close
close
Асосий мавзулар
22 декабр 2020

Аёл рашк сабаб ўзи ва болаларини сувга ташламоқчи бўлди

close

Жорий йилнинг 15 декабрида 35 ёшли З.Б. уч ўғлини ва ўзини сувга ташламоқчи бўлган вақтда Сирдарё вилояти Ширин шаҳри экология бўлими ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган. 

Ширин шаҳри ҳокимлигининг “Элтуз” мухбири билан гаплашган ходими бу воқеа Сирдарё вилоятида содир бўлмаганини билдирди. 

– Воқеа Ширин шаҳрининг “Фарҳод” МФЙ ҳудудидан ўтадиган Дўстлик канали кўпригининг Тошкент вилояти Бекобод тумани томонида юз берган,  – деди ҳокимлик ходими. – Аёл ҳам сирдарёлик эмас, нотўғри талқин қилманг. Қолаверса, рашк туфайли нималар бўлмайди ҳаётда. Бизнинг экологларимизга раҳмат айтиш керак тўрт фуқаронинг жонини сақлаб қолгани учун. 

Ижтимоий тармоқларда бу воқеага оид тарқатилган видеотасвир қаҳрамони бўлган аёл ва фарзандлари Бекобод туманидаги “Туркман” МФЙда доимий истиқомат қилади. 

Сирдарё вилояти Ширин шаҳри ички ишлар бўлими ҳамда “Фарҳод” маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари томонидан ўтказилган ўрганишлардан маълум бўлишича, она турмуш ўртоғи С.Б.нинг бегона аёл билан телефон орқали қилган суҳбатларини эшитиб қолган. Жаҳл устида ва эридан ўч олиш мақсадида шу ишни қилган.

Видеода айтилишича, аёл болаларини бозорга олиб борган. Ўйинчоқ олиб берган. Бозордан уйга қайтишда каналга яқинлашганда автоуловдан тушиб қолган. Аввал ўзини, кейин болаларини сувга ташламоқчи бўлганда атрофни ўрганаётган экологлар томонидан ҳаракат тўхтатиб қолинган. 

Аёл видеода: “Аввал ўзимни, кейин болаларимни ташламоқчи эдим. Чарчаб кетдим. Ҳаётдан чарчаб кетдим. Курашавериб чарчадим. Одамлар тирноққа зорлигини эрим билмайди”, дейди кўзида ёш билан. 

Бекобод тумани ИИБ ҳамда “Туркман” МФЙ ходимлари “Элтуз” билан суҳбатда воқеа ўрганилаётгани ва ҳозирча бирор бир маълумот тақдим этилмаслигини билдирди. 

Маҳалла ходимлари ушбу аёл бирор марта эридан шикоят қилмагани, унинг номидан бирорта мурожаат келмаганини айтиш билан чекланди. 

Тағин ўқинг
6 август 2018
“Мен Одиловга: – Аҳмаджон ака, пулингизни олинг, менга диетик овқат шарт эмас. Зонанинг ошхонасига фақат нонимни олиб келиш учун ...
15 январ 2019
Немис ширкатлари Тошкентдаги Халқаро форумлар саройи қурилиши учун ўн йилдан буён ўз иш ҳақларини кутишмоқда. Германия матбуотига кўра, федерал ...
22 феврал 2019
Эсимни танибманки, демократияга қарши ва клерикал тоталитаризмни мақтайдиган реплика эшитаман. Ëшлигимда чоллар нуқул Сталинни мақтарди. Қаттиққўл бошлиқни ëки хотинини ...
27 сентябр 2016
“Санъатимиз қироли Шерали Жўраев, Ўзбекистон Халқ артисти Юлдузхоним Усмонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, дўстимиз Обиджон Асомовлар яна катта саҳналаримизга ...
Блоглар
6 январ 2021
Тинч турурми бу кўҳна дунё, Тинч турурми доғули замон… А.Орипов. Коронавируснинг янги штампи дейиляпти. Бу ...
28 декабр 2020
Ўзбекистонда маҳкумлар меҳнати шарафига қўйилган ёдгорликни бузишди. Таассуфки, у фақат бир неча кунгина турди, “оқ ...
20 декабр 2020
Биз аёлларда ўз «мен»ини эркак фикри, мавқеи билан тасдиқлатиб олиш инстинкти бор экан, буни ҳозир ...