close
close
Асосий мавзулар
14 сентябр 2020

Таълим тизимини ким ўлдирди? Мирзиëевми ëки таълим вазири Шерматов?

close

Ўзбекистонда 14 сентябрдан бошлаб айрим мактаблар анъанавий тарзда навбатдаги ўқув йилини бошлади.

Тошкент шаҳри халқ таълими бошқармасининг хабар беришича, пойтахтдаги 318 мактабдан 143 тасида 14 сентябрдан ўқувчилар анъанавий тарзда ўқий бошлайди. Қолган мактабларда эса ўқиш онлайн тарзда ўтказилади.

Тошкент шаҳридаги 110-мактабни олигарх Алишер Усмонов таъмирлаб берди. Тарғибот ролигидаги болалар “Раҳмат, Алишер дода”, дея пуфакларни осмонга учиришди.

Билгичларнинг айтишича, 110-мактаб дунëдаги энг қиммат таъмир бўйича барча рекордларни ортда қолдирган.

7 юлдузли меҳмонхоналар ҳам орзу қиладиган унитазлар ўрнатилиб, италян мармари қопланган ҳожатхоналар ва бармоғинг билан силасанг гапирадиган смарт доскалар. Ақлли бўр ва олтин дурбинларда Марс сайëраси кўринадиган расадхона, планетариум.

Своровский жавоҳирлари билан безатилган қандиллар. Бирданига 200 бола чўмиладиган бассейнга Флоренциядан келтирилган махсус мармар қопланган.

Кмё лабораторияси Сан-Францискодаги Селикон водийсидаги лабораторияни чангда қолдиради. Бу мактабни кўриб Калифорниядаги миллиардерлар боласи борадиган мактаб ўзини осворса керак.

110-умумтаълим мактаби Ўзбекистон таълим тизимига кирувчи оддий мактаб. Бу мактаб ҳуқуқий жиҳатдан Энамяхши қишлоғидаги мактаб билан бир хил ҳуқуқий мақомга эга.

Мана бу Энамяхши қишлоғидаги мактаб. Бу мактабда ҳам Ўзбекистон ватандошлари ўқийди. Ўзбекистон касталарга бўлинмаган. Ҳамма тенг ҳуқуқли.

10 мингта “Энамяхши” усулидаги мактабга битта “Алишер Бурхонич” усулидаги ҳашаматли мактаб тўғри келади.

Яқинда собиқ депутат Қобил Дўсов таълим тизимини танқид қилгани учун халқ таълими вазири Шерматов тарафидан судга берилди.

Дўсов Мирзиëев яхши, аммо вазир ëмон, деган мужда беради. Аммо 14 йил бош вазир бўлган Мирзиëев таълим тизимини шу ҳолга келтирган асосий сабабчи эмас.

Самарқанддаги Энамяхши қишлоғидаги мактаб томи қийшайиб қолган пайтда Мирзиëев Самарқанд ҳокими эди-ку.

Таълим тизимини ким ўлдирди? 14 йил бош вазир бўлган Мирзиëевми ëки 2 йил вазир бўлган Шерматовми?

Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 сентябр 2018
Рассом Маҳмуджон Эшонқулов 
16 август 2017
2018 йилги Green Card лотереяси натижаларига кўра, Америкада яшаш имконини олган ғолиблар миқдори бўйича Ўзбекистон бешликдан ўрин олди. Бешликка ...
27 декабр 2018
Тошкентнинг Нукус кўчасида, Миробод бозори яқинидаги майдонда 21 декабрь куни пойтахтлик хонанда Дилнур Комилов қаттиқ калтакланди. Қонга ботган, оғир ...
3 сентябр 2016
Ўзбекистон мусулмонлар идораси тошириғи билан республиканинг барча масжидларида Тошкент вақти билан 13 дан 20 дақиқа ўтганида Ислом Каримовнинг жанозаси ...
Блоглар
24 сентябр 2020
Сўнгги пайтларда мендан энди мигрантларнинг тақдири қандай бўлиши ҳақида тез-тез сўрашмоқда. Айримлар Россиядан қайтаётган ишсиз ...
23 сентябр 2020
Шуҳрат Қаюмов мен таниган, мен мулоқотда бўлган санъаткорларнинг энг яхшиси, маданиятлиси эди. У киши билан ...
21 сентябр 2020
Аёллар дискриминацияси ва гендер тенгликка қарши ҳаракатлар аввал масжидларда, ички ишлар ходимлари орасида (аёлларни ечинтириб, ...