close
close
Асосий мавзулар
22 июн 2020

Қанот Одил: Месхети туркларидан кечирим сўрашимиз керак

close

1989 йилнинг май-июнь ойларида Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидаги маҳаллий ўзбеклар билан юз берган этник тўқнашувлар давомида месхети туркларининг уйлари вайрон этилди.

Расмий маълумотларга кўра, 52 нафар месхети турки ваҳшиёна ўлдирилди. Тахминан мингта уй ёқилди ва талон-тарож қилинди.

Шу муносабат билан бир қанча ўзбек зиёлилари баёнот билан чиқишди. “Элтуз” баёнот матнини ўз сайтида эълон қилганидан сўнг медиа тармоғида мавзу юзасидан баҳс-мунозара қизиди.

“Аслида 31 йил аввал шундай хулосага келгандим. Биз, албатта, тавбамизни айтишимиз керак. Ўшанда жудаям мудҳиш иш бўлди. Агар биз ўзимизни жамият деб билсак, миллат деб билсак, ҳар бир ватандошимизнинг қилмиши учун масъулият сезишимиз керак. Ана ўшанда миллат шаклланади. Бундай бўлмагунча биз миллат эмасмиз”, деди “Унутмадик. Кечирим сўраймиз!” акцияси ташаббусчиларидан бири Қанот Одил “Элтуз”га берган интервьюсида.

“Ўтмишда содир бўлган шунга ўхшаш гуноҳларни зиммасида олиб юрган халқлар кам эмас. Ўз тарихида бу каби шармандали ҳаракатлар қилмаган жамиятни топиш қийин. Муҳими, сукут сақламасдан, бу гуноҳларни тан олиш, уларга холис баҳо бериш ва тегишли хулосалар чиқаришдир”, дейилади, жумладан, баёнотда.

Баёнотнинг тўлиқ матни билан ушбу линк орқали танишишингиз мумкин.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 март 2018
Сарлавҳага чиқарилган бу гап буюк актёр Шукур Бурхонов ижросидаги Юсуф Ялангтўш ҳақидаги фильмда айтилган. Не тонгки, “пайғамбар” даражасига кўтарилган ...
17 феврал 2020
Жорий йилнинг 15 февраль куни ўзбек ижтимоий медиаси ИИБ ходимлари ва аҳоли ўртасида тўқнашув содир бўлгани ҳақидаги видеолар муҳокамасига ...
18 май 2016
“Миллий тикланиш” газетаси шу номдаги партия “ёшларни ёт ғоялар, бузғунчи кучлар, мафкуравий таҳдидлардан авайлаб-асраш”га қаратилган саъй-ҳаракатларини тобора авж олдираётгани ...
28 ноябр 2019
Туркияда яшаётган Ўзбекистон “Эрк” демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ 27 ноябрь куни “Настояшее время-Азия” ТВ дастури учун берган интервьюсида ...
Блоглар
10 август 2020
Коронавирус кундалиги Қизимнинг қўғирчоғи билан уйда ёлғизмиз. Иккимиз ҳам бир одамчани соғинаяпмиз. Фақат қўғирчоқ йиғлай ...
7 август 2020
Қишга тайёргарлик. Помидор ва қалампирни ўзим етиштириб, қуритиб, ипга ўтказиб деворга илдим. Кўўп бонкаям беркитганмиз. ...
5 август 2020
Мирзиёев бошқарувида ташқи сиёсатда, бир томондан, Россия ва унинг геосиёсати билан боғлиқ муносабатлардаги миллий манфаатлар ...