close
close
Cатира
23 июн 2020

Ўзбек президенти Москвага бориб таъзим бажо келтиради

close

Президент Шавкат Мирзиёев россиялик ҳамкасби Владимир Путиннинг таклифига биноан, жорий йил 23-24 июнь кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрига боради.

24 июнь куни Ўзбекистон президенти «ғалабанинг 75 йиллиги» деб номланадиган псевдопатриотик тадбирда қатнашади. Қозоғистон элбошиси Назарбоев, Туркманистон орқадоғи Бердимуҳаммедов ва Чехия раҳбари Земан бу тадбирга боришдан воз кечишган эди.

Шавкат Мирзиëев иқтидорга келганидан бери Россия манфаатларига ëн босиб келаëтгани ва Каримов даврида тақиқ қўйилган “ғалаба” калимаси ва советпарастликни тирилтиргани боис ватандошлар танқидига нишон бўлиб келади.

Ташриф арафасида Россия президенти Владимир Путин “Россия 1” телеканалида 21 июнда ўтган навбатдаги “Москва. Путин. Кремль” кўрсатувида собиқ совет республикларини Россия ерларини ўзлаштириб олганликда айблади.

Путинга кўра, Совет Иттифоқи тузилаётган пайтда унинг таркибига қўшилган республикалар “Россияга тегишли катта ерларни” ва “анъанавий тарзда Россия ҳудуди ҳисобланган жойларни олган”.

Путиннинг таъкидлашича, шундан келиб чиққан ҳолда Совет Иттифоқи парчалангач, уни тарк этган республикалар “нима билан келган бўлса, ўша нарса билан чиқиши” ва “рус ҳалқидан олинган ҳадяни қайтариши лозим” эди.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 феврал 2016
Арамаис ва унинг шериклари устидан суд тугади. Ҳукмни кутиш қолди. Прокурор унга 18 йил сўради. 2015 йилнинг 4 сентябрида, ...
9 июн 2016
“Ҳуррият” газетаси ушбу янги ижтимоий тармоқнинг “бир қатор афзалликлари бор”лигини айта туриб, қовун тушириб қўйгандек. “Аввало, у “Tas-IX” тармоғида ...
22 март 2016
Ўзбекистонда 2015 йилги пахта йиғим-терими мавсумида тўпланган маълумотлар ҳукумат мажбурий меҳнатдан тизимли равишда фойдаланишга чек қўйиш учун зарур ислоҳотлар ...
19 май 2017
Алишер Усмонов 18 май куни Навалнийга видеомурожаатини ўзининг ютуб каналига қўйди. “Сен филга қараб акиллаётган кўппакка ўхшайсан. Туф сенга, ...
Блоглар
10 август 2020
Коронавирус кундалиги Қизимнинг қўғирчоғи билан уйда ёлғизмиз. Иккимиз ҳам бир одамчани соғинаяпмиз. Фақат қўғирчоқ йиғлай ...
7 август 2020
Қишга тайёргарлик. Помидор ва қалампирни ўзим етиштириб, қуритиб, ипга ўтказиб деворга илдим. Кўўп бонкаям беркитганмиз. ...
5 август 2020
Мирзиёев бошқарувида ташқи сиёсатда, бир томондан, Россия ва унинг геосиёсати билан боғлиқ муносабатлардаги миллий манфаатлар ...