close
close
Асосий мавзулар
15 сентябр 2020

Гулноранинг пуллари Ўзбекистонга қайтмоқда

close

Швейцария ва Ўзбекистон марҳум президентининг қизи Гулнора Каримованинг мусодара қилинган активларни расмий Тошкентга қайтариш тўғрисида битим имзолади.

Хабарларда айтилишича, битим, бир томондан, Гулнора Каримовага қарши қўзғатилган жиноят ишлардан бирида аллақачон мусодара қилинган тахминан 131 миллион АҚШ доллари миқдоридаги активларга тегишли.

Бошқа томондан, у ҳали ҳам давом этаётган жиноят иши бўйича келажакда шубҳасиз мусодара қилиниши мумкин бўлган бошқа активларга ҳам тааллуқли.

Битим реституция тамойиллари ва босқичларини белгилаб беради. Активлар Ўзбекистон халқи манфаатлари учун ишлатилади.

Халқаро ҳуқуқ дирекцияси раҳбари, элчи Корин Сисерон Бюлер Федерал кенгаш томонидан тасдиқланган қонуний мажбурий бўлмаган битимни имзолади. Ушбу битим Швейцарияда мусодара қилинган ноқонуний ўзлаштирилган активларни қайтариш мақсадида тузилди.

2012 йилда Швейцария Бош прокуратураси Гулнора Каримова билан боғлиқ жиноят иши доирасида 800 миллион швейцар франки атрофида бўлган активларни музлатиб қўйди.

2019 йилда тахминан 131 миллион АҚШ доллари мусодара қилинган. Имзоланган битимда ушбу суммани Ўзбекистонга қайтариш асослари белгилаб берилган. Унда реституция жараёни ва тамойиллари баён этилган.

Бажарилиши керак бўлган асосий тамойиллар:

– реституция жараёнидаги шаффофлик ва жавобгарлик;

– активлардан Ўзбекистон аҳолисининг турмуш шароитини яхшилаш учун фойдаланиш;

– маблағларни барқарор ривожланишни қўллаб-қувватловчи лойиҳаларга инвестиция қилиш (БМТнинг 2030 йил масалалари ва Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясига мувофиқ);

– мониторинг механизмини ташкил этиш;

– нодавлат субъектларнинг потенциал иштироки.

Асосий битимдан сўнг яқин келажакда Швейцария ва Ўзбекистон ўртасида қонуний мажбурий шартномалар бўйича музокаралар бошланиши режалаштирилган.

Шу нуқтаи назардан, тахминан 131 миллион АҚШ доллари Швейцария томонидан қайтарилиши айтилмоқда. Бундан ташқари, реституциянинг ўзига хос усуллари белгилаб қўйилади.

Гулнора Каримовага қарши давом этаётган жиноят иши доирасида юзлаб миллион долларлик активлар музлатилганича қолмоқда. Имзоланган битим ушбу иш доирасида келажакда мусодара қилиниши мумкин бўлган бошқа активларни қайтариш учун ҳам қўлланилади.

“Асосий битим Швейцариянинг сиёсий таъсирга эга шахсларнинг ноқонуний ўзлаштирилган активларини музлатиб қўйиш, мусодара қилиш ва қайтариш бўйича стратегиясига (“Активларни тиклаш”) мос келади”, дейилади Швейцария ҳукумати тарқатган хабарда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 май 2017
Ўзбекистон президентининг тергов жараёнига оид янги қарори ижобий баҳоланаётган бўлса-да, мамлакатда кучли адвокатура, фуқаролик жамияти ва мустақил оммавий ахборот ...
11 январ 2016
Бугун  Президент резиденцияси олдида пикет ўтказганлари учун олиб кетилган намойишчиларнинг соат кечки 22.00 да  қўйиб юборилгани хабар етиб келди. ...
19 феврал 2018
Ички ишлар вазири, 57 ёшли Пўлат Бобожонов ўтган йили “ИИВнинг 230 нафар ходими жиноий жавобгарликка тортилгани, 8 минг 32 ...
17 феврал 2017
“Халқ сўзи” газетаси (15.02) “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг ёшлар қизиқиш ва қарашларини ўрганишга бағишланган сўрови натижаларини эълон ...
Блоглар
14 сентябр 2020
Бир танишим бор эди. Ҳозир ўтиб кетган. Икки-уч йилда чорраҳа ёки метро вагонида тўқнаш келиб ...
11 сентябр 2020
“Биз томонларгаям коронавирус инфекция етиб келди. Қишлахта ўн бешта одамда ўша касаллик бор экан”,- деди ...
7 сентябр 2020
Бизда бугундан совуқроқ кузак шамоли бошланди. Мен каби совуққа юпқа одамлар енги узун кўйлак кийиб ...