1912 йилнинг 14 апрелидан 15 апрелига ўтар кечаси ҳалокатга учради. “Титаник”да бўлган 2358 кишидан ...
Блоглар
21 июн 2020
(бўлган воқеа) Таржимон сифатида Россиянинг милиция бўлимларидан бирига чақиришган эди. Бўлимда жиноятчи сифатида гумон қилинган ...
16 июн 2020
1947 йилда чоп этилган илк “Ўзбекистон халқлари тарихи” II жилдининг мундарижасидан бир парча. Бундан нима ...
10 июн 2020
Бундан роппа-роса ўн йил аввал Ўш ва Жалолободда ўзбек ва қирғизлар орасида қонли тўқнашувлар бошланган ...