close
close
Асосий мавзулар
29 октябр 2020

Шоир Омон Матжон оламдан ўтди

close

Ўзбек модерн шеъриятининг таниқли намоëндаси Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон 77 ëшида Тошкентда оламдан ўтди.

Шоир Хоразм вилоятининг Гурлан туманида туғилган эди. У адабиёт олдидаги хизматлари учун Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофотига сазовор бўлган.

Шоирнинг Очиқ деразалар» (1970), «Карвон қўнғироғи» (1973), «Ёнаётган дарахт» (1977), «Ярадор чақмоқ» (1979), «Ҳаққуш қичқириғи», «Сени яхши кўраман» (1983), «Гаплашадиган вақтлар» (1986) каби тўпламлари ўзбек шеъриятининг устунлари сифатида кўрилади.

ФИРУЗА

Келмадинг.
Қушлар кўчиб кетди қошимдан,
Тушлар чўчиб кетди ёшимдан,
Ҳушлар учиб кетди бошимдан,
Келмадинг.
Хазонлар тўп бўлди йиллаб мен учун,
Осонлар йўқ бўлди йиллаб мен учун,
Армонлар кўп бўлди йиллаб мен учун,
Келмадинг.
Ғамларнинг барига тўздим — чидадим,
Намларнинг баҳрида суздим — чидадим,
Дамларнинг шаҳдидан ўздим — чидадим,
Келмадинг.
Кунларим ҳижронга ўқдек ёққанда,
Руҳим оти қонга чўғдек ботганда,
Сўнгги ўқни жонга ўзим отганда,
Сен келдинг узр сўраб…
Сен келдинг нечун?!


Умр ўтар, вақт ўтар,
Хонлар ўтар, тахт ўтар,
Омад ўтар, бахт ўтар,
Лекин ҳеч қачон чиқмас ёдимдан
Сенинг юришларинг, сенинг кулишларинг.
Баҳорда боғ на гўзал,
Қор тушса тоғ на гўзал,
Бу ёшлик чоғ на гўзал,
Лекин ҳеч қачон чиқмас ёдимдан
Сўзсиз қарашларинг, ҳолим сўрашларинг.
Ой чиқар гоҳ заҳоли,
Дўстлар кўпдир вафоли,
Ҳаёт шундан сафоли,
Лекин ҳеч қачон чиқмас ёдимдан
Сокин сўзлашларинг, пинҳон излашларинг.
Умр — йўл, қайрилиш кўп,
Учрашиш, айрилиқ кўп,
Унутиш,айтилиш кўп,
Лекин ҳеч қачон чиқмас ёдимдан
Ўша кулишларинг, ўша келишларинг…


Очил, эй гул, гул вақтинг бўлди,
Уйғон, эй дил, дил вақтинг бўлди.
Етар минг бир кеча эртага,
Тонг сирларин бил, вақтинг бўлди.
Ўз ҳаққини билмаган қулдир,
Шукр этган ҳам қул, вақтинг бўлди.
Номинг азиз, ўзингга бек бўл,
Эл бўл энди, эл вақтинг бўлди.
Огоҳ этар соатсиз қисмат,
Ҳаракатинг қил, вақтинг бўлди.
Тилни қутқар тиллар бандидан,
Тилга киргин, тил вақтинг бўлди.
Ўзбекистон, фалак буржига
Юрагингни ил, вақтинг бўлди.

Элтуз жамоаси шоир Омон Матжоннинг яқинлари ва издошларигга ўз таъзиясини билдиради.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 январ 2019
24 январь куни Нукусда Жумамуратовлар оиласида туғилган уч эгизак қизга президент исмлари берилди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” газетаси хабар ...
23 ноябр 2016
Аввалига ижтимоий тармоқда фейк аккаунтлар орқали тарқалган, Гулнора Каримованинг ўлгани ёки тириклигига оид хабарлар тезгина ўзини жиддий дея санаган ...
23 октябр 2017
Совет Ўзбекистонини узоқ йиллар бошқарган Шароф Рашидов шахсига ҳар хил баҳо бериш мумкин. Кимдир уни республикани руслаштириш, пахта монополиясини ...
6 апрел 2017
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев 5 апрел куни Кремлдаги Ўзбекистон-Россия расмий делегациялари учрашувида Наманганда туғилган миллиардер Алишер Усмонов билан иссиқ ...
Блоглар
27 октябр 2020
Тўқсонинчи йилларда талаба эдим. Данғаралик таниқли журналист Шокирали Нуралиев: “Капитализм ҳуқуқсиз, ёлланма ишчиларни эзиб ишлатишдир. ...
26 октябр 2020
Ижтимоий тармоқларда популистлар томонидан Франция маҳсулотларига бойкот эълон қилиш ҳақида чақириқлар пайдо бўлмоқда. Келинглар, бу ...
22 октябр 2020
Миллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш деган баҳона, ниқоб ёрдамида монополларимиз қонимизни сўриб ётибди. Ташқаридан истеъмол моллари ...